август 09, 2016 14:41 Asia/Tashkent

Инсонлар ӯз табий ҳақ –ҳуқуқ ва эркинликлари билан фуқаро сифатида жамиятда яшашади. Бу ҳақ-ҳуқуқлар мажмуаси жамият томонидан эҳтиром қилиниб, уларни ҳимоялаш ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда тинчлик ва омонлик ҳаққи ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда бу ҳақнинг қай тарзда таъминланиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Жамият ҳаётининг ҳар қандай жабҳасида маълум вазифалар ва ҳаракатларни амалга ошириш учун, албатта, шу ҳаракатни амалга оширишни белгилаб берадиган ҳуқуқий асослар яратилган бўлиши лозим.

Инсонлар ӯз табий ҳақ –ҳуқуқ ва эркинликлари билан фуқаро сифатида жамиятда яшашади. Бу ҳақ-ҳуқуқлар мажмуаси жамият томонидан эҳтиром қилиниб, уларни ҳимоялаш ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.

Инсон ҳақ-ҳуқуқларини замонат берадиган асосий манба бу ҳокимият таинлаган  қонун-қоидалари деб ҳисбланади.

ҚОНУН – инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назариядан энг муҳим деб ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситасидир.

Қонунда халқнинг давлат ҳокимиятига доир олий иродаси акс эттирилганлиги, унинг ижтимоий қадр–қимматини оширади. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган актидир. Норматив–ҳуқуқий актлар тизимида қонунлар асосий ўринни эгаллайди. Қонун ҳуқуқнинг энг муҳим ва баобрў шакли бўлиб, унда ҳуқуқнинг ҳамма сифатлари мужассамлашади.

Қонун-қоидалар давлат органлари томонидан белгиланиб тасдиқланади ва одамлар, жамият ва давлат орасидаги муносабатларни тартиб-низомга киритади.

 Ҳар бир система асосини қонун ташкил этади. Чунки қонун-қоидалар жамият аъзолари истакларини таъминловчи асосий омили деб саналади.

Аслида қонун-қоидалар кишилар юриш-туриш ва муносабатларида лозим бӯлган чегараларни таинлайди. Шунинг учун ҳам на фақат жамият аъзолари қонун-қоидалар чиқарилишига эҳтиёж сезади, балки жамиятдаги барча тизимлар ҳам устувор ва пойдор бӯлишлари учун қонун-қоидалардан баҳраманд бӯлишади.

Қонун-қоидалар бӯлмаган ҳолда одамлар нима мумкин, нима мумкин  эмаслиги фарқига боришмай овора бӯлиб юришарди.  "Қонун ҳокимияти асли" муҳим ҳуқуқий усуллардан бӯлиб, унга биноан барча сиёсий ва идорий масалаларни кӯриб чиқишади.

Фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва тинчлик-амниятни барқарор этиш ҳокимият томонидан таинланади.Ҳар бир сиёмий тизим инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олган ҳолда маъқул деб ҳисобланади. Ислом дини нуқтаи назаридан эса ахлоқий нормалар доирасида амал қиладиган ва инсонларнинг бахт-саодатлари учун йӯлланилган қонун-қоидалар жорий этилиши лозим. Исломий жамият ҳам назм-тартиб риоят этилиши учун қонун-қоидалар доирасида амал қилиши лозим.  

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Азизлар! Дастуримиз матн ва садосини радиомиз parstoday.com/uz интернет сайтида кӯришингиз мумкин.

“Қонун”нинг умумий универсал таърифини бериш мумкин. Қонун–табиат ва жамиятдаги воқеа, ҳодиса ҳамда жараёнлар ўртасидаги муносабатдир, шунингдек уларнинг энг муҳим, зарурий, барқарор ва такрорланиб турувчи алоқаси, боғланиши ва ўзаро таъсиридир.

Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш вазифаси илгари сурилар экан, унинг бош мақсади – тараққий топган давлат, ўз кўрсаткичлари бўйича ривожланган мамлакатлардан қолишмайдиган жамият қуриш, фуқароларимиз учун юксак турмуш шароитларини таъминлаш, ҳар бир инсонга ўз ақлий ва жисмоний салоҳиятини тўла юзага чиқариш, ҳар кимнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлаш шароитини яратишдан иборатдир.

Жамиятда муносабатлар тобора чуқурлашиб борар экан, ҳаётимизга янгича тамойиллар кириб келиши билан жамиятдаги ижтимоий муносабатлар ҳам ўзгариб - мураккаблашиб бораверади ва бундай шароитда фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоялашнинг янги шакл ҳамда воситаларига ҳам эҳтиёж ортади. 

Ҳар бир давлат ўзининг ўтмиш тарихи, босиб ўтган йўли қолаверса, келажакда давлат ривожини белгиловчи устувор қонун ва тамойилларига эга мана шу қонун ва тамойиллар асосида мустаҳкам ва ривожланган давлат қурилади.

  Жамиятда қонунийлик, ижтимоий адолат, демократия каби конституциявий тамойилларни қарор топтириш, халқ учун фаровон турмуш шароитини яратиш барча давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадидир.