июн 13, 2017 14:26 Asia/Tashkent

Парвардигор Қуръони каримнинг кўп оятларида адолат ва адолатга риоят этишга буйруқ беради ва анбиёларнинг расул этиб тайинлашни адолатни ижро этиш деб билади. Ислом нуқтаи назаридан адолат инсоният усулининг эҳтиёжларидан биридир ва адолатсизлик ижтимоий меъёрлар ва мувозанатни барҳам беради.

Ислом дини нуқтаи назаридан тараққиёт моддий бир мафҳум эмас ва ушбу масала ислом динидаги ривожланиш хусусиятларининг энг муҳим хусусиятларидан саналадиким, уни ғарб ривожланишидан ажралиб туради.  Сармоядорлик жамиятида фақат интилишни ижод этадиган моддий истак-хоҳишлар ва манфаатлар ташкил этади. Ҳолбуки, исломда иқтисодий ривожланиш ишлаб чиқариш фаолиятлар қаторида инсоний усулларни муҳофазат этишга боғлиқдир.

Адолат тамоюлининг асли исломнинг иқтисодий тизимида ривожланишнинг бошқа хусусиятларидан саналади. Албатта ислом динида ижтимоий ва иқтисодий адолат ушбу диннинг охирги ормонлари йўлида, яъни инсоннинг турли арсаларда устунликка эга бўлишидир. Иқтисод ҳам олий ушбу мақсадларга эришиш учун бир восита саналади.

Парвардигор Қуръони каримнинг кўп оятларида адолат ва адолатга риоят этишга буйруқ беради ва анбиёларнинг расул этиб тайинлашни адолатни ижро этиш деб билади. Ислом нуқтаи назаридан адолат инсоният усулининг эҳтиёжларидан биридир ва адолатсизлик ижтимоий меъёрлар ва мувозанатни барҳам беради.        

Ислом мувозанат ва мўътадилликка эришишни адолатни ижро этиш орқали амалга оширилади деб билади. Фақат адолатни кенгайтириш ва жорий этиш билан талаб даражасидаги ривожланиш мизонига етиш мумкин. Талаб даражасидаги тараққиёт инсон камолотини ҳаётнинг барча арсаларида, яъни  моддий, маънавий, ижтимоий ва сиёсий  арсаларда имкон яратади. Ислом дини иқтисодий адолатни икки унсурга тегишли деб билади, биринчиси бу белгиланган бойлик  ва иккинчиси эса умумий фаровонликдир. Исломий жамиятда иқтисодий адолат жамиятнинг барча аъзолари, ҳатто мусулмон бўлмаган шахсларга тегишлидир. Ислом шундай эътиқодга эгадирким, маиший вазъият шундай бўлиши лозимким, жамиятнинг барча аъзолари соғлиқни  сақлаш,даволаш,озуқаланиш,таълим ва тарбия , яшаш жойи каби барча заминаларда ҳаётнинг имкониятларидан фойдаланиши лозим.

Умумий фаровонлик мафҳумидан мақсад бу жамиятда қашшоқликни баратараф этишдан иборатдир. Қашшоқлик инсон жамиятида вужудга келадиган кўп бадбахтликларнинг омили саналади. Ислом вожиб ва мустаҳаб бўлган тадбирларни умумий фаровонликка етишнинг йўли деб билади.  Парвардигор кўпгина оятларда инсонларни эҳтиёж сезадиганлар ва мўҳтожларнинг ҳаққини ажратишга чақиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Шунингдек ислом дини таълимотларида фасодкорликдан узоқ бӯлиш ҳам уқтирилган. Ана шу ҳолдагина киши рӯзгорига файз-баракат эшиклари очилади.  Жумладан Қуръони карим Аъроф муборак сураси 96 ояти каримасининг бир қисмида бу борада келган: Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида

эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик.

Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Бас, уларни ўзлари қилган

гуноҳлари сабабли ушладик. 

Исломий жамиятда моддий нуқтаи назаридан одамлар ўртасида катта фарқ бўлмаслиги лозим. Бошқа томондан, мол-мулкни қулга киритган  ва имкониятларга эга бўлган халқ ўртасида мавжуд бўлган фарқларни инкор этиб бўлмайди. Чунки шахслар жисмоний ва руҳий истеъдодлар ёки ишлаш учун унда бўлган  имтиёзлар билан бир-бирларидан фарқ қилишади. Ислом дини бу фарқларни эътиборга олган ҳолда шундай эътиқодга эгаким жамиятдаги одамлар ўртасида моддий жиҳатдан кўп фарқ ва фосила бўлмаслиги лозим. Шу сабабдан ислом динида жамият орасида мувозанат ва тенгликни ижод этиш учун бойликни тенг равишда тақсимлаш кўп таъкидланади.