Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни
Иш сабабли инсондаги куч-қувват сарфланиб, унинг турмуш тарзи тартиб-низомга киради.
Азиз тингловчилар!
Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек иш ва меҳнат қилиш ҳаётда муҳим масала бӯлиб, ишлаб фаолият қилиш орқали киши ӯз моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради. Шунингдек киши ишлаб руҳий ва жисмоний осойишталикка эришиши мумкин.
Иш сабабли инсондаги куч-қувват сарфланиб, унинг турмуш тарзи тартиб-низомга киради. Ишлаш одамга иззат-обрӯй ва мустақиллик ҳисси бахшида этади. Аммо ишнинг ижобий жиҳатларидан қатъий назар агар киши ишга ҳаддан ортиқ берилиб тинимсиз равишда ишласа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу оқибатлар кишининг на фақат шахсий ҳаёти, балки ижтимоий жиҳатларини ҳам қамраб олади.
Азизлар! Ӯтган дастуримизда кӯп ишлашнинг салбий оқибатлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда эса ишдаги ялқовлик ва бепаррво бӯлиш ҳақида суҳбатлашамиз. Айтиб ӯтганимиздек ислом дини эътидол дини бӯлиб, одамларни барча масалаларда ӯртача бӯлишга даъват этади.
Аслида турмуш тарзини юритишда ҳам ӯртача бӯлиш ҳаёт асосини ташкил этади. Чунки ҳаддан ортиқ берилиб ишлаш яшаш ва аксинча ялқовлик қилиб, бирор бир ишни оиригача олиб бормаслик ҳам мақсадга мувофиқ эмас.
Ишлаш ва меҳнат қилиш даромад касб этиш асосий воситаси бӯлганидек ялқовлик ҳам ҳаётдаги файз-бараканинг қӯлдан беришига сасосий сабаб бӯлиши мумкин.
Ҳаракат қилган киши камбағалликдан қутилиб, ӯз истакларини қӯлга киритади. Аллоҳ таоло Қуръони карим Нажм муборак сураси 39 ояти каримада буюрганидек: Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас).
Ишлаш ва ҳаракат қилиш муваффақиятлар вочитаси бӯлганидек ишламаслик ва ялқовлик ҳам инсоннинг истеъдодларини барбод беради.
Танбаллик ва бепарволик зарарли ва бегона ӯтдек инсон шахсияти ниҳолига ӯралиб уни ривожланиш ва яшнашдан тӯхтатади. Исломий таълимотларда ялқовлик қаттиқ тақиқланади. Ҳазрат Али (а) бу борада буюрмишлар: Сустлик ва танбаллик нобудлик ва фано туғдиради.
Комил инсон ҳамиша ҳаракат ва ишлаш пайида бӯлиб, яхши биладики меҳнатсиз роҳатга эришиш мумкин эмас.
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) одамларни ишлаш ва меҳнат қилишга ташвиқ этиб, меҳнатсеварликка чақирганлар. Шунингдек ул ҳазрат меҳнаткш инсонларга меҳр-иноят кӯзи билан қарардилар.
Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Аллоҳи зулжалол одамларни мутафовит истеъдодлар билан яратган. Инсоннинг муваффақияятга эришиш калиди унинг ӯз истеъдодига хос касб-ҳунар танлаши ва шу йӯналишда амал қилишидан иборат.
Иш муҳитида ӯртада бӯлиш дегани ялқовлик ва шунингдек ҳаддан ортиқ ишга берилишдан чекиниш деб тушунилади. Чунки буларнинг иккиси ҳам инсон жисмоний ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин.
Ислом дини ҳам эътидол дини бӯлиб, одамларни дунё неъматларидан баҳраманд бӯлишда ӯртача бӯлишларига такидлайди.
Эътидолни ҳис эимаслик инсонни оила ва жамиятда кӯплаб мушкулотга учратади. Шунинг учун ҳам моддий ва маънавий масалаларда ӯртача бӯлиш инсонни шахсий камолотгга эришиши учун муносиб шароит яратади.
Узоқ муддатда тинмай ишлаш жисмоний ва руҳий мушкулотларни юзага келтиради. Бу салбий таъсирлар касб ва меҳнатнинг баъзи бир турларида бир неча баравар бӯлиши мумкин.
Агар инсон ӯз эҳтиёж ва истакларини қондиришда ҳеч бир қонун-қоидага бӯйсунмаса бу қилмиши уни нобудликка олиб бориши мумкин.
Шубҳасиз ҳам танбалик ва бепарволик ва ҳам ишга ҳаддан ортиқ берилиш одамнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига катта ззарарлар етказади.