Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 13-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 3-июн.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 13-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 8-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 3-июн.
Бундан 350 йил олдин, яъни милодий 1667 йилнинг 3-июнида биринчи бор тиббиёт ва жарроҳлик тарихида инсонга игна орқали қон қуйиш амали ижро этилади. Бу амални франциялик шифокор Жан –Байтист Денис ижро этади. Беморларга қон қуйиш тиббиёт илмида улкан ўзгаришларни юзага келтиради. Зеро ундан олдин кўплаб касаллар кўп қон юқотиш ва камқонлик сабабли вафот этишарди. Франциялик шифокор аввал бир қўзидан қон олиб, инсонга ўтказади. Кейинчалик одамларнинг қонлари одамларга қуйилади.
Бундан 119 йил олдин, милодий 1898 йилнинг 3-июнида италиялик машҳур олим ва ихтирочи Гулелмо Маркони телеграф аппаратини ихтиро этади. Маркони 20 ёшида элект қуввати жараёнида магнит тўлқинларидан юзага келган барфотис тўлқинларининг тадқиқоти билан шуғулланади ва шу тўлқинлар билан хабар юбориш мумкинлиги хулосасига келади. У бир мослама ва узатгич билан ушбу заминада фаолият бошлайди. Унинг мосламаси ўчириш ва ёқиш калитига эга эди ва унинг бошқа томонидаги майдаланган темир юзига тўлқин жараёнлари таъсир этиб, овоз чиқарарди. Маркони майдаланган темир ўрнига никел ва кумуш аралашмасидан фойдаланади ва узатгич мосламасини металл парчасига улайди. Ушбу мослама кейинчалик такомиллаштирилади ва милодий 1895 йилда Маркони симсиз телеграф мосламасини яратади. Ушбу мослама орқали у симдан фойдаланмасдан тўлқинларни бир неча юз метргача юбориш имконига эга бўлади. Мазкур мослама янада такомилаштирилганидан сўнг хабарларни узоқ масофаларга юбориш осонлашади. Маркони ушбу ихтиро этган мосламаси орқали 1898 йилнинг 3-июнида хабарларни 29 километрлик масофагача юборади. У 1901 йил 12 декабрда хабарларни Атлантика океани устидан Англиядан Канадага юборишга ҳам эришади. Чиндан ҳам ушбу санани радио ихтироси дейиш мумкин. Унинг ушбу ихтироси 1909 йилда Марконига Нобел мукофотини олиб келди. Италиялик машҳур ихтирочи Гулелмо Маркони милодий 1937 йилда 63 ёшида вафот этган.
Бундан 54 йил олдин, яъни милодий 1963 йилнинг 3 –июнида етук турк шоири Нозим Ҳикмат оламдан ўтган. У 1902 йилда таваллуд топган ва 12 ёшида шеър ёзишни бошлаган. Ушбу туркийзабон шоир ўрта маълумот олганидан кейин армия сафларига қўшилади ва сўлчилик тафаккурга эга бўлгани боис қўшиндан ҳайдаланади. Нозим Ҳикмат кейин собиқ Шўролар Иттифоқи пойтахти Москвага боради ва у ерда университетнинг сиёсиё иқтисодиёти факултетини битирганидан кейин Туркияга қайтади. Нозим Ҳикмат ушбу мамлакатда Туркиянинг биринчи президенти Отатуркнинг ғарбчилик ва мутсабид сиёсатлари ҳамда инқилобий ва фашистларга қарши шеърлар ёзишни бошлайди. Унинг ашъорини Туркия халқи ва хусусан ҳарбийлари яхши қабул қилишади ва бу нарса ўша вақтдаги Анқара масъулларини хавотирга солади ва улар шоирни қамоққа олишади. Туркиянинг машҳур шоири 12 йилдан кейин озод бўлади. Бироқ жони хатарда бўлгани боис Нозим Ҳикмат собиқ Шўролар Иттифоқига боради. Туркия ҳукумати уни мамлакат фуқаролигидан маҳрум этади. Нозим Ҳикмат 1963 йилгача Шўролар Иттифоқида қолади ва ўша йилда вафот этади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.