Меҳр-муҳаббат ойи
Фитр ҳайити
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 30-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Азиз тингловчилар, Фитр ҳайити мусулмонларнинг энг шукўҳли ва энг буюк байрамларидан бири ҳисобланадиким бу муносибат билан исломий мамлакатлар бир неча кун дам олишади ва бир ой давомида рўз тутганларидан кейин ўзига хос расм-русум ва одоб билан бу кутиб олишади. Бу буюк бпайрамда уша кишилар хурсанд бўлишадиким, тоат-ибодат қилиш ва рўза тутиш сояси остида ўз шахсиятларида ахлоқий ва инсоний ўзгаришлар киритишган. Улар Рамазон муборак ойида Қуръон билан унс олишган ва унинг ҳикмат ва раҳмат оятларидан кенг баҳра олишган. Рамазон муборак ойи Аллоҳ таолонинг тақводорлик дастурхонидан тановул этиш учун зиёфатга даъват этишидир. Бу меҳмонликнинг якуни Фитр байрами ҳисобланади. Фитр байрами бир ой давомида бандалик қилишнинг тимсолидир ва байрам куни эса Худонинг бандадан ризоятидир. Худонинг бандадан ризояти иллоҳий энг юксак неъматлардан саналади. Мусулмонлар Худонинг зиёфати, бандалиги ва тоат-ибодати бўлмиш Рамазон муборак ойининг охирида бу кунларни дарк этиш тавфиқи уларга насиб қилишидан яна бир маротаба чексиз Худонинг лутфу иноятидан миннатдорчилик билдиришади. Фитр байрами Худонинг меҳмонлигига ҳозир бўлган ва Қадр кечаларини дарк этиб, Қуръони каримни тиловат қилган ва дуо ўқиш билан ўз қўлларини осмон томон кўтарган ва Худодан кечирим сўраган рўзадорларнинг идона ва совға олиш куни ҳисобланадик. Бу куннинг фазилати ҳақида Аллоҳ таоло шунда марҳамат этади: “Рамазон муборак ойида рўза тутган ва намоз ўқиган мўминларнинг ажр мукофоти менинг ризолигим ва хурсандлигимдир”.
Фитр байрами инсоний пок фитратга қайтиш ва ҳақиқат бўлоқларининг чўшиб чиқиш кунидир. Инсон фитрати зулол ва мусаффо сувдек бўлоқалардан жорий бўлади. Бўлоқдан жўшиб чиқадиган сув лаҳзамазаҳза тоза ва мусаффо бўлади. Иккинчи маротаба қайтиш маъносини барадиган ид, яъни байрам ҳам лаҳзамалаҳза пок ва янгиланиш маъносини беради. Шунинг учун ўз фитратларига қараб амал қиладиган инсонлар ҳар бир лаҳазада ьайрам қилишади. Чунки улар ҳар лаҳзада Ҳақнинг янги тажаллийси билан юзмаюз бўлишади. Аммо йил давомида фитратга хилоф тарзда гуноҳ қилган ва ботиний ва зоҳирий чалғинишларга дуч келган ва ўз ҳақиқатларидан узоқлашиб қолган инсонлар учун Рамазон муборак ойдек маънавий ва муҳим фурсатни ижод этиши билан уларнинг хушбахтлиги ва саодатларига шароит муҳайё этади. Бу муборак ойда рўза тутган бандалар Худо билан узлуксиз алоқани барқарор этишлари билан ўзларининг руҳ ва жонларини ўзларининг аввалги фитратлари билан яқинлаштиришади. Улар Рамазон муборак ойида рўза маносикларини бажариш ва рўззани ботил этадиган нарсалардан ўзларини тийиб ўз қалбларини иймон нур билан ёруғлаштиришади. Бу ёруғлик гуноҳлар баробарида уларнинг иродаларининг мустаҳкамланиши сабабига айланади. Худога итоат қилишдан ҳосил бўлган қудрат ва нур уларнинг фитратларини жаҳаннам олови баробарида кучли бир қалқонга айлантиради. Шу тартиб билан Рамазон муборак ойида рўза тутганлар инсоннинг ҳақиқий ўз фитратига қайтишини Фитр байрами билан нишонлашади.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “ Жаннат боғи ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!
Бир кишининг кўп хурмо дарахлари бор эди, аммо унинг дарахларидан бири камбағал ва аёлманд одамнинг ҳовлисига егилиб новдалари уша кишининг ўйига соя ташларди. Дарахтнинг эгаси жуда бахил инсон эди ва баъзан ижозат сўрасмасдан камбағалнинг ўйига кирарди ва хурмо меваларини териш учун дарахтга чиқарди. Баъзида хурмо меваларини териш пайтида бир нечта хурмолар ерга тушарди ва камбағалнинг болалари уларни олишарди. Буни кўрган дарахт эгаси зудлик билан дарахтдан тушиб болалар қўлидан меваларни оларди. Агар хурмони боланинг оғзида кўрса ўз бармоғини боланинг оғзига тиқиб уни чиқарарди.
