июн 03, 2017 12:20 Asia/Tashkent

733-қисм."Луқмон " муборак сураси 7-11 -ояти карималарининг шарҳи

Суҳбатимиз ибтидосида  «Луқмон " муборак сураси 7-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا وَلَّىٰ مُسْتَكْبِرًا كَأَن لَّمْ يَسْمَعْهَا كَأَنَّ فِي أُذُنَيْهِ وَقْرًا ۖ فَبَشِّرْهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٧﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек мутакаббирлик билан ортга қараб кетадир. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер. (7)

 Ӯтган суҳбатимизда шарҳлаган охирги оятимизда буюрилган эди: "Айрим кишилар беҳуда сӯзларни сӯзлаб, одамларни машғул қилишади ва уларни  Ҳақ сӯзни тинглашдан қайтаришади. Бу ояти каримада буюрилади: бундай одамлар кибр-ҳаволари сабабли  ҳатто Қуръони карим оятларини тинглашга тоқат қилишолмайди. Улар ӯзларини пайғамбар ва мӯминлардан устун кӯришади. Шу сабабли уларнинг сӯзларини эшитишни ор деб билишади.

Табиийки, бундай руҳия инсон қадрини ерга уриб, уни Илоҳий азобга гирифтор этади.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Кибр-ғурур руҳияси Ҳақ ва ҳақиқатни қабул қилишга тӯсқинлик қилади. У инсонни гумроҳлик ва таназзулга тортади.

Ботил ва беҳуда сӯзларга қулоқ солиш кишини ҳақ сӯзни эшитишдан қайтаради.

Энди  «Луқмон" муборак сураси  8-9-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتُ النَّعِيمِ ﴿٨﴾ خَالِدِينَ فِيهَا ۖ وَعْدَ اللَّـهِ حَقًّا ۚ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿٩﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, иймон келтириб, яхши амаллар қилганларга, ўшаларга неъмат жаннатлари бордир. (8) Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва У азиз ва ҳакимдир. (9)

 Юқорида ҳақ сӯз қолиб, ботил ва беҳуда сӯзларга эргашувчилар бор, деб айтдик. Бундай одамлар куфрнинг ёйилишига сабабчи бӯлиб, Илоҳий азобга гирифтор бӯлишади. Аммо шу билан бирга қиёмат кунига иймон келтириб, эзгу амалларни бажарадиган ва Аллоҳнинг ажр-савобига эришадиган кишилар ҳам бор. Аллоҳ Таъоло бундай бандаларига абадий жаннат ваъдасини бергандир ва бу ваъда албатта, амалга ошади. Зеро, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир. Берган ваъдасини бажаришга ожиз эмас.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Ёлғиз иймон ёхуд ёлғиз солиҳ амал билан жанатга эришиб бӯлмайди.  Иймон ва солиҳ амал биргаликда бӯлган тақдирда инсоннни абадий саодатга етказади.

Жаннат Аллоҳнинг хилма-хил моддий ва маънавий  неъматлари саройидир. Унда  инсон учун чарчоқ, безиш ва хафачилик ҳислари бегона.

Аллоҳнинг ваъдаларига ишониш, уларни бошқаларнинг ёлғон ёхуд бажарилишидан ожиз келадиган ваъдалари билан қиёсламаслик лозим.

 

Энди  «Луқмон" муборак сураси  10-11-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

خَلَقَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ۖ وَأَلْقَىٰ فِي الْأَرْضِ رَوَاسِيَ أَن تَمِيدَ بِكُمْ وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَابَّةٍ ۚ وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَنبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ ﴿١٠﴾ هَـٰذَا خَلْقُ اللَّـهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ﴿١١﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва (ер)да ҳар турли жониворларни таратиб қўйган зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан ун(ер юзи)да турли гўзал ва фойдали жуфтларни ўстириб қўйдик. (Оятда «ўсимликларни ўстириб қўйдик», дейилмасдан, «карамли (гўзал ва фойдали) жуфтларни ўстириб қўйдик», деб айтилмоқда. Бу ерда, аввало, ўсимликлардаги гўзаллик ва фойдага ишора қилиняпти, қолаверса, улар жуфт бўлиши ҳам билдириб қўйиляпти. Аллоҳнинг китобида ўн беш аср илгари зикр этилган бу ҳақиқатга илм яқиндагина етди. Ҳар бир ўсимликда эркак ва урғочи хўжайралар бўлиб, улар бир-бири билан чатишгандагина мева ҳосил бўлиши энди тушуниб етилди. Ўсимликларни бундай қилиб яратишга фақат Аллоҳ қодирдир.) (10) Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар. (11)

 Бу ояти карималарда Аллоҳнинг оламларни яратишдаги қудратининг бешта намунасига ишора қилинади:

 1. Осмонлар ва галлактикаларда ҳеч қандай устунларсиз буюк тартиб-низомнинг амал қилиши.

Еринг мувозанатини ушлаб турувчи улкан тоғларнинг яратилиши.

Осмонда, ерда , қуруқлик ва сувда ҳилма-хил жониворларнинг яратилиши.

Ёмирнинг ёғиши.

Гиёҳларнинг ӯсиши.

Буларнинг барчаси борлиқ олам Яратувчисининг чексиз қудрати натижасидир. Бу улуғ ишларни бажаришда ҳеч ким ва ҳеч нарса унга шериклик қилолмайди.

Бу муборак оятларда шунингдек тоғларнинг замин осойишталигини таъминлашдаги мавқеи ҳақида ҳам ишора қилинган. Булар Қуръони карим илмий муъжизаларининг бир неча намуналаридир. Қизиғи шундаки, аҳли башар бу мавзуда ҳали ҳатто ибтидоий тасаввурларга ҳам эга бӯлмаган бир замонда бу илмий фикрлар баён этилган эди.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Сиз Аллоҳга шерик деб билган кишилар табиий ҳодисаларнинг қай бирини яратишда Аллоҳга кӯмаклаша олишган? Улар биргина чивинни ярата олишадими ӯзи?

Ояти карималарнинг охирида Аллоҳга кимнидир шерик деб билиш, Аллоҳга ибодат қилиш ӯрнига Худодан ӯзгага ибодат қилиш ишиӯзига ва Худога зулм қилиш деб аталади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Осмонда миллионлаб галлактика, юлдуз ва сайёраларнинг муаллақ туриши Аллоҳ қудратининг нишоналаридандир. Қуръони карим уларни мажозий устунлар ушлаб туради, деб айтган. Бу мажозий устунлар бугунги илмий тилда тортишиш қонуни деб аталади. Бу нарса Илоҳий китобнинг муъжизаларидан биридир.

Сув, тупроқ , ӯсимлик ва табиат Аллоҳнинг наздидиа қадрлидир. Инсон ҳам атроф-муҳитни арзирли деб билиб, бу Илоҳий амонатга хиёнат қилмай, уни асраб-авайлаши зарур.

Аллоҳни танишнинг йӯлларидан бири Унинг қудратини бошқаларнинг қудрати билан солиштириб кӯришдир.

Аллоҳдан ӯзгага эргашган кишилар зулм ва ситамга мубтало бӯлишади.  Бу зулм уларни охир-оқибат гумроҳ айлайди.