Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рўзадан ҳосил бўладиган покизалик ва шодоблик сояси остида рўзадорлар чанқоқ ва оч қолиш қаторида кўз, қулоқ, тана аъзолари ҳам тақводорлик даражасига эришиши, ҳатто гуноҳ қилиш фикри ва андешасидан узоқда бўлиш учун Аллоҳ таоло ҳаром деб буюрган нарсалардан тийишга сайъ-ҳаракат қилишади. Ва бу эса рўза тутиш нуронийлигининг энг юксак даражаси ҳисобланади.
Рамазон муборак ойининг 10-кунига ҳам етиб келдик.Ушбу муборак ойнинг нуроний лаҳзаларида чиройли ва эзгў маънавий тажрибаларни касб этишингизни тилаб қоламиз. Рўза тутиш, айниқса Рамазон муборак ойида тутилган рўза инсон жонида мавжуд бўлган шаҳват ва ҳою-ҳавасларнинг ривож-равнақ топишини нуронийлик ва ёруғликка айланишининг сабабига айланади.
Рўзадан ҳосил бўладиган покизалик ва шодоблик сояси остида рўзадорлар чанқоқ ва оч қолиш қаторида кўз, қулоқ, тана аъзолари ҳам тақводорлик даражасига эришиши, ҳатто гуноҳ қилиш фикри ва андешасидан узоқда бўлиш учун Аллоҳ таоло ҳаром деб буюрган нарсалардан тийишга сайъ-ҳаракат қилишади. Ва бу эса рўза тутиш нуронийлигининг энг юксак даражаси ҳисобланади. Амирал-мўминин Али алайҳиссалом ҳам бу мартабага ишора этиб, шундай марҳамат қилади: “Гуноҳлар андешасидан қалбнинг рўзаси ичиш ва ейишдан қориннинг рўзасидан афзалдир. ”
Албатта бу зоҳирий жиҳатдан ичиш ва ейишдан рўза тутиш ва ўзимизни тийишлик маъносида эмас, балки бу билан қониқмасдан бу билан бирга Аллоҳ таоло кўмакида рўзанинг маънавий даражаси ва натижаларига етишга ҳаракат қилишимиз лозим!
Азиз тингловчлар бугун ислом динининг суюкли Пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг виқорли ёри ва турмуш уртоқлари ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг вафот этган куни билан туғри келади. Бу муносибат билан барча мусалмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Ҳурматли ва азиз бу аёл ҳамиша ва айниқса бўҳроний ҳамда оғир даврлардаги пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам биъсатларининг дастлабки лаҳзаларидан бошлаб доим Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи салламнинг ёрдамчиси ва ҳамроҳлари эди. Хадижа саломуллоҳи алайҳо мол-мулкка эга бўлган аёл эди. Бу аёл ўз турмуш уртоғи билан ҳамроҳлик қилиш йўлида ранж-азоб чекди ва ўзининг бор мол-мулки ва бойлигини ислом динининг ривожланиши ва ривож-равнақ топиши йўлида сарфлади. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо мусулмон аёлининг камолот, поклиги ва яхшиликларининг тажассуми эди. У биринчи бўлиб Аллоҳ ва унинг Расули саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга иймон келтирди ва Расули Акрам (с)келтирган динни тасдиқлади. У ҳатто жоҳиллик даври ва ямон муҳитда ҳам поклик ва солим ҳаёт кечиришни кўрсатди ҳамда хурофот ва жоҳилликка зарба етказди. Саодат ва хушбахтликка эришиш учун Хадижа саломуллоҳу алайҳонинг паёмлари шундан иборат эдики, муҳим мақсадлар атрофида фикр андеша қилиш ва ушбу йўлларда вужудга келган қийинчиликларни бартараф этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш керак. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо эзгў ахлоқ, иффат, ҳурмат-эҳтиромга эга бўлган ва ақлли аёл эди. Шунинг учун уша жоҳилият даврида бу аёлни “Тоҳира”, яъни пок аёл деб чиқиришарди. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан турмуш қурқанларидан кейин Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг хонаси мискин ва бечора халқнинг умидворлик каъбасига айланган эди. Ва мўҳтож қолган ҳар бир шахс бу аёлнинг уйига паноҳ топиб, меҳрубонлик ва лутф камолоти ила ўз эҳтиёжларини бартараф этарди. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо бойлигининг аксарияти Шаъби Аби Толиб минтақасини қуршовга олинишига сарфланди. Бу ҳурматли аёл муқовимат ва фидокорлик камоли билан Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг муҳофазатчиси бўлган Бани Ҳошимнинг жонини муҳофазат этди ва ўзининг бор мол-мулкини бу йўлда сарфлади. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай буюрадилар: “Хадижага ўхшаш аёл қаерда? У шундай бир аёл эдики, ҳама мендан юз ўгурганларида у менга ишонди. Ва менинг даъватимни ёлғонга чиқарганларида, у менинг пайғамбарлигимга иймон келтирди. Ҳаётимда вужудга келган қийинчиликларда менга ёрдам берди ва ўз молу пули билан менга кўмаклашди, дилимда бўлган ғамни бартараф айлаш учун ёрдам берди.” Уммулмуъминин Хадижа саломуллоҳу алайҳо вафот этган кунларини яна бир маротаба барча мусалмонларга тасаллият баён айлаймиз.