Тарихий саналар
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 9-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 4-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 30- кунидир.
Бундан 99 йил муқаддам, 1018 йилнинг 30 май куни Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Германия ҳамда унга қарши Америка, Англия ва Франсия каби иттифоқчи давлатлар ӯртасида алангаланган Марн жанги ниҳоясига етди. Франсиянинг Марн дарёси яқинида 5 кун давом этган бу даҳшатли қирғин Германиянинг ғалабаси билан якунланди. Иттифоқчи кучлардан 55 минг нафар асир олинди.
Қизиғи шундаки, Германия армияси иттифоқчиларнинг мудофаа чизиғини ёриб ӯтолмади. Ана шу жангдан сӯнг Иттифоқчилар Германия кучлари устига ҳужум бошладилар.
Хххххххххххххх
Бундан 70 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1326 йил хурдод ойининг 9-куни Эроннинг улуғ фақиҳларидан бири, исломий инқилобнинг илк “Меҳроб шаҳиди”нинг отаси Оятуллоҳ Саййид Муҳаммадбоқир Қози Таботабойи оламдан ӯтди.
У бошланғич диний таълимни туғилиб-ӯсган шаҳри Табризда олгач, Ироқнинг Сомиро шаҳрига, оятуллоҳ Мирзо Бузург Шерозий ҳузурига йӯл олди. Бир муддатдан сӯнг Нажаф шаҳрига бориб оятуллоҳ Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий, Мулло Муҳаммад Фозил Шаробиёний, Муҳаммад Боқир Истаҳбонотий ва Мулло Исмоил Қаробоғий каби улуғ олимлардан сабоқ олди.
Оятуллоҳ Саййид Муҳаммадбоқир Қози Таботабойи бир муддат Табриз шаҳрида яшагач, яна Нажафга қайтди ва Саййид Муҳаммад Козим Яздий ҳамда Шайхулшариа Исфаҳоний каби машҳур олимларнинг дарсларида қатнашди. Олим 13 йил давомида Нажафи ашраф шаҳрида илм ӯрганиб, ижтиҳод даражасига етгач, Табризга қайтди ва 40 йилдан ортиқ муддат давомида шогирдларга таълим ва тарбия бериш иши билан шуғулланди.
Оятуллоҳ Саййид Муҳаммадбоқир Қози Таботабойидан улкан маънавий мерос қолди. “Махзанул фавоид фи ҳошия ал фароид”, “Ҳошия бар фусул ал усул” каби арзирли китоблар шулар жумласидандир.
Баракали умрини исломий маърифат тарқатиш ишига бахшида айлаган олимнинг марқади Табриз шаҳридадир.
Хххххххххххххххххх
йилнинг 30 май куни, яъни бундан 57 йил олдин машҳур рус адиби Борис Пастернак оламдан ӯтди. У 1890 йили туғилган бӯлиб, отаси рассом, онаси эса пианиночи эди.
Пастернак аввалига университетнинг фалсафа факултетида таҳсил қилди. Аммо кӯп ӯтмай ӯзини бутунлай адабиётга бахшида этди. Шоир Коммунистик инқилобнинг ибтидосида кӯплаб асарлар ёзиб, замона ҳокимларининг таважжуҳини қозонди. Аммо кӯп ӯтмай унинг қарашлари коммунистик ҳукуматнинг қарашларидан фарқ қила бошлади.
Борис Пастернакнинг энг муҳим асари "Доктор Живаго" романи бӯлиб, адиб бу асари учун 1958 йили халқаро Нобел мукофотини олишга муваффақ бӯлди.