Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни
Эрта барвақт уйқудан туриб, ишни куннинг аввалги соатларида бошлаш яхши одат бӯлиб, ишнинг юришиши ва вақтида бажаришда катта таъсири бор.
Ислом динига кӯра барча ишларни бошлашда Аллоҳ номи билан бошлаш лозим. Ҳар ишни Аллоҳ номи билан бошлаш ишда хайр-баракат кеелтиради. Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Агар ҳар иш "бисмиллаҳ"-сиз бошланса, узилиб, оқибатсиз бӯлур".
Эронлик адабиётшунос ва ёзувчи Илоҳий ҚУмшаҳий бу борада дейди: Худонинг исми ва зикрини келтириш ишнинг бир босқичи бӯлиб, "Бисмиллаҳирроманирроҳийм" ҳар ишни бошланғич нуқтаси бӯлиб, усиз ишлар якун топмас. Худонинг исмини ҳар бир ишни бошлашда шуни англатадидки, ишни ёлғиз Худо учун ва У билан қилган аҳд-вафо йӯлида, У берган изн билан бошлаймиз. Ҳатто баъзилар бир ишни бошлаганда Қуръони карим сура ва ояти карималарини тиловат қилиш билан яхши амалларини безаклашади.
Эрта барвақт уйқудан туриб, ишни куннинг аввалги соатларида бошлаш яхши одат бӯлиб, ишнинг юришиши ва вақтида бажаришда катта таъсири бор.
Ҳазрат Имом Боқир (а) буюрмишлар: Пайғамбар (с) ҳар саҳар қуёш чиқиши билан кӯчага чиқиб кетардилар.
Узоқни кӯзлаб ишни бошлаш ҳам иш одобларидандир. Узоқни кӯзлаб ишни бошлаш дегани, бу ҳар бир ишнинг бошлашдан аввал у ишнинг ҳаматомонларини ӯйлаб кӯриш деганидир. Инсон ҳар бир ишни бошлаганда узоқни кӯзлаб иш юритса, иш жараёнида пушаймонлик ҳолатига учрамайди.
Агар киши бир ишни бошламоқчи бӯлиб, қайси иш яхши ва қайсиси ёмон эканлиги ҳақида ӯйламоқчи бӯлса, ишнинг оқибати нима бӯлиши ва қайси натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида ӯйлаши лозим бӯлади. Аммо қиладиган иш жамият ва одамларга бир наф келтирмайдиган иш бӯлса, бундай ишни қилишидан қайтиши маъқул.
Иш одобларидан яна бири. бу ҳар бир ишни бошлаганда Худога таваккал қилиб, ишга хушбин бӯлишдир.
Мусулмон кишининг умумий эҳтиёжларида Аллоҳга таваккал қилиши – унинг иймонининг аломатларидандир. Бу борада ризқ ва уни ҳосил қилиш учун Аллоҳга таваккал қилиш ўз исботини топади.
Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир.
Худога таваккал қилиш барча кӯшиш-ҳаракатларнинг натижа беришига олиб борадиган асосий омил ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Худога таваккал қилиш ва ишларнинг оқибатини унинг салоҳиятига топшириш Қуръони карим қатор ояти шарифаларида келган.
Жумладан Қуръони карим Оли Имрон муборак сураси 159 ояти каримада келганидек: Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда–кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)
Шунингдек Анфол муборак сураси 2 ояти каримада келган: Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса,иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир.
Аллоҳ таолога таваккал қилиш, инсон қалбига осоишлталик бағишлаши билан бирга инсонни хасталик ва ноумид бўлишига йўл қўймайди.