Меҳр-муҳаббат ойи
Қушнинг насиҳати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 29-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Азиз тингловчилар, Фитр байрами куни барча нарсалар иллоҳий ранг-тус олади. Фитр байрами инсон қалбида иймон гулларининг гуллаб яшнаши кунидир. Инсоннинг парҳизкорлиги, тақводорлиги ва эзгў амаллари қанчаки кўпроқ бўлса шу даражада байрам кунида Худога яқинлашади ва байрамни хурсандчилиг билан кутиб олади.
Бу байрам Аллоҳ таолонинг мўмин мусулмонларга берадиган совғасидир ва улар рўз тутиш орқали ўз юракларидаги ғуборларини поклашади. Ёмонлик ва ёвузликни ўз жону дилларидан узоқлаштирган ва унинг ўрнига ихлос ва иймонни танлаган шахслар иккинча маротаба туғилишади. Азизлар Фитр байрами сизларга қутлуғ бўлсин!
Фитр ҳайити мусулмонларнинг энг шукўҳли ва энг буюк байрамларидан ҳисобланади. Ва бу муносибат билан исломий мамлакатлар бир неча кун дам олишади ва бир ой давомида рўз тутганларидан кейин ўзига хос расм-русум ва одоб билан бу кутиб олишади. Исломий мамлакатларнинг мусулмонлари Фитр ҳайитини янгиланиш байрами деб билиб бу байрамнинг баҳонаси билан уй ва ҳаётларини тозалашга киришади. Оила аъзоларига эса янги кийим сотиб олишади. Эронда бундай ишлар одатда баҳор фаслининг биринчи кунларида амалга оширилади. Бунга қарамай Фитр байрами эронликлар учун жуда катта азаматга эга ва уни руҳтароватининг байрами деб билишади. Бу кунларда мусулмонларнинг уйларига руҳонийлик фазоси ҳукмрон бўлади. Бу куннинг ижтимоий расм-русумлари ва одоблари Фитр байрамини умумий байрамга айлантиради. Бу кун турли мамлакатларда ўзига хос шаклда нишонланади.
Ум Халил Араб Амирликларининг аёлларидан бири бўлиб бошқа аёллардек бир ҳафта олдин ўз уйини тазолашни бошлаб юборган. Қиз ва аёллар оёқ ва қўлларини ўзига хос тарзда ҳино билан чирой беришади. Ота ва эркаклар эса ўз оила аъзолари учун чиройли янги кийимлар сотиб олишган. Ум Халил яқинда ўз қизини унаштириб байрам кунларида куёвнинг оиласи билан келишиб келин ва куёвнинг махсус кийимларини Фитр байрами кунларида сотиб олишган. У байрам куни муносибати билан лақимот, балолит номли махсус ширинликларни пишириб меҳмонларга мизбонлик қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Фитр байрами кунларида Қоҳира хиёбонлари жуда чиройли назарга ташланади ва Рамазоннинг чироғлари ҳама жойни ёруғлантирган. Дўкон ва магазинлар эса харидорлардан тўлиб кетади. Фитр ҳайити муносибати билан мазҳабий куй-қўшиқлар ижро этилади ва масжидларнинг микрафонларидан “Аллоҳу Акбар” садоси халқни жомеъ масжидларнинг катта майдонларида Фитр намозини бажо келтириш учун даъват этади. Маҳаллаларнинг аксариятида сут билан тайёрланадиган нон ва турли ширинликларнинг ҳиди келади.
Ҳиндустон, Покистон, Малайзия ва Индонезия мусулмонлари бошқа мусулмон мамлакатларидек, Фитр байрамини Фитр намозини бажо келтириш билан бошлашади. Улар Фитр намозидан кейин ўз оилаларининг бузургворлари билан мулоқот қилшга боришади ва сила раҳмни бажо келтиришади. Оилалар ўз фарзандлари ва турмуш уртоқларига идона беришади. Улардан кўпчилиги гулдасталар олиб ўз азизларини зиёрат қилиш учун қабристонларга боришадиким, бу Рамазонда улар учун намоз ўқишади. Аммо бу ўртада Яман, баҳрайн, Фаластин, сурия ва бошқа мамлакатлар Фитр байрамини қон, муқовимат ва ўлим ўртасида байрам қилишмоқда. Аммо бунга қарамай оналар ўз уйларида ширинликлар тайёрлашади. Қочгинлар эса шаҳид бўлганларнинг мазорига бориб Қуръон тиловат қилишади. Оила аъзоларидан бири болаларнинг лабларига таббассум келтириш учун уларга совға беришади. Аммо уларга куч-қудрат берадиган ва уларга устуворлик ва матонат бағишлайдиган нарса бу иллоҳий ваъданинг амалда татбиқ этилишига умид қилишларидирким охир-оқибат ҳақиқат ғалаба қозонади ва ботил эса ўртадан йўқ бўлади.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Қушнинг насиҳати ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!
