Меҳр-муҳаббат ойи
Харобага айланган ободончиликнинг сири
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 28-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда мўмин мусулмонларнинг –ғийбат қилишдан парҳиз қилишлари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Азиз тингловчилар Рамазон муборак ойининг охирга етишига ҳам оз вақт қолди. Иллоҳий лутф ва иноят билан Рамазон муборак ойининг зиёфати ва дастурхонидан етарли даражада баҳра олгансиз деб умид қиламиз. Ўтган дастурларимизда бизнинг баҳс ва мунозарамизнинг мавзўси исломий уммат ўртасида ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш эди ва эслатиб ўтган эдикки, алоқаларнинг барқарор қолиши ва мустаҳкам бўлиши учун ислом ваҳдатга чорлаш, биродарлик, сулҳ, дўстликка ва бирбирларига нисбатан ҳамдардлик изҳор этишга даъват этади. Бошқа томондан ислом исломий жамиятнинг мустаҳкам пойдиворига зарар етмаслик учун уларни масхара қилиш, айб топиш, сир-асрорини фош этиш ва заиф томонларини эслатиш каби нотуғри ва хато хатти-ҳаракатлардан қайтаради. Қуръони карим Ҳужурот сурасининг 12 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.)”
Жамият асосига таҳдид соладиган ҳалокатли беморликлардан бири бу гумонсираш ва ишончсизлик касали ҳисобланади. Ислом жамиятда ишончсизлик, тафриқа солиш ва бадбинлик ҳисс-туйғуларини мустаҳкамлайдиган ушбу беморликни даволаш учун имкони борича бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига туғри баҳо берайлик ва унга шундай баҳо берайликки, гумонсирашга ўрин қолмасин деб кўрсатма беради. Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: “Ўз биродарингдан чиққан сўз ва хатти-ҳаракати учун бирон узр топгин ва агар узр топа олмасанг бирон узрни уйлаб чиқар!” Али алайҳиссалом ҳам шундай буюради: “Гумон қилишинг йўлини бекитиш учун биродаринг хатти-ҳаракатини энг яхши шаклда туғри баҳо бергин ва унинг амалини оқлаш учун яхши сабаб топишингача ёмон шак-шубҳаларни ўзингдан узоқлаштир!”
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “ Харобага айланган ободончиликнинг сири” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!
Азиз дӯстлар, бугун сиз билан биргаликда Ҳазрат Исо алайҳиссалом ва ҳаворийларнинг вайронага айланган ободонлик билан юзмаюз бӯлишлари достонини эшитамиз.
Ҳазрат Исо алайҳиссалом ул ҳазратнинг махсус ёронлари бӯлмиш ҳаворийлар билан бирга йӯлдан ӯтишларида вайронага айланган обод бир маконга юзмаюз бӯлишди. Бу макон харобага айланган эди ва ӯликларнинг жасадлари ерда кӯринарди. Ҳазрат Исо (а) ӯз ёронларига буюрди: " Маълумки уларнинг бошига бирон -бир бало тушган. Чунки улар бирданидан ҳалок бӯлишган. Агар улар бирма бир улганларида бир -бирларини дафн этишарди. Ҳаворийлар Ҳазрат Исо (а) -дан дуо қилинг. Улардан бири тирилсин ва нима юз берганини бизга айтсин ва бизга ибрат намуна бӯлсин деб тақозо қилишди.
Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг мӯжазаларидан бири ӯликларни тирилтириш мужазаси эди. Ул ҳазрат парвардигордан ижозат сӯрадилар. Кечаси бир баландликка бор ва ӯликларни чақир. Улар жавоб беради деган ваҳий келди.
Ҳазрат Исо (а) кечаси теппаликнинг баландлигида туриб шундай буюрди: Эй бу ободликнинг аҳли!
Улардан бири, лабайк ё Руҳуллоҳ деб жавоб берди. Ҳазрат Исо (а) унга нима учун бу кунга тушиб қолдингиз деб айтди. У жавоб берди: Биз кечаси соқ -саломат ётдик ва эрталаб жаҳаннамда ӯйғондик.
Ҳазрат Исо (а) бу шахсдан сӯради: Сизнинг гуноҳингиз нима эдиким бундай жазога мубтало бӯлдингиз?
У жавоб берди: Биз бир нечта гуноҳни содир этганмиз. Тоғутдан пайравлик қилардик, худо баробарида исьён қиладиган ва Худонинг фармонларига буйсунмайдиган шахсга итоат қилдик. Бола онасини яхши кӯрганидек дунёнинг ҳою -ҳавасларини яхши кӯрардик .Она келганида хушҳол бӯладиган ва унинг кетишидан йиғлайдиган болага ӯхшаб биз ҳам дунёнинг мол -мулкига эга бӯлсак хурсанд бӯлардик ва қӯлимиздан кетса ғам -кулфатдан йиғлардик. Кӯп орзу -ҳавасларимиз бор эди. Бутун ҳаётимизда худо ва қиёматдан ғафлатда қолдик. Ҳаётни эса ӯйин кулги билан ӯтказдик. Ана шунча гуноҳ билан Худо ва унинг жазосидан қурқмасдик.
Ҳазрат Исо (а) ва ул ҳазратринг ёронлари бу одамнинг сӯзларига қулоқ солишарди. Унинг сӯзлари шу ерга етганида Ҳазрат Исо (а) ундан сӯради: Нима учун фақат сен сӯзлайсан, бошқалар гапиришмайди. У айтди: Эй Руҳуллоҳ, буларнинг ҳамалари оғизларида оловли юганлари бор ва гапиришолмайди. Ва қаттиққӯл фаришталарнинг қӯлларида гирифтор бӯлиб қолишган. Ҳазрат Исо (а) шундай буюрди: Нима учун сенда юган йӯқ?
У айтди: Чунки мен уларнинг ӯртасида бӯлсам ҳам гунаҳкор эмасдим. Улар содир этган амалларни ижро этмасдим. Мен уларнинг ӯрталаридан чиқишга вазифадор эдим. Аммо гунаҳкорлар ӯртасида қолиб кетдим. Бало етиб келганида мен ҳам унга гирифтор бӯлдим. Мен ҳозир жаҳаннамнинг лабида осилиб турипман. Кечирилишим , нажот топишим ва дузахга тушишимни билмайман.
Ҳазрат Исо (а) ҳаворийларга юз қарата буюрди: Агар инсон ӯз умри давомида ифлос жойда ётса қурилган нон ва тузни еса дунё ва охиратда офиятда бӯлишдан гуноҳ содир этиши ва бундай балога мубтало бӯлиши афзалроқдир.
Аллоҳ таоло Муддасир муборак сурасининг 37-47 оятларида жаҳаннамга тушган жинояткорлар тилидан уларнинг дузахга тушиш сабабини баён этиб буюради: «Ва ёришаётган тонг билан қасам.
Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир.
Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир.
Магар ўнг тараф соҳиблари мустаснодир.
Улар жаннатларда сўрарлар.
. Гуноҳкорлардан.
Сизларни дўзахга нима киритди?
Улар:«Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.
Ва мискинларга таом бермаган эдик.
Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик.
Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик.
Токи бизга ўлим келгунича», дерлар.
Азизлар, умид қиламизки Аллоҳ таоло бизларнинг тавбаларимизни тавфиқ айлаган бўлса ва ўз пок фитратларимизга қайтишимиз учун иноят қилган бўлсин!
Аллоҳ таоло бизларни ҳам ўз мағфирати ва кечиришига лойиқ деб билсин!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.