Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Балучистоннинг баланд тоғларини Пиршурон, Мулки сиёҳкўҳ, Миржова, Тафтон ва Базмон ясси тоғлари ташкил этади. Балучистон ноҳияларининг жуғрофик мавқелари ва денгизга бўлган масофалари уларнинг турли иқлимларга эга бўлишларига сабаб бўлган.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда Систон-Балучистондаги кичик кӯллардан бири Ҳомун Юзак кӯли ҳақида суҳбатлашамиз.
Ҳомун Юзак кӯли Ромсар Конвенцияси кӯллари рӯйхатига киритилган бӯлиб, Систон-Балучистон вилоятида жойлашган.
Ҳомун кӯллари мажмуаси дунё бӯйлаб муҳим аҳамият касб этган бӯлиб, Эронда чучук сув манбаи жиҳатидан биринчи ӯринда туради. Бу кӯл Эрон ва Афғонистон орасида бӯлинган.
Ҳомун кӯллари мажмуаси жамида 400000 гектар ҳудудни ташкил этади.
Балучистон виояти 173 000 квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-шарқининг интиҳосида жойлашган.Балучистон юрти шимолда Сиистон ва Афғонистон, Шарқда Покистон, жанбуда Уммон денгизи ва ғарбда эса Кирмон вилояти билан қўшнидир. Эроннинг шарқий, жанубий ва марказий тоғлари Балучистон юртигача чўзилган ҳамда унинг баландликларини ташкил этишади.
Балучистоннинг баланд тоғларини Пиршурон, Мулки сиёҳкўҳ, Миржова, Тафтон ва Базмон ясси тоғлари ташкил этади. Балучистон ноҳияларининг жуғрофик мавқелари ва денгизга бўлган масофалари уларнинг турли иқлимларга эга бўлишларига сабаб бўлган.
Балучистон об-ҳавосининг хилма-хиллигига қараб, унинг тўрт минтақага ажратиш мумкин: хуш об-ҳавога эга минтақа, Тафтон тоғи этагида жойлашган водийлар. Унда мўътадил ва латиф иқлим ва зулол сувли булоқлар мавжуд; Зоҳидон, Хош ва ушбу шаҳар ўртасида жойлашган қишлоқлар мўътадил минтақалар ҳисобланиб, унда тун ва кунда бўладиган ҳарорат бир-биридан тубдан фарқ этади. Учинчи минтақа вилоят марказида жойлашган Эроншаҳрдан жанубгача бўлиб, иқлими иссиқ ва ҳатто жудда иссиқдир. Мазкур минтақада ўзига ўсимлик ва гиёҳлар ўсади; тўртинчи минтақа эса рутубатли ва иссиқ иқлимга эга бўлиб, унга Тис, Чоҳбаҳор ва Канорак бандаргоҳлари киради.
Қайд этиш лозимки, Сиистон ва Балучистон вилоятининг турли нуқталарида фарқ этувчи иқлимни кузатиш мумкин. Об-ҳавонинг хилма-хиллиги боис минтақада жозибали табиий манзаралар ҳам мавжуд.Ушбу вилоятнинг шимолида ва Сиистон минтақасида жойлашган Ҳомун кўли ов қилувчилар диққатини доимо ўзига жалб этиб келади. Ушбу кўл ўртасида жойлашган Хожа тоғи этаклари ҳам табиий гўзаликлари билан кўрувчини мафтун этади. Айниқса, минтақанинг найқамишдан ясалган махсус қайиқчаларда Ҳомун кўлида сузиш ҳам ўзига хос ҳаловатга эгадир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Хожа тоғи ҳам даштдаги табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги Ҳомун кўли гўшасида вулқондан ҳосил бўлган қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади.
Хожа тоғи ва ундаги қадимий ёдгорликлар ҳам Сиистон минтақасининг муҳим тарихий обидаларидандир. Ушбу тоғ Ҳомун кичик кўлининг ўртасида бир оролга ўхшаб жойлашган. Тоғнинг устида оташкада ёдгорликлари ва азим қаср кўзга ташланади.Унинг турли иморатлари кенг ҳовлида жойлашган. Мазкур қасрда қадимий меъморчилик санъати намуналари ва унинг деворларида чизилган турли расмларни кўриш мумкин.
Балучистон юрти “Кавири Лут” ёнида жойлашгани боис турли шамоллар билан юзмаюз бўлади. Ушбу шамоллар йилнинг турли фаслларида эсиб туришади ва иқлимнинг иссиқлиги, совуқлиги ва рутубатлиги мезонига ўз таъсирларини етказишади.
Балучистон Эроннинг энг унумли ерларга эга минтақаларидан ҳисобланади. Бироқ сувнинг танқислиги боис у Балучистондаги ерларнинг барчасидан фойдаланилмайди. Мазкур минтақада муносиб бўлган иқлим туфайли иссиққа ва совуққа чидамли барча ўсимлик турлари мавжуд. Об-ҳавонинг хилма-хилиги ҳам турли экинларни амалга ошириш шароитини яратган.