Азиз дӯстлар, бугун сиз билан биргаликда “Қушнинг насиҳати” номли ҳикояни эшитамиз. Биз билан бирга бўлинг.
Бир шахс Димишқ бозорида чиройли чумчуқни бир дирҳам нархга сотиб олди. Фарзандлари бу қуш билан ӯйнаш учун уни ӯз уйига олиб бормоқчи эди. Йӯл ӯртасида қуш гапира бошлади ва бу кишига айтди: Сенга учун менинг фойдам йӯқ. Агар мени қуйиб юборсанг сенга учта насиҳат бераманки ҳар бири бир хазинадир. Иккита насиҳатни сенинг қӯлингда асирликда бӯлган чоғимда айтаман. Учинчи насиҳатни эса мени озод этсанг, дарахтнинг шохига ӯтириб сенга айтаман. Бу киши ӯзича ӯйладики ҳама ерни кӯрган ва юқоридан туриб қараган қушдан учта насиҳат олиш бир дирҳамга арзийди. Бинобарин унинг айтган сӯзларини қабул қилди ва айтди: Насиҳатларингни айт. Чумчуқ айтди: Биринчи насиҳат шундан иборатки, агар бирон -бир неъматни қӯлдан бой берсанг ғам ема ва хафа бӯлма. Чунки агар уша неъмат ҳақиқатан ҳам дойимий равишда сеники бӯлганида, ҳеч қачон уни қӯлдан бой бермасдинг.
Бошқа насиҳат шулким, агар бирон киши сенга нотӯғри ва ёмон сӯз айтса унга заррача эътибор берма.
Бу икки насиҳатни эшитган киши қушни озод этди. Кичик бу қуш учиб дарахтнинг шохига қўнди. Ӯзини нажот топган ва эркин ҳис этган бу қуш бу кишига кулди.
Бу киши айтди: Учинчи насиҳатингни айт. Қуш жавоб берди: Эй нодон шахс, насиҳатнинг ӯзи нима? Катта зарар кӯрдинг. Менинг қорнимда иккита марворид борким ҳар бири йигирма мисқол оғирликка эга. Сенинг қӯлингдан қутилиш учун сени алдадим. Агар менда бундай марворидлар борлигини билганингда ҳеч қачон мени қуйиб юбормасдинг. Бу киши ҳасрат ва ғазабдан нима қилишни ҳам билмасди ва қушни ҳақорат қила бошлади.
Бирданидан қушга қараб айтди: Энди мени марворидлардан маҳрум этдинг. Учинчи насиҳатингни айт.
Қуш айтди: Эй нодон шахс! Агар неъматни қӯлдан бой берсанг ғам ема деб сенга айтдим. Аммо сен мени нима учун қуйиб юбордим деб ғам чекаяпсан. Шунингдек сенга айтдим: Бирон нотӯғри ёки ёмон сӯзни эшитганида қабул қилмагин деб таъкидлашан эдим. Аммо сен менинг қорнимда қирқ мисқол оғирликка эга бӯлган марвориднинг борлигига ишондинг. Мен қирқ мисқол гавҳарни кӯтариб юришим мумкинми?
Демак сен уша иккита насиҳатга ҳам лойиқ эмассан. Учинчи насиҳатни сенга аймайман. Чунки сен унинг қадрига етмайсан. Қуш бу сӯзларни айтида учиб кетди.
Меҳрибон Аллоҳ таоло Ҳадид муборак сурасининг 23 ва 24 ояти каримада шундай буюради: Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир.
Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрадилар. Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир. (Улар бахиллик қилиб, кишиларни ҳам бахилликка буюрсалар-да, Аллоҳга ҳеч зарари йўқ, чунки Аллоҳ беҳожат, бой ва мақталган зотдир.)
Азизлар, умид қиламизки Аллоҳ таоло бизларнинг тавбаларимизни тавфиқ айлаган бўлса ва ўз пок фитратларимизга қайтишимиз учун иноят қилган бўлсин!
Аллоҳ таоло бизларни ҳам ўз мағфирати ва кечиришига лойиқ деб билсин!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.