сентябр 04, 2016 13:45 Asia/Tashkent

Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек иш ва меҳнат қилиш тинчлик ва осойишталикни таъминлашдан ташқари арзигули қадриятлар хидматида бӯлиб, инсонни маънавий камолотга етказиши лозим. Яъни мӯмин инсон дунё воситаларидан ӯзини Аллоҳга яқинроқ қилиши учун фойдаланади. Шунинг учун ҳам иш ва меҳнат қилиш маданиятида муҳим бӯлган нарса, бу инсоннинг нияти ва мақсадидир.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда иш ва меҳнат қилиш маданиятининг ислом дини нуқтаи назаридан кӯриб чиқамиз.

Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек иш ва меҳнат қилиш тинчлик ва осойишталикни таъминлашдан ташқари арзигули қадриятлар хидматида бӯлиб, инсонни маънавий камолотга етказиши лозим. Яъни мӯмин инсон дунё воситаларидан ӯзини Аллоҳга яқинроқ қилиши учун фойдаланади. Шунинг учун ҳам иш ва меҳнат қилиш маданиятида муҳим бӯлган нарса, бу инсоннинг нияти ва мақсадидир.

Ислом дини таълимотларида ишлар инсоннинг ният ва мақсадларига кӯра белгиланади. Ҳар бир ишнинг ижобиё ё салбий оқибатлари бӯлиши мумкин. Албатта ишлайдиган кишининг ниятидан ташқари ишнинг ӯзи ҳам мақсадга мувофиқ ва яхши иш бӯлиши лозим.

Кӯпчилик яхши иш билан шуғулланишса ҳам  ниятлари нодуруст бӯлганлиги сабабли ӯзининг аҳамиятини йӯқотади. Шунинг учун ҳам ислом дини таълимотларига ра ҳеч бир ишни фақат унинг яхши ё ёмон эканлигига баҳо берилмай, балки унинг асалга оширганда бӯлган ният ва мақсадини ҳам назарда тутиш лозим бӯлади.   

Мӯмин инсоннинг ишдаги яхши нияти эса унинг Парвардигори розилигини қӯлга киритиши мақсадида ҳосил бӯлади.

Инсон ӯз мақсадларига эришиши учун моддий ҳаётга юз тутса ҳам, қиладиган ишларини ёлғиз Аллоҳ розилиги учун ният қилиб амалга ошириши лозим. Аллоҳ таоло Қуръони карим, Шӯро муборак сураси, 20 ояти каримада келганидек: Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас. (Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага бу дунё ризқини беради. Аммо бу дунё ризқини истаган ўша бандага охиратдан ҳеч қандай насиба қолмайди. Охират ҳосилини истаган одам эса, бу дунё ҳосилидан ҳам бошқалардан кўра яхшироқ баҳраманд бўлади. Аллоҳга иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап.)

Ушбу ояти шарифада инсонлар экин экадиган деҳқонларга ӯхшатилган.  Ҳар  ким дунёси учун экин экса, ё бошқача қилиб айтганда фақат моддий ҳаёти учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг қилмишларини дунявий жиҳатдан ажрини беради, аммо у ӯз амалининг охиратдаги савобидан маҳрум бӯлади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аммо ниятларини соф қилиб, ёлғиз Аллоҳ розилигини қӯлга киритиш учун ишлайдиган кишилар на фақат дунявий ва ухравий хайр-савобларни қӯлга киритишади, балки Аллоҳи зулжалол бундай бандасини ӯз фазлу карамидан баҳраманд этади.

Иш шароитидаги яна муҳим бир нарса, бу одамлар иш муҳитида одоб-ахлоқни риоя этиб, иш юритишларидир. Одамлар савдо-сотиқ ва харидларини бозорда амалга оширишлари ҳаммаларимизга маълум. Агар бозорда, яъни мол-мато сотиладиган жойда судхӯрлик, тарозидан кам қилиш, ёлғончилик, макр-ҳийла каби ҳолатлар кӯпайса, инсонларни адл-инсоф ва Аллоҳ раҳматидан йироқлаштиради.

Иш жойида ҳам мусулмон киши Аллоҳ зикридан ғофил қолмайди. Агар инсон иш жойида ҳам одоб-ахлоқни риоя этиб, Аллоҳ зикрида ҳам бӯлса, иш муҳитида ҳам ӯзи учун иззат-шарофатини сақлайдиган бир муҳит ижлд этади.

 Аллоҳ таоло Нур муборак сураси, 37 ояти каримада бу борада келган:

Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.