июл 19, 2017 14:32 Asia/Tashkent

Уромон тумани

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Курдистон вилоятининг Маривон туманида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Маривон –Санандаж  йўлидан 65 километрлик узоқликда  жойлашган Нигил қишлоғи ҳам  мазкур минтақада хос аҳамият касб этади. Нигилга шуҳрат келтирган нарса ундаги масжид сейфида сақланаётган  Қуръоний каримнинг қадимий ва нафис нусхасидир. Куфий хатида ёзилган ушбу Қуръон китобининг нафис нусхаси минг йиллик тарихга эгадир.

Маривон туманининг табиий жозибаларидан бири Заривор кичик кўлидир. Ушбу кўл Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган.Маривон кичик кўли номи билан ҳам  аталувчи Заривор кўли  Курдистон вилоятида муҳим бўлган табиий жозибалардан бири ҳисобланади. Мазкур кичик кўл Маривон ғарбидан икки километрлик узоқликда ва денгиз сатҳидан 1285 километрлик баландликда жойлашган. Ушбу кўлнинг суви чучукдир  ва унинг суви ундаги булоқлардан қайнаб  чиқаётган сувлар  билан таъминланади.

Ушбу кичик кўлнинг атрофидаги яшил даштлари ва тоғлари ўрмонлар билан қопланган. Заривор кичик кўлининг узунлиги 5 километрни,  унинг кенглиги 1.6 километрни ва чуқурлиги эса беш ярим метрни ташкил этади.

Заривор кичик кўли  чучук сувга  ва қулай шароитга  эга бўлгани боис унда турли балиқларни кузатиш мумкин. Оқбалиқ, капур ва арусмоҳи  шулар жумласидандир. Арусмоҳи ёхуд келинбалиқ ушбу кўлнинг жойдори балиқларидан бўлиб, муҳим иқтисодий аҳамият касб этади.

Заривор кичик кўли  етарли сув  ва қулай иқлимга  эга бўлгани боис  унинг атрофини турли ўсимлик ва гиёҳлар қоплаган. Ушбу кўлда чиройли балиқлар билан бирга  сувда яшовчи турли  қушлар ҳам мавжуд. Шаҳар аҳолиси ва қўшни вилоятлардан бўлган табиат ишқивозлари дам олиш учун ушбу кичик кўл  соҳилига келишади ва ҳордиқ чиқаришади.

Қиш фаслларида ушбу кичик кўлнинг суви музланади ва Заривор атрофида яшовчи аҳоли унинг устидан бемалол ўтишлари мумкин  ва ҳатто музлаган Заривор кўлидан чанғи учиш майдончаси сифатида   фойдаланишади.

Айтиш лозимки, Маривон туманининг диқққатга сазовор жойлари фақат табиий жозибалар, табиий ўрмонлар ва Заривор кичик кўли  билан чекланмаган.  Уромонтахт тумани  ва Жовруд ҳам тоғлик минтақаларнинг 1452 метрлик баланлигида жойлашиб, қулай об-ҳаво ва  мафтункор табиий жозибаларга эгадир.

Уромон кенг ва тоғли туманлардан бўлиб, Курдистон  вилоятининг бутун  жанубини ўз ичига олган. Мазкур туман чиндан ҳам гўзал табиатга эгадир.Минтақа аҳолиси уромий лаҳжасида сўзлашади. Ушбу лаҳжа курд тилининг шеваларидан биридир. Уромон туманида  сақланиб қолган  айрим  оташкада қолдиқлари  минтақа аҳолисининг Исломдан олдин Зардуштийлик динига эътиқод этишидан далолат беради.

Уромон минтақаси тоғли бўлгани учун  унда яшовчи аҳоли уйларини баландликларда зиналар шаклида қуришган. Масалан, бир уйнинг томи бошқа уйнинг ҳовлиси бўлиши мумкин. Табиат қўйнида қурилган ушбу уйлар ўзига хос кўриниш касб этган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Уромон аҳолиси жуда эътиқодли ва билимли бўлиб, ушбу минтақада кўплаб донишманд ва фозиллар етишиб чиққан. Мазкур минтақада мавжуд урф ва одатлар иқлимнинг қийин шароити сабабли  ўзгаришсиз қолган. Минтақада ижро этиладиган айрим  қадимий маросимлар исломий эътиқодлар билан уйғунлашиб кетган.

Маривон  минтақаси тоғли фазо, ўсимликлар бойлиги, ўрмонлар, яйлоқлар, сув манбаларига ўхшаган  жуғрофик   хусусиятлари билан  ҳайвонлар ва қушлар оламининг кенгайишига ҳам қулай шароитлар яратган. Шу сабабдан Курдистон вилоятида Маривон тумани  ов учун энг муносиб  бўлган жойлардан бири  ҳисобланади.

Ов қилишга муносиб бўлган мазкур минтақада  турли ваҳши ҳайвонларни  учратиш мумкин. Йўлбарс, бўри, тулки, тоғ эчкилари, жайронлар, қаҳва рангли айиқ, чўчқа шулар жумласидандир. Ваҳши қушларнинг кўплаб турларини ҳам мазкур минтақада учратиш ва ов қилиш мумкин. Мазкур минтақада кўп учрайдиган қушлардан каклик, тайҳу, бургут,  ғоз ва бошқа қушларни мисол келтириш мумкин.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