Исломда соғлом оила
Агар бугун Сен кимсан? деб ҳар биримиздан сўрасалар, яъни ўз ўзлигингиз ҳақида изоҳ беринг деб мурожиат этсалар, ҳар биримиз маданий тарбият, зеҳн, тафаккур ва тушунчаларимизга қараб ушбу саволларга жавоб берамиз
Ёшлик ва ўспиринлик адабиётида энг муҳим сўзлардан бири бу ўзликни англаш ибораси ҳисобланади. Ушбу сўз туркумининг маъноси ўспиринликнинг бошланиши чоғи ва ўз ўзлигини англашда тафаккур қилишнинг бошланишидир.
Ушбу ҳодиса, йиллар ўтгач ўзликни англаш асоси ёки ўзликнинг бўҳрони сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳаётнинг энг асосий йиллари ўспиринлик ва ёшлик даври ҳисобланади ва ана шу даврда ўзликни англашнинг шаклланиши ёки ўзликнинг парчаланиб кетиши арсасидир.
Ўзликни англаш унинг унсурлари олдиндан шаклланиб келган моддий ва маънавий мажмуаларга нисбатан алоқадор бўлишни ҳис этишдир.
Агар бугун Сен кимсан? деб ҳар биримиздан сўрасалар, яъни ўз ўзлигингиз ҳақида изоҳ беринг деб мурожиат этсалар, ҳар биримиз маданий тарбият, зеҳн, тафаккур ва тушунчаларимизга қараб ушбу саволларга жавоб берамиз
Ушбу саволларга турли инсонлар турлича жавоб беришади. Агар ушбу зовиядан инсон шахсиятига эътибор қаратсак, шуни англаймизки, инсон икки хел бўлади. Биринчи, маъмурият қилишни яхши кўрадиган ва иккинчиси эса. оддий ижтимоий инсонлар.
Маъмурият қилишни яхши кўрадиган инсонлар ўзлари учун мустақил ўзликни таъминлашга сайъ-ҳаракат қилишади ва ушбу дунёга махсус амалларни бажариш учун келганмиз, деб эътиқодга эга бўлишади ва ўз ҳаётларининг охиригача ўз зиммаларига олган вазифаларни бажаришга сайъ-ҳаракат қилишади.
Шу сабабли барча оғирлик ва қийинчиликларга бардош беришади ва ўз ҳаётларидаги барча фаолиятлар ва ғайратларини ана шу маъмурият қилиш миҳвари атрофида ташкил этиб, шакл беришади. Шунинг учун бундай инсонлар раҳбарлик ва қаҳрамонлик қилиш хусусиятларига эга бўлишади.
Аммо оддий одамлар эса, шундай бир одамлар ҳисобланишадики, уларнинг камол топиш йўллари ва жамиятнинг ҳаракати уларнинг фаолиятлари ва вазъиятларини аниқлайди. Улар жамият дарёси жорий бўладиган томон ҳаракат қилишади ва ўз ҳаётлари учун махсус дастурларга эга бўлишмайди.
Инсон ўз ривож равнақи ва камолотга етиши йўлида вақт ўтиши билан ўзининг эҳтимолий маъмуриятини англаб етади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ўз маъмуриятларини тақсимлайдиган кишилар бошқа фақатгина оддий тарзда маъмуриятларини бажарадиган кишиларга қараганда, 10 баробар ортиқроқ мавафаққиятларга эришадилар. Бунга қўшимча, иккинчи гуруҳга мансуб бўлган кишилар шаффоф ва аниқ бир маъмуриятга эга бўлмаган инсонларга қараганда, яна 10 баробар ортиқроқ ютуқларни қулга киритишади.Шунинг учун шахснинг ривож топиши ва хусусан жамиятнинг равнақи, сўзсиз маданий мизон аҳамиятига боғлиқдир ва айтиш мумкинки, инсоннинг ҳаракат, сайъ-ҳаракатлари ва фаолиятларининг бошланиш нуқтаси ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Ёшлик даврида, фикрий ривожланиш ва ўзликни мустаҳкамланиши сабаб бўладики, инсон ўзига бир шахс сифатида баҳо берса.
Шахснинг ривож ва равнақи ва унинг ўзилиги мустаҳкамланиши ёшлик даврининг энг қийин масалаларидан бири нафақат катта ёшда бўлиб, уша вақтда рижалар тўзиши керак, балки ўзининг шахсиятига зид бўлган кучларни тан олиш ва уни анийлашга қодир бўлиши лозим ва ўзининг назорат қилишнинг таъсирчан йўлларини аниқлаши зарур.
Албатта, оилада вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш масаласи кўп жиҳатдан ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимлари даражасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, маҳаллаларда аҳолининг, айниқса, ота-оналар, ёш оилалар аъзоларининг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, педагогик ва психологик соҳалардаги билимларини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари изчил олиб борилаётгани айни муддао бўлмоқда.
Бу вазифа ва муаммолар оиланинг соғлом бўлиши, маънавий ва моддий фаровонлигини ошириши, фарзандлар тарбиясининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Ёшавлоднинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳиссий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади.