Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 5-июн.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 5-июн.
Бундан 1441 йил олдин, ҳижратдан олдинги учинчи йилнинг 10 Рамазон ойида Худо Расули Муҳаммад Мустафо (с) умр йўлдошлари ҳазрат Хадича (с) Макка шаҳрида вафот этганлар. Ҳазрат Хадича (с) Қурайш қабиласининг машҳур ва сарватли аёлларидан эдилар. Ислом Пайғамбари (с)нинг беъсатларидан 15 йил олдин ҳазрат Хадича Худо Расули (с) билан турмуш қурган эдилар. Ушбу буюк аёл биринчи бўлиб Худо Расули (с)нинг пайғамбарлик рисолатларига иймон келтирган эдилар ва бор куч ва сарватлари билан Ислом динига ёрдам берардилар. Ул буюк аёлнинг Пайғамбар ёнида бўлганлари Худо Расули учун жуда аҳамиятли эди ва ҳазрат Хадича (с)нинг вафотларини Ислом Пайғамбари (с) азим мусибат дея атаган эдилар ҳамда ул ҳазрат ва бошқа йирик ҳомийларидан бўлган ҳазрат Абутолибнинг реҳлат қилган йилни “омулҳузн” , яъни қайғу йилидеб атаган эдилар. Ҳазрат Хадича (с) вафот этганларидан кейин Худо Расули (с) умр йўлдошларини олий сўзлар билан ёдга олардилар ва ул ҳазрат ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳга қасамки, Хадичадан яхшироқ Аллоҳ менга атог қилмаган. У халқ кофир бўлган вақтда менга иймон келтирди ва халқ мени инкор этган замонда у мени тасдиқлади.”
Бундан 953 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 485 йилнинг 10-Рамазон ойида Салжуқийлар сулоласи даврида машҳур ва донишманд вазир бўлган Хожа Низомулмулк мухолифатчиси томонидан қатлга етказилади. У Эрон шимоли-шарқида жойлашган Тўс шаҳрида ҳижрий-қамарий 410 йилда таваллуд топган. Кейинчалик 40 йил давомида Салжуқийлар дарборида хизмат қилган. Низомулмулк ушбу йиллар давомида Бағдоддаги “Низомия”га ўхшаган йирик мадрасаларни таъсис этган. “Низомия” мадрасасида олти мингга яқин талабалар фиқҳ, тафсир ва ўша замоннинг муҳим фанларини ўрганишган. Низомулмулкнинг энг машҳур асари “Сиёсатнома” ёхуд “Сайрулмулук” китобидир. Ушбу китоб 50 фаслдан иборат бўлиб, ушбу фаслларда кўплаб муҳим мавзулар ёритилган.
Бундан 234 йил олдин, милодий 1783 йилнинг 5-июнида инсон шар билан парвоз қилишга эришади. Иссиқ ҳаво билан тўлдирилган ушбу шарни ака-ука Монтголфиерлар ихтиро этишади ва Франсис Пилатер де Розиер у билан ҳавога учади. Ушбу ҳаво шари билан амалга оширилган парвознинг масофаси саккиз қиломктрни ташкил этарди. Шарга иссиқлик бериш учун ёғоч ёқилғисидан фойдаланилган. Ушбу биринчи ҳаво шарини бошқариб бўлмаcди ва унинг ҳаракатини шамол белгиларди. Арқон билан ерга боғланган ушбу шар 26 метргача бўлган баландликгача парвоз этади.Милодий 18 асрнинг охирида ҳаво шаридан фойдаланишлар Европада катта қизиққишларга айланади. Ниҳоят ушбу қизиққишлар натижасида 1852 йилда бошқариши мумкин бўлган моторли самолёт яратилади. Ушбу йилда Францияда Ҳенри Гифорд буғ мотори билан жиҳозланган ҳаво кемаси орқали 24 километр масофагача учишга муваффақ бўлади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.