май 30, 2017 13:45 Asia/Tashkent

Эронликлар ва туркий қавмлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Мусулмон эронликларнинг  қадамлари етган узоқ минтақаларидан бири Европа жануби ва Испаниядаги Андалусия  юрти эди. Мусулмонлар ушбу юртларни ҳижрий биринчи асрнинг охирларида ишғол этишади. Испанияни фатҳ этган бошқа мусулмонлар билан эронликлар ҳам ушбу юртда бошқарув, диний ва илмий  раҳбарликларда фаол қатнашишади.

Ушбу даврда  юзлаб фақиҳ, мужтаҳид, муфассир, муҳаддис, қозий, амир, дабир ва сиёсатчилар  Хуросон ва Эроннинг бошқа шаҳарларидан Испанияга боришади  ва Андалусия шаҳрида қолишади. Ҳижрий бешинчи асргача ушбу мамлакатда яшовчи эронликларнинг  сони анча бўлган. Айрим китобларнинг берган маълумотларига кўра,  ушбу даврда 150 тадан кўпроқ эронлик уламолар Испанияда яшашган.

Хуросондан бўлган  эронликларга Аббосийлар  кўпроқ ишонишарди ва халифа Маҳдий даврида  улар  Миср, Шимолий Африканинг бошқа минтақалари, Марокаш ва Туркия оролларида  сиёсий ва ҳарбий ишларни бошқаришда эронликлар муҳим ўрин тутишган. Ўша даврда Эрон маданияти Ахамонийлар давридан кейин яна Мисрда зоҳир бўлади.

Исломдан кейин биринчи бор эронликлар маданияти ва тамаддунининг самаралари Осиёнинг жануби-шарқидаги минтақаларга, жумладан, Малайзия ва Индонезияга бориб етади. Эроний-исломий маданиятнинг  нуфуз ва эътибори Индонезия ва Малайзия мамлакатларида яққол кўзга ташланарди.

Исломдан кейин биринчи бор эронликлар маданияти ва тамаддунининг самаралари Осиёнинг жануби-шарқидаги минтақаларга, жумладан, Малайзия ва Индонезияга бориб етади. Эроний-исломий маданиятнинг  нуфуз ва эътибори Индонезия ва Малайзия мамлакатларида яққол кўзга ташланарди. Зеро Ислом динининг тарғиботчилари мазкур юртларда кўпроқ  эронликлар эдилар ва мусулмонлар томонидан  малай тилига таржима қилинган китоблар форс тилида эди.

Эронда Ислом дини ёйилганидан кейин юзага келган муҳим ўзгариш ва ҳаракатлардан бири Эроннинг маданий маркази  мамлакат ғарбидан  Эрон платосининг шарқига ўтади. Умавийлар халофати даврида маданият ва тафаккур аҳлидан бўлган кўплаб  шахсиятлар Эроннинг марказий, ғарбий ва жанубий минтақаларида яшашарди.

Бироқ ушбу минтақалар Эрон ва араблар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларнинг марказига айлангани сабабли  улар Эрон шимоли-шарқида жойлашган  Хуросон ва Мовароуннаҳрга кўчиб боришади. Ушбу муҳожират ва кўчиб боришлар боис мазкур минтақалар эроний-исломий тамаддун тарихида  ўша вақтдан кейинги даврлар учун  ўзига хос ривожланиш ва тараққиётга эга бўлади.

