июн 15, 2017 10:37 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Йигирма биринчи асрда турли ижтимоий тармоқларнинг юксак суръатларда ривожланиши инсоният жамиятининг энг кичик ва ӯта муҳим бӯғини бӯлган оилага таъсирсиз қолмади. Бу ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш оиланинг ҳар бир аъзоси учун жуда ҳам манфаатли бӯлиши мумкин. Умуман олганда виртуал фазо ривожланишда бӯлган мамлакатларда кейинги йиллларда таълим-тарбиянинг муҳим воситасига айланди.  Бу фазо инсон камолоти йӯлидаги муҳим имконият бӯлиши билан бирга, афсуски, ӯзига яраша зарар ва хавф-хатарга ҳам эга.

Таҳлилчиларнинг фикрича бу хавфнинг асосий қирраси болалар ва ӯсмирларнинг интернетга қарам хасталигига чалинишидир. Шу сабабли болалар ва ӯсмирлар янги бир имконият ва технологиялардан фойдаланишдан олдин аввало ундан фойдаланишнинг малака ва маданиятини эгаллашлари лозим.

Болалар ва ӯсмирларнинг интернет қарамлиги гиёҳвандлиги хасталигига учраш статистикаси мавжуд эмас. Эҳтимол, болаларнинг кӯп қисми интернет қарамлиги хасталигига чалинмас. Аммо уларнинг аксарияти планшет ва компютер ӯйинларига қарам эканлиги сир эмас.

Кичик ёшдаги болалар мажозий фазони аниқ тасаввур қилишолмайди. Бола учун мажозий оламнинг интернет ёхуд бошқа воситага тегишли эканлиги муҳим эмас. Уни ӯша виртуал оламдаги тасвирлар жозибаси ӯзига шайдо айлайди.Бу технологиялардан ноӯрин фойдаланиш болалар ва ӯсмирларда уйқунинг бузилиши, жисмоний иллатларнинг юзага келиши, изтироб, хавотир, жанжалкашлик, ижтимоий муносабатлардаги нӯноқлик, вақтни беҳуда ӯтказиш, мактабда ӯқиш жараёнидан орқада қолиш, истеъдодининг сӯна бориши каби ҳолатларни вужудга келтиради. Фарзандимизда ана шу белгилар   кузатилгач, масаланинг ӯта жиддий эканлиги ҳақида бош қотиришга тӯғри келади.

Хххххххххххххххххх

Виртуал фазонинг зарарлари хавфини камайтириш ва бу мислсиз имкониятдан самарали фойдаланиш учун оиланинг барча аъзолари “рақамли технологиялардан фойдаланиш саводхонлиги”ни эгаллашлари лозим.  Оиладаги катта ёшдаги кишиларнинг виртуал фазо хатарларига нисбатан бепарво муносабати болаларнинг ҳам бу соҳада парвойи фалак  бӯлишларига сабаб бӯлади. Бу нарса болалар ва ӯсмирларнинг мажозий оламдан кӯпроқ зарар кӯришлари учун муносиб замина ҳозирлайди.

Интернет фойдаланувчиларининг кӯпчилиги виртуал фазога ӯзининг шахсий маълумотлар ва фотосуратларини юклаш ва сақлашнинг ӯта хатарли эканлигини англаб етишмайди. Бу бепарволикдан қинғир ниятдаги кишилар моҳирлик билан фойдаланиб, уларнинг обру-эътиборларига путур етказишади.

Эътиборсизлик туфайли болалигида рақамли технологияларга ружуъ қӯйган бола, ӯсмирлик пайти, албатта виртуал фазонинг ашаддий фойдаланувчисига айланади ва бундай ӯсмирнинг интернет гиёҳвандлиги хасталигига чалиниш эҳтимоли ӯта юксакдир.

Маълумки, касалликни даволашдан кӯра унинг олдини олиш осонроқ кӯчади. Шу сабабли ота-оналар энг биринчи навбатда мажозий фазодан фойдаланиш йӯл-йӯриқларини пухта эгалламаган фарзандларини интернетга йӯллатмасликлари керак. Бола ижтимоий тармоқлар ва рақамли технологиялардан фойдаланиш эҳтиёжини сезмаган экан, ота-она уни бу сеҳрли оламга ӯзлари олиб кирмасинлар. Мисол учун болам хурсанд бӯлсин, дея туғилган кунида унга планшет ёхуд қӯл телефони совға қилиш яхшимас.

Хххххххххххххххххххххх

Интернетга қарамлик хасталигига мубтало бӯлган айрим болалар ва ӯсмирлар  ундан узилиб қолиш билан жанжал ва хархашани бошлашади. Бу босқичда уларни интернет ва рақамли технологиялардан узоқлаштириш хатарлидир, балки ижтимоий тармоқдан фойдаланишларига имконият яратиб, нималар билан шуғулланаётганини назорат қилиш керак.  Болаларнинг ижтимоий тармоқдаги фаолиятини кузатишнинг энг тӯғри йӯли уларни ота-оналари аъзо бӯлган гуруҳлар ва ижтимоий тармоқларга аъзо қилишдир. Шу тартибда фарзандингиз хавфли мавзулардан тобора узоқлашиб, маънавиятини юксалтирадиган мавзуларга кириб бора бошлайди.

Бу йӯлдаги иккинчи қадам: боланинг тасаввурида мажозий олам ӯрнини реал олам эгаллаши учун имконият яратиш керак. Мисол учун фарзандимиз 3-4 соат вақтини планшет ва қӯл телефони билан ӯтказадиган бӯлса, энди унинг ӯрнига китобхонликни йӯлга қӯйишимиз лозим.  Аммо бу йӯлда янги авлоднинг дид ва қарашлари анчайин ӯзгаргани, ҳатто китобдан ҳам кутган нарсалари биздан анчайин фарқ қилишини унутмаслигимиз керак. Шу ӯринда    овозли ва рақамли китоблар болани ӯзига жалб қилиб, унинг зеҳниятидаги мажозий оламнинг ӯрнини босиши мумкин.

Эрон ислом Жумҳуриятида айрим илмий муассасалар бу жараённи муваффақиятли йӯлга қӯйиб, минглаб жозибали китобларнинг овозли ва рақамли шаклини яратишган. Бундай реал ижтимоий тармоқлар болалар ва ёшларга ӯта жозибали бӯлиб туюлмоқда.