Эрон афсоналари ва қиссалари
Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз
Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда сиз билан биргаликда “Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз” қиссамизнинг давомини эшитган эдик.
Айтиб ӯтилган эдикки, қадим замонларда бир савдогарнинг учта уғли бор эди. У қариб қолганлиги сабабли ўз иш ва касбу корини уғилларига топшириши ва ўз умрининг охирида тоат-ибодат қилиш билан шуғуллашни хоҳларди. Шунинг учун у бирма- бир уғилларини ўз олдига чақирди ва ниятини уларга баён этди ва юз туман пул бериб савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишларини таклиф қилди.
Аммо икки нафар уғиллари ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди. Учинчи уғли юз туман пул билан бир ўлган шахснинг қарзини берди ва уни қарздан озод этди. Унинг қилган бу иши отасига хуш келди. Отаси кўрдиким учинчи уғли иш аҳлидандир ва унга яна юз туман пул бериб бу пуллар билан қийматли буйумлар ва бошқа савдо сотиққа лозим бўлган нарсаларни сотиб олишга буйруқ берди. Уғли отаси буюрганини бажарди.
Ўртада кўп ҳодиса воқеалар юз берди.
Ўтган дастуримизда таъкидлаган эдикки, подшоҳ ўз қизини етти куну кеча тӯй қилди. Ундан сӯнг улар 50 туя, қийматли буйумлар, унта қул ва унта канизак билан бошқа маҳалга етгунга қадар йӯл кезишди. Бу бойликларни кўриб подшонинг уғли Фаромарзга деди: Энди отам олдига қайтишимиз мумкин. Улар йўлга тушишди ва йўлда овқатланиб олиш учун бир жойда тўхталишди. Шу пайтда бир кекса аёл улардан бир бўлак нон сўради. Улар бир бўлак нонни унга беришди ва бу аёл нонни олиб кетди. Фаромарз бу кеса ёшда бўлган аёлнинг орқасидан борди. Бу аёл бир тошни кўтариб ертўлага кирди ва у ердаги одамларга деди: Боринглар ва карвондаги бойликларни ўғирлаб келинглар. Фаромарз уларнинг сўзларини эшиттди ва улар ғордан чиқиш вақтида фурсат пойлаб бирма бир уларни ўлдирарди. Бирон киши қолмади, сўнг Фаромарз ер тўласига кирди. Кекса аёлни кўриб унга деди: Биз қилган яхшилигимизнинг жавоби шуми? Фаромарз кекса аёлдан зудлик билан бор бойликлар ва жавоҳирларни кўрсатишни талаб қилди.
Кекса аёл бойликлар ва жавоҳирларни кўрсатганидан сўнг Фаромарз уни ўлдирди. Улдирган жойнинг шифтида осилган одамларни кўрди. Бу одамларнинг айримлари ҳали тирик эдилар. Фаромарз тирик қолганларни озод этди ва улар Фаромарзнинг кўрсатган кўрсатган одамгарчилиги учун унга миннатдорчилик билдириб ҳамиша унинг хизматида тайёр эканликларини баён этишди. Фаромарз бор бойликларни йиғиб бу қўллар билан арбоб олдига келди ва юз берган воқеани ҳикоялаб берди. Бу жавоҳирларни уша 150 хачирлар устига юклатиб шаҳар томон йўлга тушдилар. Шаҳарга яқин масофа қолганида уша ерда хайма урушга дастур берди. Узи эса шаҳар аҳолийсига хабар бериш учун борди. Фаромарз ўз арбобга бориб унинг отасини олиб келишини айтди. Фаромарз бориб кўрдиким арбоб отасининг кўзлари ўз ўғлининг ғамидан кўр бўлган эди. У зудлик билан унинг кўзларини даволади ва чол ўз олдида Фаромарзни кўриб хурсанд бўлди. Улар карвон олдига келишди. Булар ким ва бу карвон кимга тегишли, деб Фаромарздан сўради. Фаромарз чолга деди: Булар сизнинг ўғлингизнинг қўлларидир. Отаси ўғли олдига борди ва униг икки томонида икки нафар чиройли қизларни кўрди. У бориб ўғлини қучоқлади ва иковлари хурсандчиликдан ҳаяжонга келиб ҳушдан кетиб қолишди. Фаромарз уларни ҳушга келтирди ва улар биргаликда шаҳар томон йўл олишди. Шаҳарга етиб келганларида подшоҳнинг ўғли бир чиройли боғни яратди. Ана шу боғда улар катта бир ўйини қуришди ва Фаромарз у ерда бор имкониятларни яратиб берди.
Ўғли отасидан ўз акалари ҳақида сўради. Сўнгра уларни ўз ўйига олиб келишини буйруқ берди. Энди барча нарсалар муҳайё бўлган пайтда уша ўлган кишининг йўлида биро-бир хайр-эҳсон қилишингиз лозим, деб айтди Фаромарз. Арбоб бу таклифни қабул қилди ва тезда улар 50 –та қозонни қўйиб овқат тайёрлашди ва элликта хачирга бойликни юклаб қабристонга қараб йўл олишди. Бечора-бенаволарга бу бойликларни хайр-эҳсон қилишди ва Фаромарз уша қабр устига келиб уни очди ва деди: Арбоб мен уша сиз юз танга берган ва озод этган ўлган кишиман. Мен уша юз тангани қоплаш учун келдим. Энди сизнинг ҳаётингиз тўлиқ таъмин бўлди. Бу сўзларни айтиб қабрга кириб қабрнинг устига тош қўйди. Ота ўғил қанчаки йиғламасинлар Фаромарздан ҳеч қандай жавоб келмади.