июл 19, 2017 14:35 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 29-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 20- кунидир.

Бундан 1290 йил олдин ҳижрий-қамарий 148-чи йил шаввол  ойининг 25 –куни  Пайғамбари Акрам (с.а) нинг невараси Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом Аббосийлар ҳукуматининг золим ҳокими Мансур Давониқий томонидан шаҳодатга етказилди. Ривоятларга кўра Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом  ҳ.қ 83 –чи йил  Мадина шаҳрида таваллуд топди ва  отаси Имом Муҳаммад Боқир (а)ҳамда имон  ва фазилат соҳибаси  бўлган онаси наздида тарбия олди. Ул ҳазрат падари бузруквори Имом  Муҳаммад Боқир (а) шаҳодатларидан сўнг мусулмонларнинг ҳидоят ва имоматининг  масъулятини ўз  зиммасига олди.

Ул ҳазратнинг ҳаёт даври Уммавийлар сулоласининг беш нафар ва икки нафар Аббосий ҳокимларнинг  ҳукмронлик   даврига  туғри келди.  Бу замонда ҳокимиятни қулга киритиш учун Аббосийлар  ва Уммавийлар ўртасидаги тӯқнашувлар кескин шиддат олган эди ва бу сулолалар Расули Акрам (с.а) нинг аҳли байти алайҳимуссаломларга нисбатан босим ўтказардилар .

Бу фурсат  Имом Жаъфар Содиқ  алайҳисаломга исломий билимларни кенгайтириш,  ўз мактабининг шогирдларини таълим-тарбия бериш, тиббиёт, фиқҳ, астрономия, химия ва бошқа фанлар соҳасида минглаб фақиҳ  ва донишмандларни тарбиялаб вояга етказиш учун муносиб замина яратди. Масалан химия илмининг отаси номини олган Жобир Бин Ҳаён ул ҳазратнинг шогирдларидан эди.

Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом   отаси Имом Боқир алайҳиссалом билан бирга Мадина шаҳрида ислом дунёсининг ӯша вақтдаги энг буюк илмий марказига  асос солди.  Халқ ўртасида Имом Содиқ алайҳиссалом  нуфуз ва эътиборининг кун сайин ортиб бораётганига чидаёлмаган Аббосийлар сулоласининг ҳокими Мансур Давониқий имом ҳазратларини заҳарлаб,  шаҳодатга етказди.

Имом Содиқ  алайҳисаломнинг жасади  Мадинада жойлашган Жаннатул Бақия қабристонида дафн этилган.

Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссаломнинг қайғули шаҳодат топган куни муносабати билан барча мусулмонларга тассалият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг ҳикматга йӯғрилган доно ибораларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:

 "Билим изланг,  билимни касб этиш йӯли билан ўзингизни виқор  ва муваффақият билан зийнатланг .  Таълим бераётган  шогирдларингизга нисбатан камтарин бўлинг ".

ххххххххххххххххххх

 Бундан 80 йил муқаддам,  1937 йилнинг 20 июл куни   радиони ихтиро  этган Гуглилмо Марконий 63 ёшида вафот этди. У 1874 йил Францияда италиялик   савдогар оиласида таваллуд топди. Марконий ёшлигидан   техника билан қизиқар,   йиллар давомида товуш тўлқинлари ҳақида изланиш олиб борарди.

Олим бу тадқиқотлар натижасида радиони ихтиро этди ва бир неча вақт ўтганидан сўнг эса симсиз радиони ҳам кашф  қилди.

Хххххххххххххх

Бундан 48 йил олдин милодий 1969 йил июл ойининг 20 кунида инсон фарзанди  биринчи маротаба  ойга қадам қуйди. Америка астронавтлари Нил Амстронг ва Эдвин Олдринлар  шу куни  Апполон -11 русумли фазо кемасида учиб ой сатҳига қундилар.Улар  ойда бир   муддат йўл юргач, ойнинг тупроғи ва тошларидан намуна олиб ерга қайтиб келишди. Шундай қилиб  инсониятнинг ойга учиш ҳақидаги  азалий орзуси амалга ошди. Шунингдек,  ойда ҳаёт йўқлиги  ҳам маълум бўлди.

Ой курраси ўрта ҳисобда  ердан 384 минг км узоқликда жойлашган бӯлиб,  унинг ер курраси атрофида айланиши 29 ярим кун давом этади.

 

Ёрлиқ