Нур диёридан
Мадинанинг уч нафар шахси Каъб Бин Молик, Ҳилол Бин Уммая ва Марора бин Раби Пайғамбар (с) ва саҳобалари билан ҳамроҳлик қилишмади.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки
Мадинанинг уч нафар шахси Каъб Бин Молик, Ҳилол Бин Уммая ва Марора бин Раби Пайғамбар (с) ва саҳобалари билан ҳамроҳлик қилишмади. Аммо уларнинг ҳамроҳлик қилмасликлари қурқув юзасидан эмас, балки ҳавас туфайли эди. Паёмчилар сафар паёмини келтирганларида улар Пайғамбар (c)-нинг олдига келишди. Ерда қолган ишлари ҳақида гапириб бердилар.
Каъб айтади: Эй Худонинг пайғамбари (с), сиз биласизки бизнинг хурмо дарахларимизнинг айрим мевалари пишган айримлари эса пишмай қолган. Агар биз бундай вақтда Мадинани тарк этсак хурмо дарахтларимизнинг меваси термасдан қолади.
Марора деди: Дар ҳақиқат, Расули Акрам ӯзингиз яхши биласизки биз хурмо мевасини териш ва уни сотишдан бошқа даромадимиз йӯқ. Шунинг учун бир йил меҳнат ва интизорлик тутганимизни Мадинага боришимиз билан ноумидликка юзмаюз этманг.
Ҳилол деди: "Агар ижозат берсангиз, фақат бир неча кун сиз кетишингиздан сӯнг қолиб ӯз ишимизни охирга етказсак. Ишимиз битганидан кейин зудлик билан сизга етиб оламиз. Ишонинг, берган ваъдамиздан қайтмаймиз ва қисқа бир муддатда вафодорлигимизни сизга исботлаймиз.
Энди қандай ҳодиса-воқеалар юз берганини биргаликда эшиттамиз.
Р) Расули Акрам (с) бу уч кишининг аҳд паймонини қабул қилдилар ва уларнинг таклифларига рози бӯлдилар. Бундан сӯнг Расули Акрам (с) ӯз саҳобалари билан кетдилар, аммо бир неча кундан сӯнг қайтдилар. Лекин Каъб, Ҳилол ва Марора ҳали ӯз ишлари ва савдо сотиқ билан машғул эдилар.
Каъб айтади: " Мен Пайғамбар (с) ва саҳобаларини кутиб оладиган одамлар орасида турган эдим ва ул ҳазратнинг иллиқ сӯз ва каломидан баҳраманд бӯлиш учун умид қилиш жонимизга жон бағишларди. Пайғамбар (с) ӯз қӯшинлари олдида туриб бизнинг олдимиздан утаётган пайтида мен ва дӯстларим салом бердик ва муборакбод айтдик ва ул ҳазратнинг жавобларини кутиб турдик. Расули Акрам (с) ҳеч нима демадилар ва биз учовимиздан юзларини ӯгирдилар. Ул ҳазрат олдимиздан ӯтиб кетдилар ва биз бӯлсак жойимизда қотиб қолдик. Бу ҳодисадан шарманда бӯлдик.
Р) Расули Акрам (с) уч нафар бу шахснинг саломига жавоб бермасликлари гӯёки дунё улардан юз ӯгиргандек туюлди. Пайғамбар билан аҳд паймон қилишлари ва сӯнгра унутганларини ҳар гал эсларига келтириб хафа бӯлган эдилар. Уша кунда уларнинг саломига на Расули Акрам (с) жавоб бердилару на ул ҳазратнинг саҳобалари. Юз қаратган ҳар бир кишидан жавобан фақат сукут белгиси эдию холос.
Каъб айтади: Шармандалик ва дард алам билан кӯчалардан ӯтдик ва маломат жисму жонимизни нишонга олмаслиги учун ӯз ӯйимизга кирдик. Аммо афсуски ӯйимиз ҳам ёлғизлик зиндонидан бошқа нарса эмасди. Бизнинг турмуш ӯртоқларимиз ва фарзандларимиз бегона бӯлиб қолишган эди. Ҳеч ким биз билан сӯҳбат қилмасди ва саволларимизга жавоб бермасди. Биз ҳама учун бир ғарибга ӯхшаб қолган эдик. Мадинада қолган бӯлсакда аммо Худонинг лутфидан маҳрум бӯлган эдик.
Р) Каъб, Ҳилола ва Марора Аҳд паймонларини бӯзганларидан паришонликка дуч келган эдилар. Пайғамбар (с) -га пайравлик қилмаганлари учун ҳама улардан юз угурдилар ва уларни ул ҳазратдан юз ӯгирган гуноҳга айбладилар. Уч нафар шахс ёлғиз қолган эдилар. Мадина шаҳрида улар сиғмай қолишган эди.
Каъб деди: "Расули Акрам (с) мусулмонлар, хотин ва фарзандларимиз биздан юз ӯгирган бӯлсалар, ҳамда ӯйимиз ва шаҳар бизнинг жонимиз учун бир қафасга айланган бӯлса, эй биродарлар нима учун Мадинада қолишимиз ва азоб -уқубат чекишимиз керак?
Нима учун чӯл -биёбон ва тоғга қараб қочмайлик ва ӯз дод, фарёд ва аламимизни осмонга етказмайлик?
Р) Мадина халқининг хурсандчиликларига ӯзларини шерик деб билмайдиган Каъб ва унинг дӯстлари ӯз гуноҳлари учун жазо олиш ва мусулмонлардан узоқлашишни қабул қилиб тоғ бағрида пушаймонлик ранж -азобини тортиб яшириндилар.