июл 06, 2017 10:14 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

  Интернет ёхуд виртуал олам ӯз  фойдаланувчиларига турли имконият, фаолият ва хавф-хатарни муҳайё этадиган фазодир. Бу янги технология инсонни муомала-муносабатнинг бутун оламни қамраб олувчи кенг тармоғига улайди. У ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг турли қирралари, жумладан оилавий муносабатларга  қатъий таъсир ӯтказиб, бу муносабатларни ӯзгартириш қобилиятига эга.

Шу сабабли унинг зарарларини иложи борича камайтириш учун оила аъзолари, айниқса ёшларни интернетдан тӯғри фойдаланиш руҳида тарбиялаш лозим. Ҳар бир мамлакат ёш авлодни тарбиялашга қаратилган таълимий, ижтимоий ва маданий дастурларида бу нуктага жиддий эътибор қаратиши керак.

 Айтиш жоизким, виртуал фазо исломий жамиятга  етказадиган хавф-хатарнинг асосийси, бу фойдаланувчининг зеҳнига Ғарб маданиятини олиб кириш йӯли билан ӯз диний ва миллий  қадриятларини заифлаштириш, шунингдек оила асосларини емиришдан  иборат. Зеро, оила ахлоқий қадриятлар ҳимояланадиган ва авлодлар зеҳнига сингдириладиган энг ишончли мактабдир.

Ота-оналарнинг фарзандларига виртуал фазодан тӯғри фойдаланишни таъкидлаш ва унинг устидан назорат қилишлари болалар учун ӯта самарали таъсир кӯрсатади. Шу сабабли бу эзгу имкониятдан фойдаланиш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Ижтимоий тармоқларнинг зарарли оқибати ҳақида сӯз юритилганда, қайд қилиш жоизким, бу тармоқлар ӯтган асрнинг 90-йилларида дунёга келган болаларга ҳаммадан кӯра кӯпроқ таъсир ӯтказмоқда. Зеро, бу насл туғилганидан бугунги кунгача дунёни компютер монитори орқали мушоҳада қиляпти. Шу сабабли бу  янги авлодни интернет болалари деб ҳам аташади. Бу авлод иқтисодиёт, дин, маданият жамият ва тарихни монитор саҳифасидан ӯрганган.

Хххххххххххххххххххххххххх

Ижтимоий тармоқларнинг аҳли башарга кӯрсатган беминнат кӯмакларини тан олмаслик ӯта инсофсизлик бӯларди.Улар  замон ва макон тушунчаларини орадан кӯтаришди. Умуман алоқа қилиши мумкин бӯлмаган дунёнинг турли нуқталаридаги қишилар билан муносабат ӯрнатишимиз учун шароит муҳайё қилишди. Виртуал фазо шунингдек, кишиларнинг турли маданиятлар билан танишуви асосида дунёвий маданиятнинг вужудга келишига ҳисса қӯшди.

Виртуал фазо барча ёш, жинс, илмий савияси, дунёқараши ва эътиқоди  турлича бӯлган кишиларнинг эркин муносабатга киришадиган фазосидир. Андроид русумидаги уяли телефон ёхуд планшетга эга бӯлган ҳар қандай одам бу фазога бемалол кириб, виртуал фазодаги дӯстлар таъбири билан аталувчи, ӯша лаҳзада мажозий оламда ҳозир бӯлган  кишилар билан муомала-муносабат ӯрната олади. Аммо мажозий оламдаги икки кишилик ёхуд кӯпкишилик бу чат суҳбатлари ва ёзишмалар кишининг ҳақиқий ҳаётини тубдан ӯзгартириши, унинг дунёқарашига таъсир қилиб, ҳатто ақидасини ҳам ӯзгартириши  мумкин.

Шу сабабли фойдаланувчи бирор бир гуруҳ ё шахсдан шубҳаландими, бу мулоқот доирасидан тезроқ чиқишга ҳаракат қилиши керак. Зеро, айрим материаллар сездирмасдан кишининг руҳиясига таъсир ӯтказиш қобилиятига эга.

Тадқиқотлардан маълум бӯлишича, Эронлик фойдаланувчилар кунига ӯртача 5-9 соат виртуал оламда бӯлишади. Эрон аҳолисининг 53 фоизи, 18-29 ёш оралиғидаги йиғит-қизларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқлардан бирига аъзодирлар. Фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга киришдан мақсадини аниқлаш учун ӯтказилган тадқиқотларнинг натижаси эса бундан ҳам қизиқ. Эронлик фойдаланувчиларнинг 35 фоизи мақсадсиз, шунчаки вақт ӯтказиш учун, 31 фоизи мажозий оламдан янги дӯстлар пайдо қилиш учун, 27 фоизи ахлоқий материалларни ӯқиш, бор-йӯғи 7 фоизи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун виртуал фазога киришаркан.

Жуда кӯп кишилар қимматли вақтларини елга совуриб, соатлаб интернетда ӯтиришади. Улар ҳатто энг зарур ишларини ҳам бажаришга улгуролмайдилар.

хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Суҳбатимизнинг сӯнгги қисмида бу соҳир  фазога камроқ кириб унинг сеҳру жодусидан омонда бӯлиш учун риоя қилиниши лозим бӯлган баъзи бир тавсияларимизни сиз азизлар билан баҳам кӯрмоқчимиз.

Ана шу тавсиялардан бири: доимо онлайн бӯлмаслик. Доимо виртуал оламда онлайн бӯлиш шарт эмас.Бошқа ишларга ҳам вақт ажратиш керак. Барча ижтимоий тармоқларга аъзо бӯлиш ва улардаги ӯзингизга тегишли саҳифаларни бирлаштириш ярамайди. Эҳтиёжга яраша уларнинг энг зарурларидан вақт-вақти билан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Иккинчиси: бошқаларнинг яхши материалларини кӯчириб босиш ӯрнига ӯзи ҳам ӯқимишли материаллар ёзиб, бошқалар билан баҳам кӯриши.

Фойдаланувчилар машҳур ижтимоий тармоқлар:инстаграм, фейсбук ва твиттердан ташқари ӯз мутахассисликлари бӯйича касбий ва илмий сайт ҳамда форумларга аъзо бӯлишса, ихтисос ва қизиқишлари доирасида  жуда муҳим маълумот ва янгиликларга эга бӯлишлари мумкин. Зеро,  ижтимоий тармоқлар ҳар бир касб эгасига энг яхши маслаҳатчи ҳам бӯлишлари мумкин.