Исломий инсон ҳуқуқлари
Ӯтган дастурларимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ва уларни ҳимоялаш ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек тинчлик-омонликни таъминлайдиган органлар ҳақида суҳбатлашдик. Қайд этиш жоизким тинчлик-омонликни таъминлайдиган органларидан бири, бу дуруст йӯлга қӯйилган суд ҳокимиятидир. Суд ӯз навбатида арз қилганлар шикоятини кӯриб чиқиши ва унга биноан қарорлар чиқариши лозим бӯлади.
Қадрли тингловчилар!
Ӯтган дастурларимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ва уларни ҳимоялаш ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек тинчлик-омонликни таъминлайдиган органлар ҳақида суҳбатлашдик. Қайд этиш жоизким тинчлик-омонликни таъминлайдиган органларидан бири, бу дуруст йӯлга қӯйилган суд ҳокимиятидир. Суд ӯз навбатида арз қилганлар шикоятини кӯриб чиқиши ва унга биноан қарорлар чиқариши лозим бӯлади.
Мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва холис судда ишни ошкора кўриш орқали ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.
Мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир.
Ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилган фуқаролар суд орқали белгиланган тартибда юқори турувчи суд инстанциясида иши кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидир. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланиши халқаро ҳужжатларда қайд этилган.
Ислом дини ҳам мукаммал дин сифатида жамиятда адолатни барқарор этиш учун суд ҳокимиятини зарур орган деб билади. Албатта ислом дини таълимотларида суд органи ва суд шароитлари бошқа ҳуқуқий таълимотларга кӯра муносабати анча бошқача. Ислом таълимотларида одамларнинг мол-номус ва бошқа қадриятлари нокас кимсалар қӯлига тушмаслиги муҳим масала. Ислом дини нуқтаи назаридан одамлар ва жамият ҳуқуқлари шахсий манфаатлар қурбони бӯлмаслиги лозим.
Одилона ҳукмлар чиқариш ислом дини нуқтаи назаридан Худога иймон келтиришдан сӯнг иккинчи ӯринда туради. Ислом дини жамиятда адолатни барқарор этиш учун арзигули қадриятларни жорий этган. Қуръони карим Нисо муборак сураси 58 ояти каримада келганидек:
Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир.
Ислом динида қазоват илоҳий бир мақомот бӯлиб, Аллоҳи зулжалол бу мансабни ӯз пайғамбарлари зиммасига юклаган.Шунингдек севимли пайғамбримиз ҳазрат Муҳаммад (с) рисолат ва жамиятни ҳидоят этиш вазифасини ӯз зиммаларига олгани бараварида қазоват қилиб, ҳукм чиқаришни ҳам ӯз вазилари деб билардилар.
Ул зоти бобаракот пайғамбарлик рисолатини амалга ошириш бараварида жамиятдаги мушкулотни кӯриб чиқиш ва ҳал этиш вазифасини ҳам бажарардилар.
Қазоват қилиш ислом дини нуқтаи назаридан ӯта муҳим касб бӯлиб, исломий қонунлар асосида ташкил топади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.
Жамиятимиз ҳаёти ва унинг барқарор ривожланиши учун қандай давлат механизми мос келиши жуда мураккаб масала. Чунки ҳар бир халқнинг фаровонлиги, ҳар қайси мамлакатнинг яхлитлиги ана шу масаланинг ижобий ҳал қилинишига бевосита боғлиқдир.
Жамият ҳаётининг ҳар қандай жабҳасида маълум вазифалар ва ҳаракатларни амалга ошириш учун, албатта, шу ҳаракатни амалга оширишни белгилаб берадиган ҳуқуқий асослар яратилган бўлиши лозим.
Инсонлар ӯз табий ҳақ –ҳуқуқ ва эркинликлари билан фуқаро сифатида жамиятда яшашади. Бу ҳақ-ҳуқуқлар мажмуаси жамият томонидан эҳтиром қилиниб, уларни ҳимоялаш ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.
Инсон ҳақ-ҳуқуқларини замонат берадиган асосий манба бу ҳокимият таинлаган қонун-қоидалари деб ҳисбланади.
Қонун-қоидалар давлат органлари томонидан белгиланиб тасдиқланади ва одамлар, жамият ва давлат орасидаги муносабатларни тартиб-низомга киритади.
Ислом дини нуқтаи назаридан эса ахлоқий нормалар доирасида амал қиладиган ва инсонларнинг бахт-саодатлари учун йӯлланилган қонун-қоидалар жорий этилиши лозим. Исломий жамият ҳам назм-тартиб риоят этилиши учун қонун-қоидалар доирасида амал қилиши лозим.