Камбағал киши Пайғамбар (с) олдиларига келиб дарахт эгасидан шикоят қилди. Пайғамбар (с) “Сен бор мен шикоятингни кўриб”-дедилар. чиқаман.”
Пайғамбари Акрам (с) дарахт эгасини кўриб унга марҳамат этдилар: “Агар камбағал ҳовлисига эгилган хурмо дарахтини менга берсанг, жаннатдаги хурмо дарахти соҳибига айлайсан. ”
Бахил киши деди: Йўқ бермайман. Мен кўп хурмо дарахтларга эгаман, аммо бу дарахтнинг мевалари ҳамадан ҳам мазалироқдир.
Расулуллоҳ (с) буюрдилар: “Агар бу дарахтни менга берсан, мен жаннатдан бир боғини сенга бераман.
Бахил киши жавоб берди: Йўқ бермайман.
Расулуллоҳ (с) саҳобаларидан бири Абу Даҳдоҳ ул ҳазрат сўзларини эшитгани билан деди: “Эй Аллоҳнинг Расули (с)! Агар мен уша дарахтни уша кишидан сотиб олсам ва сизга берадиган бўлсам, бу одамга берадиган нарсангизни менга берасизми?
Ул ҳазрат , ҳа деб марҳамат эдилар.
Абу Даҳдоҳ хурмо дарахтнинг эгаси билан сўҳбатлашди. Бахил киши деди: Муҳаммад бу дарахтни мендан олиб ўрнига жаннат дарахтларидан менга ҳадя этишни хоҳларди. Мен рози бўлмадим. Чунки бу дарахтнинг хурмолари жуда мазалидир.
Абу Даҳдоҳ деди: Бу дарахтни менга сотишга розимисан?
Бахил киши деди: Агар унинг ўрнига қирқ хурмо дарахтини берсанг, сотишга рози бўламан.
Абу Даҳдоҳ деди: Нима учун мунча қиймат нарга сотияпсан? Нархни туширмайсанми?
Бахил киши деди: Уша айтган нархи билан сотаман. Агар йўқ десанг, сотмайман.
Абу Даҳдоҳ бир неча муддат сукут сақлаб сўнг деди: Жуда яхши, айтганинг бўлсин. Қирқ хурмо дарахтини сенга бераман.
Бахил ва тамаъкор киши бу таклифга ҳам рози бўлмасдан деди: Агар тўғри айтган бўлсанг, бир неча шоҳидларни ҳам олиб келтир.
Абу Даҳдоҳ ҳам ўн нафар шоҳидни олиб келди.Абу Даҳдоҳ Расули Худо (с) ҳузурларига келди ва айтди: Ё Расулуллоҳ ! Хурмо дарахтини сотиб олдим ва энди менинг мулким ҳисобланади. Энди бу дарахтни сизга тақдим этаман. Сиздан уни мендан қабул қилишни илтимос қиламан ва уша киши сиздан қабул қилмаган биҳишт боғини марҳамат қилиб менга иноят қилинг.
Пайғамбари Акрам (с) буюрдилар: Эй Абу Даҳдоҳ, бир боғ эмас, балки ўн боғ сенинг ихтиёрингда бўлади.
Худо Пайғамбари (с) камбағал киши олдига бориб марҳамат этдилар: Энди бу хурмо дарахти сен ва фарзандларинг ихтиёридадир.
Нодон бу киши бир неча кунлик бу ҳаёт учун жаннат боғини қўлдан бой берди. Абу Даҳдоҳ эса бир неча боғларнинг соҳиби бўлди.
Аллоҳ таоло Анкабут муборак сурасининг 64 ояти каримада шундай буюради:”Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир.”
Шуро муборак сурасининг 20 оятида шундай келтирилади: “Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас. (Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага бу дунё ризқини беради. Аммо бу дунё ризқини истаган ўша бандага охиратдан ҳеч қандай насиба қолмайди. Охират ҳосилини истаган одам эса, бу дунё ҳосилидан ҳам бошқалардан кўра яхшироқ баҳраманд бўлади. Аллоҳга иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап.)
Азизлар, барчангизни фитр ҳайити билан чин дилдан табриклаймиз ва қўлларимизни осмон томон кўтариб Аллоҳ таолодан бу байрамни биз учун муборак ва хужаста айлашини ва бу айёмларни биз учун энг яхши кунлардан бўлишини тилаб қоламиз.
Азизлар, умид қиламизки Аллоҳ таоло бизларнинг тавбаларимизни тавфиқ айлаган бўлса ва ўз пок фитратларимизга қайтишимиз учун иноят қилган бўлсин!
Аллоҳ таоло бизларни ҳам ўз мағфирати ва кечиришига лойиқ деб билсин!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.
Азизлар, барчангизни фитр ҳайити билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз ва қўлларимизни осмон томон кўтариб Аллоҳ таолодан бу байрамни биз учун муборак ва хужаста айлашини ва бу айёмларни биз учун энг яхши кунлардан бўлишини тилаб қоламиз.