май 31, 2017 13:25 Asia/Tashkent

732-қисм." Луқмон " муборак сураси 1-6-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Луқмон " муборак сураси 1-3-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

الم ﴿١﴾ تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ الْحَكِيمِ ﴿٢﴾ هُدًى وَرَحْمَةً لِّلْمُحْسِنِينَ ﴿٣﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

  Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим.

Алиф. Лам. Мийм. (1) Ушбулар ҳикматли Китоб оятларидир. (2) У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир. (3) 

 Қуръони каримнинг 29 сураси муқаттаъот ҳарфлар билан бошланади. “Луқмон” муборак сураси ҳам шулардан биридир. Муқаттаот ҳарфлар Қуръони каримдек Илоҳий муъжизанинг ана шундай оддий алифбо ҳарфларидан ташкил топганига ишора қилиб бу улуғ китобнинг азамат ва улуғворлигини намойиш этади.

Қуръоннинг ҳар бир ояти ҳикматларга лимо-им. Зеро, у ҳаким Аллоҳ томонида нозил бӯлган. Унда бирор-бир ботил сӯз йӯқ, У хурофлардан йироқ. Ҳақ сӯзни айтади ва халойиқни ҳақ йӯлга даъват этади.

Қуръони карим барча инсонларни ҳидоят қилиш учун нозил бӯлган. Аммо фақат поклар ва эзгу амал соҳибларигина ундан ҳидоят топиш бахтига муяссар бӯлишади. Нопоклар ва бадкорлар уни ӯқиш ёхуд эшитишни истамаслар. Бордию, ӯқиб-эшитсалар ҳам руҳлари шунчалик кирланганким, Ҳақни қабул қилолмай, ундан юз ӯгирадилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Одамлар ҳикмат ва қатъий далиллар асосида ҳидоят қилинишлари лозим. Шу сабабли Қуръони карим ӯзини ҳаким китоб сифатида тасвирлайди.
  2. Халойиққа яхшироқ таъсир ӯтказиш учун  раҳмат ва муҳаббат ила ҳидоят қилинишлари лозим.

Энди  «Луқмон" муборак сураси  4-5-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُم بِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ ﴿٤﴾ أُولَـٰئِكَ عَلَىٰ هُدًى مِّن رَّبِّهِمْ ۖ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴿٥﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга ишонч-ла иймон келтирадиганларга. (4) Ана ўшалар, Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. (5)

  Бу ояти карималарда олдинги оятда келтирилган “муҳсинин”, яъни эзгу амал соҳиблари сӯзи шарҳланади. Ояти карималарда айтилишича, эҳсон ва эзгулик эътиқодий ва иккита амалий унсурлардан иборат. Эътиқодий қисми қиёмат кунига иймон келтириш бӯлса, амалий қисмлари намоз ва закотдир.

Аслида диний таълимотда Аллоҳга ибодат қилиш Худонинг халқига кӯмаклашишда айри эмас. Бу иккиси бир-бирини тӯлдириб туради. Афсуски, бугунги кунда кӯпгина масжид, намоз ва дуо аҳли бӯлган кишилар жамиятдаги камбағал-мискинларга эътибор қаратишмайди. Улар нажот топишимиз учун бажарган ибодатларимиз етарли, деб ӯйлашади.

Аксинча, бошқа бир гуруҳ одамлар камбағал-мискинларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун елиб-югуришади, аммо диний кӯрсатмалар, намоз ва ибодатга фарқсиз қарашади. Бу ояти карималарда буюрилади: закотини тӯлаб, ӯзгаларга эҳсон қилиш билан бирга Аллоҳнинг бандалиги ва намоз аҳли бӯлган, бажарган эзгу амалларида охират кунини унутмаган  кишилар Аллоҳнинг хос ҳидоятига ноил бӯлиб, нажот ва абадий саодатга эришадилар.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Исломий таълимотда намоз ва закот ӯзаро чамбарчас боғлиқдир. Намоз ӯқиш ва закот тӯлаш иймонли кишиларнинг доимий амали бӯлиши керак.
  2. Одамлар ва уларнинг муаммолари ҳақида қайғурадиган, шу билан бирга ӯзининг маънавий камолоти ҳақида ӯйлайдиган киши ҳақиқий эзгу амалларнинг соҳибидир.
  3. Аллоҳ ва қиёмат кунига иймон келтирган, намоз ва закот каби диний вазифаларини тӯкис адо этадиган киши нажот топади.Амалсиз иймон ва иймонсиз амал кишини мақсадига етказолмайди.

Энди  «Луқмон" муборак сураси  6-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ اللَّـهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًا ۚ أُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ ﴿٦﴾

Бу ояти  карима   қуйидагича таржима қилинган:

Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир. (Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар.) (6)

  Бу ояти каримада инсонни гумроҳ айлайдиган асосий омил, яъни ёлғонга ишора қилинади. Тарихий китобларда келтирилишича, айрим араб тожирлари қадим замонларда Эрон каби мамлакатларга сафар қилар ва у ердан “Рустам ва Исфандиёр” каби эртакларни эшитиб келишарди. Улар Макка шаҳрига қайтишгач, одамларни атрофларига йиғиб, “Муҳаммад “Од ва Самуд” эртагини сӯзлайдиган бӯлса, биз унданда жозибалироқ эртакларни биламиз” дея кишиларни Пайғамбар (с) атрофларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишарди.

Ӯша пайтлари айрим ашулачи аёллар ҳам ошиқона қӯшиқлар куйлаб, Расули акрам (с) ва Қуръони карим оятларини масхаралаб, одамларни узоқлаштиришарди.

Бу ояти каримада буюрилади: ҳар қандай йӯл билан одамларни Аллоҳ йӯлидан қайтарадиган кишилар дунё ва охиратда даҳшатли азобга гирифтор бӯлишади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Одамларни Ҳақ йӯлидан тӯсиб, уларнинг ғафлатига сабаб бӯладиган ҳар қандай куй –қӯшиқ исломда қораланади.
  2. Кишиларни, айниқса ёшларни гумроҳ қиладиган асосий воситалардан бири , мусиқа ва шеъри Аллоҳдан узоқлаштирадиган нораво қӯшиқлардир.
  3. Исломий ақида ва таълимот билан курашиш мақсадида душман кинофилм, театр ва мусиқа каби маданий қолиплардан моҳирлик билан фойдаланади.