июн 19, 2017 13:34 Asia/Tashkent

Айтиш лозимки, Cиистон-Балучистон вилоятининг Чобаҳор кўрфазидаги бандаргоҳлар орасида Тис порти узоқроқ тарихга эгадир. Тис бандаргоҳи ўзининг гўзаллиги билан бирга тарихий ёдгорликлари билан ҳам машҳурдир. Тисни ўраб олган тоғлар орасида кўплаб қадимий ёдгорликларни кўриш мумкин.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда Эроннинг Систон-Балучистон вилояти ва унинг табиати ва ундаги кичик кӯллар ҳақида суҳбатлашамиз.

Зоҳидон шаҳри Систон-Балучистон вилоятининг маркази ҳисобланади. Зоҳидон мумтоз жуғрофик мавқега эгадир ҳамда Покистон, Ҳиндистон, Кирмон ва Балучистонга борувчи асосий йўлларнинг йўналишида  жойлашган.

Юз йилга яқин тарихи билан Зоҳидон янги қурилган шаҳарлардан бўлиб, Покистон ва Афғонистон мамлакатлари яқинида жойлашган.

Айтиш лозимки, Cиистон-Балучистон вилоятининг  Чобаҳор кўрфазидаги бандаргоҳлар орасида Тис порти узоқроқ тарихга эгадир. Тис бандаргоҳи ўзининг гўзаллиги билан бирга тарихий ёдгорликлари билан ҳам  машҳурдир. Тисни ўраб олган тоғлар орасида кўплаб қадимий ёдгорликларни кўриш мумкин.

Тис минтақасида мавжуд кичик ва йирик ғорларнинг айримлари ҳануз ҳам комил тарзда  кашф этилмаган. Ғорлар ичидаги ковланган жойлар ва мақбаралар  ҳамда қадимий қалъалар  тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.Умуман  Тисда мавжуд  мазкур обидаларнинг тарихи турли даврларга бориб тақалади ва уларнинг айримлари 4 минг йиллик тарихга эгадир. Мазкур минтақадаги  Исломдан олдин ва кейинги даврларга тааллуқли ёдгорликлар Эроннинг бой тарихини ифода этишади.

Қудуқлар, ғорлар, мақбаралар, жоме масжиди ва ҳаммадан ошкорроқ  “Португалияликлар қалъаси” номи билан машҳур бўлган Тис  қалъалари  мазкур минтақани асосий тарихий ёдгорликлари ҳисобланишади.

 Тис Чобаҳордан 9 километрлик узоқликда  ва иккита тизма тоғлар орасида жойлашган. Бино ва хоналар кўринишини мазкур минтақада хурмозорлар, бута ва дарахтлар орасида узоқдан ҳам кузатиш мумкинки инсон ва табиат орасидаги гўзал уйғунликни яратишган.

Кунорак Чобаҳор кўрфазининг ғарби бурчакида ва Чобаҳор шаҳридан 50 километрлик узоқликда жойлашган. Уммон денгизи қирғоғида Чобаҳор порти  Сиистон-Балучистон вилоятининг энг муҳим савдо-иқтисодий бандаргоҳларидан бири бўлгани каби Кунорак ҳам мазкур вилоятнинг муҳим ов қилиш портларидан ҳисобланади.

Кунорак порт шаҳрининг аҳолиси вилоятнинг бошқа минтақаларидан кўра  кўпроқдир ва яхши  ривожланган. Мазкур шаҳарда коммуникация, молларни ташиш транспорти, аэропорт каби  бир қатор имкониятлар мавжуд. Балиқларни овлаш учун юзлаб қайиқлар ва улар билан биргаликда кема ясаш корхоналарининг борлиги  Кунорак портида балиқларнинг овлаш соҳаси қанчалик ривожлангани ва унинг   аҳамиятини  кўрсатади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Хош нисбатан қадимий шаҳарлардан бўлиб, унинг пайдо бўлиш тарихи милодий 18 асрга ё Нодир ҳукумати даврига бориб тақалади. Мазкур минтақанинг кенг ва ҳосилдор  ерлари вилоятда уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш марказига. Тафтон тоғи 4100 метрга эга баландлиги билан Хошнинг шимоли-шарқида жойлашган. Ушбу тоғнинг гўзал этаклари ва минерал сувларга эга булоқлари табиат севувчилар диққатини ўзига жалб қилган. Йилнинг турли фаслларида  у ерга бутун Эрондан алпинист ва спортчилар боришади.

Минтақанинг чиройли манзараларига у ерда мавжуд кичик кӯллар ӯзгача чирой бағишлашади. Жумладан Гавотар Кӯрфази ва Ҳурбоҳу кичик кӯллари Ромсар Конвенциясига киритилган бӯлиб, минтақадаги энг катта кичик кӯллардан ҳисобланишади.

Гавотар Кӯрфази кичик кӯли Покистон чегарасига яқин жойлашган бӯлиб, 75000 гектарни ташкил этади. Кӯл суви Сарбоз мавсимий дарё сувидан таъминланади. Минтақа об-ҳавоси ӯзгариб турадиган иқлимга кӯра ӯзгариб туради. Кӯл қирғоғи катта тошлар ва қумли тепалардан иборат.

Ҳурбоҳу кичик кӯли Боҳу дарёси бӯйида жойлашган бӯлиб,  ӯсимликларнинг хилмахиллиги ва уйғунлиги билан сувда сузувчилар ҳайвонлар ва қушлар ғизоланиши учун муносиб шароитларни муҳайё этган.

Шунингдек минтақа иқтисодиётида ҳам бу кичик кӯлнинг маҳсулотларидан кенг кӯламда фойдаланишади.  

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