июн 11, 2017 12:03 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Европа инвестиция банки Ўзбекистон бозорига киришни мўлжалламоқда.
  2. Рустам Азимов ҳукуматдан кетди.
  3. Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 50 фоизга ортди.
  4. Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди.
  5. Самарқандда Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ӯзбекистон Марказий банкида Европа Инвестиция Банки (ЕИБ) делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаш учун тижорат банкларига кредит линиялари очиш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон муқобил, қайта тикланувчи энергия манбаларини барпо этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва технологиялар трансфери учун ЕИБнинг маблағларидан фойдаланишдан манфаатдор. Чунки ҳозирги пайтда ёқилғи-энергетика комплекси, энергия тежамкорлигини жорий этиш соҳаларида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари очилмоқда. Банк, шунингдек, янги технологияларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг саноат соҳаси рақобатбардошлигини кучайтириш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакат инфратузилмасини ва бошқа соҳаларни юқори кўтаришда тўплаган бой тажрибаларини баҳам кўрмоқчи.

 Ххххххххххххххх

Ӯтган ҳафта давомида Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий комплексида  ўзгаришлар рўй берди.

Манбаларнинг хабарларига кўра, бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимни тарк этган.

"Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган.

Хабарларга кӯра Рустам Азимов  эндиликда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига раҳбарлик қилади.

Хххххххххххххххххх

Жорий  йилнинг дастлабки чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,79 фоизга ортди. Бу ҳақда Uz24.uz Россия Марказий банки маълумотларига асосан хабар берди.

Январь - март ойлари давомида Россиядан Ўзбекистонга 570 млн доллар — ўтган йилга қараганда 192 млн долларга кўп пул маблағлари юборилди.

2016  йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 378 млн доллар, 2015 йилда — 466 млн долларни ташкил этганини ҳисобга олганда, бу сўнгги йиллардаги юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Хххххххххххххххххх

 ШҲТ саммитида иштирок этган БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш 10 июнь куни Самарқандга келди.

Бу ерда у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.  

Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ххххххххххххххххххххххх

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида БМТ Бош котиби Орол денгизининг ҳозирги ҳудудини кўриб чиқди.

Антониу Гутерриш Нукусдан Мўйноқ томон вертолетда парвоз қилди ва Орол денгизининг хозирги ҳудудини кўриб чиқди

БМТ Бош котиби Нукусдан Мўйноқ томон вертолетда парвоз қилди ва Орол денгизининг хозирги ҳудудини кўриб чиқди.  

Шуни айтиб ўтиш керакки, БМТ Орол денгизи муаммосига катта аҳамият бермоқда. БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО, ЮНФПА, БМТ Кўнгиллилари дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари томонидан амалга оширилаётган БМТ Қўшма дастури Орол денгизи инқирози натижасида зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлашга, муваффақиятли лойиҳаларни кўпайтириш, миллий даражада инсон хавфсизлиги концепцияси доирасини кенгайтириш ва донорларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати учун янги молиявий механизм яратишга қаратилган.

 

 

Ёрлиқ