Мовароуннаҳр минтақаси Исломнинг аввалги даврида ҳам эронликлар яшовчи муҳим минтақалардан эди ва ҳануз ҳам Эрон тамаддунининг муҳим ҳавзларидан ҳисобланади. Аммо Сайҳун дарёсинининг ортида мусулмон бўлмаган жангари қавмлар яшашарди ва ушбу обод ва баракали  минтақага босқинчилик  ҳужумларни амалга оширишарди. Шимолий Хуросон ва Мовароуннаҳр Исломнинг аввалги асрида Ислом оламининг энг охирги чегара ҳудудларида  Осиёнинг энг шимолида бўлган минтақалардан ҳисобланишарди. Эронликлар Исломни қабул қилганликларидан сўнг  Хуросон  ва Мовароуннаҳрда  чегара ҳудудларни ўша вақтдаги кофир ва кўчманчи турклардан ҳимоя этиш ва уларга қарши жиҳод этиш  вазифасини зиммаларига олган эдилар.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Исломнинг дастлабки   асрларида  мусулмонлар Мовароуннаҳр чегара ҳудудларида  турк қавмлари билан  қуролли тўқнашувлар олиб боришади ва жиҳодчилар  кучлари қаршисида  бир муддат муқоваматлар кўрсатишларидан  кейин  туркий қавмлар ҳам мусулмон бўлишади ва тадрижий тарзда улар ҳукмдорлар дарборларига йўл топишади. Албатта, уларнинг айримлари урушлар вақтида асирликка ва мусулмон амирларнинг хизматларига жангчи -аскар сифатида  олинган эдилар.

Янги мусулмон бўлган туркий қавмларнинг хусусиятлари уларнинг чаққонлиги, ботирлиги ва жанг қилиш қобилиятларида эди. Қисқа вақт ўтиши билан  ҳукмдор бўлган мусулмонлар янги мусулмон бўлган туркий қавмларнинг жанговар иқтидорларини  сезишади ва ўзларининг ҳарбий  кучларига ишонмасдан туркий қавмлардан бўлган жангчиларни кўпроқ қўшинларига олишади. Ҳукмдор бўлган мусулмонлар  туркий қавмлардан бўлган қуллар ва уларнинг фарзандларини  ҳам қўшинлари ва шахсий қўриқчилари сифатида хизматга олишади. Жангчи бўлган ушбу қуллар исломий  жамиятнинг очиқ бўлган  табақавий тузумидан энг катта  фойда ва имкониятларни   қўлга киритишади.  Улар ўз ҳукмдорларига  кўрсатган дастлабки  урушиш қобилиятлари ва вафодорликларидан кейин  вақт ўтиши билан ижтимоий мартабалардан юқорига қараб боришади ва ҳатто амирлик ва салтанатга эришишади.

Туркий қавмлардан бўлган қулларнинг садоқат ва вафодорликлари узоққа чўзилмайди. Чунки улар юқори ҳарбий мансабларга эришганларидан ва ўз иқтидорлариини сезишганларидан  кейин давлат ишларига дахолат қилиш ва фармонларга бўйсунмасликларни бошлашади.

Айтишларича, Муътасимга ўхшаган Аббосийларнинг халифалари биринчи бўлиб  турк қулларини исломий қўшинларда фойдаланишни суннат эълон қилган. Бироқ Кембрижнинг “Эрон тарихи” китобида мавжуд ҳужжат ва далиллар асосида ёзилишича,

Аббосий халифалардан олдин эронлик шаҳзодалар ҳамда Мовароуннаҳр мусулмонлари, яъни тожиклар туркларни ёлланма жангчилар ва чегара ҳудудларини ҳимоя этувчи аскарлар сифатида хизматга олишган.

Кейинчалик Эрон амирлари Саффорийлар ва Сомонийлар сулолалари  ҳам турк қулларини қўшинларида кенг кўламда фойдаланишган. Сабуктегин султон Маҳмуд Ғазнавийнинг отаси Сомонийлар дарборидаги қуллардан бири эди ва ҳарбий қобилиятлари туфайли Хуросон қўшин қўмондони лавозимига  эришади ва шу тартибда Эронда туркий қавмларнинг ҳукмдорликларига асос солади.  

 Ғазнавийлар олдинги империялар масоҳатининг ярмича бўлган империяни Эроннинг маданий ҳавзасида ташкил этишади. Ғазнавий султонлари қулларнинг  фарзандлари эдилар ва ўзларини эронликлар қавмидан этиб кўрсатиш учун  сохтакорликлар ҳам қилишарди.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.