Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Говхоний кичик кӯли Эрондаги Ромсар Конвенцияси рӯйхатига киритилган 24 кӯллар қаторидан ӯрин олган. Бу кӯл Исфаҳон шаҳрининг 176 километр яқинида жойлашган бӯлиб, 47600 гектар ҳудудни эгаллаган.
Исфаҳон вилояти Эроннинг марказий вилоятларидан бири бӯлиб, тарихий, маданий, мазҳабий ва табий жозибаларга бой минтақа.Бу вилоятнинг маркази Исфаҳон шаҳри бӯлиб, Теҳрон ва Машҳаддан сӯнг учинчи йирик шаҳар ҳисобланади.
Қадим-қадим замонлардан буён Эроннинг улуғ шаҳарларидан бири Исфаҳон "Исфаҳон—нисфи жаҳон", яъни дунёнинг ярми деган сифат билан аталади ва бугунги кунда ҳам дунёнинг қайси бурчагида бӯлмасин бу улкан шаҳарни шу тавсиф ила эслашади. Бу шаҳарда олти мингдан ортиқ тарихий ёдгорликнинг мавжудлиги унга бундай улуғ номнинг бекорга берилмаганига далолатдир. Бу тарихий ва маданий обидаларнинг кӯпчилиги минтақада яшовчи халқнинг Эрамиздан аввалги уч мингйиллик ҳаёти маҳсулидир .
Масжид, оташхона, калисо, қаср ва боғлар, миноралар, бино ва кӯприклар, "Чаҳор боғ", "Садр", "Ним овард" мадрасалари ва Валиаср номидаги Тайрон билим юрти бинолари Исфаҳон шаҳрининг табиий мафтункор табиати билан уйғунлашиб, тарихий шаҳарнинг шуҳратини оламга ёйди.
Бу ноёб тарихий жозибалар дунёнинг турли бурчакларидаги инсоният тарихи ва қадимий маданияти билан қизиқувчи олим, тадқиқотчи ва сайёҳларнинг диққатини ӯзига жалб этиб туради.
Айтиш лозимки, Исфаҳон на фақат тарихий ёдгорликликлари билан, балки табиий бойликлардан бой бўлгани боис ҳам Эрон учун стратегик мавқеъ касб этган.Исфаҳон вилояти мазкур мамлакатнинг йирик саноат марказларидан бири ҳисобланади.
"Сивусепул ё "Пули Аллоҳвердихон" кӯприги 33 кириш йӯлга эга бӯлиб, узунлиги 295 метр ва энлиги 14 метрдан иборат. Бу кӯприг Аллоҳвердихон томонидан, Сафавийлар сулоласи замонида Зояндарӯд дарёси устида, Исфаҳон шаҳрида қурилган. Бу ерда "Обпошон" ва бошқа маросимлари ӯтказиларди. Сивусепулни қуриш фикри ҳижрий-қамарий 1008 йил шоҳ Аббоснинг зеҳнига келиб, ҳижрий-қамарий 1011 йил машҳур саркарда Аллоҳвердихон томонидан қурилган.
Исфаҳон Имом Масжиди ё Шоҳ масжиди Аббосий жомеъ масжиди билан ҳам машҳур бӯлиб, Исфаҳоннинг тарихий жойларидан ҳисобланади.
Имом масжиди меъморлиги, зеб-зийнат, гумбаз азамати ва ундаги кошикорлик санъати қӯлланилгани жиҳатдан ӯз замонининг шоҳасарларида бири деб танилган.
Имом масжиди Исфаҳоннинг бош майдони — Нақши Жаҳонда жойлашган.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Чилсутун боғи Сафавийлар замонидан қолган Исфаҳон боғларидан бири бӯлиб, бу ерни Чилсутун қасри ё музейи деб номлашади.
Боғ ҳудуди 67000 квадрат метрни ташкил этиб, қасрнинг ички қисмида ойина зали, 18 сутунли зал, катта шимолий ва жанубий ҳужралардан иборат.
Чилсутун қасри Эрон миллий асарлари рӯйхатига киритилган.
Исфаҳон тарихий ва табий ёдгорликларидан ташқари кичик кӯлларга ҳам эгадир. Жумладан Говхоний кичик кӯли шӯр сувли бир кӯл бӯлиб, Зояндарӯд суви унга қуйилади ва бу кӯлнинг сувини таъминлайди.
Говхоний кичик кӯли Эрондаги Ромсар Конвенцияси рӯйхатига киритилган 24 кӯллар қаторидан ӯрин олган. Бу кӯл Исфаҳон шаҳрининг 176 километр яқинида жойлашган бӯлиб, 47600 гектар ҳудудни эгаллаган.
Бу кӯлдаги ёмғиргарчилик мезони 50 то 100 миллиметрни ташкил этади. Минтақадаги ҳаво энг юқориси 38,3 градусва энг совуқ пайтида ғ4, 6 градусни ташкил этади.
Говхоний кичик кӯли атрофидаги ерлар аксаран шӯр ва экинчиликка мос эмас. Минтақа экосистемаси ҳам ӯзига хос хусусиятларга эга.