июл 03, 2017 14:05 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 11-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 2- кунидир.

Бундан 1435 йил бурун ҳижрий-қамарий 3-йил шаввол ойининг 7-куни Мадина шаҳрининг шимолий қисмидаги Уҳуд тоғи этакларида мусулмонлар ва мушриклар ӯртасида Уҳуд жанги бӯлиб ӯтди.

Қурайш мушриклари Бадр жангидаги оғир мағлубиятдан сўнг Уҳуд жангига тайёргарлик кӯришди. Шу сабабли Қурайш қабиласининг тиш-тирноғигача қуролланган 3 минг жангариси Уҳуд жанги саҳнасига етиб келган эди. Мусулмон жангчилари эса 700 нафардан ошмас,  улар қурол-яроқ билан ҳам яхши таъминланган эмасдилар. Расули акрам (с) Қурайш қўшинлари билан тўқнашишдан олдин ҳар галгидек, ўз ёронлари билан мушрикларга қарши қандай жанг олиб бориш хусусида маслаҳатлашдилар ва ниҳоят Мадина шаҳридан ташқарида Қурайш кучлари билан жанг олиб бориш тарафдорларининг фикрларини қабул қилдилар. Жанг Уҳуд тоғининг этагида ўтказиладиган бўлди. Дастлаб мусулмонлар улкан ютуқларга эришдилар. Аммо улардан айримларининг Пайғамбар (с)нинг Уҳуд тоғи этагидаги нозик камарни муҳофаза қилиш бўйича дастурларини бажаришдаги ғафлати ва хатолари сабабли Қурайш жангчилари шу нозик жойдан мусулмонларга зарба бериб, уларни оғир вазиятда қолдирдилар. Жангнинг бу босқичида Пайғамбар (с)нинг ҳаётлари ҳам хавф остида қолди ва 70га яқин киши, жумладан ул зотнинг амакилари Ҳамза ҳам шаҳодатга етди. Шунга қарамай, Қурайш мушриклари қатъий ғалабага эриша олмай,  Маккага қайтдилар.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 56 йил муқаддам, 1961 йилнинг 2 июл куни Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй оламдан ӯтди. У 1899 йили дунёга келди. Бир муддат Англия ва Франсияда мухбир бӯлиб ишлади.

Хемингуэй содда ва равон ҳикоячиликнинг асосчиси ҳисобланади. Ёзувчи 1954 йили адабиёт бӯйича Нобел мукофотини олишга мушарраф бӯлди.

"Чол ва денгиз", "Алвидо, қурол" китоблари адибнинг энг яхши асарларидир.

Хххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1361 йил тир ойининг 11-куни Язд шаҳрининг жума намози имоми, машҳур курашчан олим Оятуллоҳ Муҳаммад Садуқ мунофиқин террорчилик гуруҳи томонидан шаҳодатга етказилди ва Исломий Инқилоб тарихида учинчи Меҳроб шаҳиди номини олди.

У диний илмларни Қум илмий ҳавзасида ӯрганиб, бу машҳур илмий марказнинг оятуллоҳ Буружердий ва оятуллоҳ Хунсорий каби устодларидан сабоқ олиш бахтига мушарраф бӯлди. Олим мусулмон Эрон халқининг шоҳ режимига қарши норозилик ҳаракатининг ибтидосидан курашчилар сафида бӯлиб,   Имом Хумайний ҳазратларининг яқин ёронларидан бири эди. Исломий инқилоб ғалаба қозонгач,  оятуллоҳ Садуқ  Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши аъзоси сифатида  Исломий жумҳурият Конститутсиясини тайёрлашда муҳим рол ӯйнади.

Оятулло Садуқ  Язд шаҳрида Имом Хумайний ҳазратларининг  намояндаси ва жума намозининг имоми сифатида жуда кӯп эзгу ишларни амалга ошириб, халқнинг ҳурмат-эҳтиромини қозонди.

Машҳур олим жума намозини ӯқиётган чоғи ислом душманлари томонидан шаҳодатга етказилди.