июл 11, 2017 13:00 Asia/Tashkent

Қурикӯл сув-ботқоқ ҳудуди Эроннинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашгшан бӯлиб, 200 гектардан иборат. Бу кичик кӯл Шарқий Озарбойжон, саёҳатчиликка муносиб бӯлган минтақада жойлашган. Об-ҳавоси мӯътадил бӯлганлиги сабабли ёз фаслида бу ерга кӯплар саёҳатчилар келиб, табий ва чиройли манзараларидан баҳраманд бӯлишади.

Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан  бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.

Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади.

Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади.

Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Қурикӯл сув-ботқоқ ҳудуди Эроннинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашгшан бӯлиб, 200 гектардан иборат. Бу кичик кӯл Шарқий Озарбойжон, саёҳатчиликка муносиб бӯлган минтақада жойлашган. Об-ҳавоси мӯътадил бӯлганлиги сабабли ёз фаслида бу ерга кӯплар саёҳатчилар келиб, табий ва чиройли манзараларидан баҳраманд бӯлишади.

Қурикӯлни ӯзига хос хусусиятларидан бири, бу унинг суви чучуклигидир. Унинг суви атроф тоғлари қорларининг эришидан таъминланади. Шунингдек ёмғир сувлари ва ерости булоқларнинг сувидан ҳам таъминланади.

Қурикӯлнинг бошқа хусусиятларидан у ердаги ҳайвонот ва уларнинг яшаш шароитларидир. Минтақа об-ҳавоси ҳайвонларнинг турлари сақланиши, уларнинг яшашлари учун муносиб шароитни яратиб берган.

Қурикӯл ва унинг атрофида 100-дан ортиқ ҳайвонлар тури ва  92 тур қушлар мавжуд. Аммо қушларни бу ерда кӯпроқ учратиш мумкин.

Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Қурикӯлда ӯсимликлар турлари ҳам хилма-хил бӯлиб, турлар сони 280-га етиб боради.   

Кичик кӯлларнинг иқтисодий манфаатли жиҳатларидан бири ва энг муҳими, унда йӯлга қӯйилган балиқчиликдир. Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, чӯп ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун муҳим манба ҳисобланиб, махсус табиат жозибалари эса туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.

Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган.

Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади. Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.   

 

 

Ёрлиқ