Имом Жаъфар алайҳисаломнинг шаҳодат топган куни
Имом Жаъфар алайҳисаломнинг 25 шаввол ойида шаҳодат топган куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор этиб, бу қайғули муносабатга бағишланган махсус-эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! Имом Жаъфар алайҳисаломнинг 25 шаввол ойида шаҳодат топган куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор этиб, бу қайғули муносабатга бағишланган махсус-эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Аллоҳнинг суюкли пайғамбари (с) -нинг пок набираси Жаъфар Бин Муҳаммад (а) -нинг шаҳодат топган кунида ул ҳазратнинг комил ваъзлари ва насиҳатларини ривоят этамиз, токим ӯзимизнинг чанқоқ қолган руҳу жонимизни ул ҳазратнинг огоҳлик ва зулол билимининг булоқларидан сероб айласак. Парҳизкорлик ва ҳақиқатпарастликнинг энг буюк намояндаларидан бири Аллоҳ таоло Расули (с) -нинг пок набираси Жаъфар Бин Муҳаммад (а) шаҳодат кунида қарор олганмиз. Ул ҳазрат ислом олами вужуди илм ва ҳикматнинг ганжинаси бўлган, ислом динининг боқий қолиши учун жуда кўп сайъ-ҳаракат қилган улуғ бир инсон эдилар.
Имом Жаъфар Содиқ алайҳисалом ҳижрий қамарий 83 йил рабиул аввал ойининг 18 -чисида Мадина шаҳрида дунёга келди. Ул ҳазрат ӯзининг 34 -йиллик имомати даврида бир томондан зулм ва истибдодни бартараф этиш ва бошқа томондан эса инсонларнинг тафаккур ва андишаларида маданий бир инқилобни вужудга келтириши билан исломнинг мислсиз ҳақиқатини шарҳ -изоҳ ва баён этарди.
Имом Содиқ (а) ҳижрий -қамарий 148 –чи йил шаввол ойининг 25 -чисида 65 ёшида Аббосийларнинг иккинчи халифаси Мансур Давониқий дастури билан заҳрланди ва шаҳодатга етказилди. Имом Содиқ (а) -нинг шаҳодат топган куни билан барча мусулмонларга тасаллият ва ҳамдардлик изҳор этамиз ва ул ҳазратдан нақл этилган ривоятни биргаликда эшитамиз.
Бир шахс Имом Содиқ (а) хидматига келиб шундай деди: "Менга бир йӯл кӯрсатинг ва мавъиза қилинг. Имом Содиқ (а) бу шахсга комил бир мавъиза ва насиҳатни бердиларким инсонни ҳаяжонга келтиради. Имом Содиқ (а) дастлаб шундай буюрдилар: "Агар Аллоҳ таоло сенинг ризқ -рӯзингни ӯз зиммасига олган бӯлса нима учун мунча сайъ -ҳаракат қиласан? "
Имом Содиқ (а) -нинг бу сӯзлари шундан далолат берадиким ҳаддан ташқари сайъ -ҳаракатлар аксариятининг асоси эътиқодий масалаларига тегишлидир. Чунки барча мавжудотлар, айниқса инсоннинг ризқ -рӯзи олдиндан таъминланган ва кафолат берилган. Парвардигорнинг ӯзи махлуқотларнинг ризқ -рӯзини ӯзи кафолат беради. Шунинг учун ҳеч қандай шак -шубҳа ва хавотирланишга ҳожат йӯқ. Аммо асосий мушкулот шундан иборатки инсонлар ӯзларининг раҳмон ва раззоқ худоларини танимайдилар ва унинг ваъдаларидан огоҳ эмаслар. Ёки уни танисалар ҳам ва ваъдаларидан огоҳ бӯлсалар ҳам бу ваъдаларга ишонишмайди.
Имом Содиқ (а) бу ерда шундай огоҳлантириш берадиларким ризқ -рӯзингизни таъминлашда сизнинг ташқи қийинчилингиз ҳаёт кечиришингиз учун кифоят этмайди, балки мавжуд бӯлган ҳар бир қийинчилик сизнинг ички дунёингиз Аллоҳ таолонинг ризқ -рӯзи беришига ишонмаслик ва эътиқод қилмаслик, ҳамда борликнинг тизимини билмасликдан вужудга келади. Ҳақиқатан ҳам кимки худони таниса ва унинг берган ваъдаларига ишонса ӯз вақтини тақсимлаб уни бир қисмини иш ва сайъ -ҳаракатларга ихтисос беради.Чунончи Имом Али (а) шундай марҳамат этади;: "Мумин ӯз кунини уч қисмга бӯлиши лозим. Вақтини бир қисмини Парвардигорга тоат -ибодат қилиш, бир қисмини эса ҳаётнинг харажотларини таъминлаш ва бошқа бир қисмини эса ӯзи ва соғлом дам олиш учун тақсимлаши лозим.
Аллоҳ таоло ризқ -рӯзини ӯз бандасининг яхши ҳаёт кечириши асосида тартибга келтирган.
- Аммо инсон ризқ -рӯзини ортиришни кӯпроқ саодатга етиш деб билади. Шунга асосан у бойлик ва мол мулкни жамлаш учун кӯп сайъ -ҳаракат қилишни бошлайди. Ана шу ерда хасислик хусусияти шаклланади. Шу сабабдан Имом Содиқ (а) ӯз мавъизасининг давомида шундай марҳамат этади: "Агар Худо ризқ -рӯзини тақсимлаган бӯлса бу ҳирс тортишдан мақсад нима? Қуръони каримнинг кӯп оятларида инсонни мухотабга қарор бериши билан инсонларга ризқ -рӯзини етказишда иллоҳий қатъий ваъдаларни баён этган. Албатта инсон ӯз касбу коридан қул тортиши маъносида эмас, балки ӯз меъёрида ишлаши лозим. Касбу кор ва тижорат масаласи Худонинг дастуридир. Бахил инсон қашшоқ инсондек яшайди. У ҳамиша келажакдан хавотирланади. Ҳамда ӯз мол -мулкини муҳофазат этиш учун изтироб ва қурқувдан осойишта ҳаёт кечирмайди.
Имом Содиқ (а) бахилларни мазаммат қилишда ва инсонларга кумак бериш эвазида Аллоҳнинг ризқ -рӯзи ато этишига ишора этиб марҳамат қилади: "Агар худо хайру эҳсонлар эвазида ризқ -рӯзи берадиган бӯлса бас бахиллик нима учун керак. Кимки берган нарсасига Аллоҳ таоло унга ун баробар ризқ -рӯзи беришини билса нима учун бахиллик қилиши лозим.
Имом Содиқ (а) буюрадилар:
"Аллоҳ таъоло Қуръони каримда барча нарсаларни баён этади. Аллоҳга қасамким, одамларнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган бирор-бир нарса назардан четда қолмаган, токи бирор-бир киши фалон масала муҳим бўлганида, Қуръонда нозил бўларди, деб айтмасин".
Демак. Қуръони каримда барча-барча билимлар баён этилган, аммо уларнинг кўплари аҳли башарнинг идрокига сиғмайди. Бу ҳақда Имом Содиқ (а) буюрадилар:
" Мен Аллоҳнинг Китобини биламан. Унда оламнинг яратилишидан қиёматгача бўлиб ўтадиган барча нарсалар ҳақида маълумот берилган. Унда осмон, ер, жаннат, жаҳаннам, ҳозирги замон ва келажак ҳақидаги хабарлар келтирилган. Ва мен буларни худди қўлимнинг кафтига
тикилгандек, аниқ-равшан кўраман".