июл 26, 2017 09:53 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил мурдод  ойининг 4-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулқаъда  ойининг иккинчиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 26- кунидир.

Бундан 1127 йил олдин ҳижрий-қамарий 311 йил зилқаъда ойининг иккинчи куни

машҳур фақиҳ ва муҳаддис Ибн Хазима оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 223 йилда дунёга келган. Ёшлик чоғидан турли билимларни ўрганиш мақсадида кўплаб мамлакатларга сафар қилди. Сафарлардан сўнг Ибн Хазима китоб ёзиш билан шуғулланди. Шу сабабли ундан кўплаб асарлар қолган. Булардан энг муҳими ислом динининг эътиқодий баҳслари хусусидаги "Ал-тавҳид ва исбот сифотур-раб" китобидир.

Хххххххххххх

Бундан  161 йил муқаддам,  1856 йилнинг  26 июлида  Дублин шаҳрида ирландиялик мунаққид, ҳажв жанрининг моҳир устозларидан бири  Бернард Шоу дунёга келди. У ёшлик пайтидан бошаб, қиссалар ва саҳнавий асарлар ёзишни машқ қиларди.

Шоу ўзининг саҳна  асарларида даврнинг ижтимоий муаммолари ва камчиликларини таҳлил этарди. Асарларининг бӯртиб турган жиҳати  нозик ҳажв ҳисобланади. Ҳажвий услуб улуғ ёзувчининг барча асарларига тегишли бӯлиб, муаллифга улкан шуҳрат келтирди.   Бернард Шоу ислом динига нисбаттан махсус қараш ва эҳтиромга эга эди.У  ўз асарларида ушбу пок ва илоҳий динни эътироф қилган. Жумладан ёзувчи шундай ёзади: " Ислом  дини инсоният ҳаётининг барча даврлари учун ўта мувофиқ бўлиб, ҳар бир авлодни ўзига томон жалб этиш қудратига эга. Мен келажакда Европа ҳам Муҳаммад  динини қабул этишига  ишонаман".

Бернард Шоу 1925 йили адабиёт бӯйича  Нобел мукофотига лоиқ деб топилди. Ёзувчи 1950   йилда вафот қилди. Бернард Шоудан "Тақдир арзандаси", "Иблис шогирди" ва "Муқаддас Жанна д Арк" кабий юксак бадиий асарлар мерос  қолган.

Ххххххххххххххх

Бундан 119 йил илгари, 1898 йилнинг 26 июл куни Полшалик олимлар эр-хотин Пиер ва Мари Кюрилар томонидан қудратли радий моддаси кашф қилинди. Улуғ олим Мари Кюри кашф этган бу янги физикавий ҳодисани туғилган ӯлкаси Поланд шарафига полоний  деб атади. Аммо Мари Кюри умр йӯлдоши Пиер Кюри билан  бу кашфиёт билан қаноатаниб қолмай, ушбу  соҳада изланишни давом эттирдилар. Уларнинг янги кашф этган моддалари полонийдан ҳам қуратлиро чиқди. Олимлар бу яги моддани радиий  деб аташди. Бу ажабтовур модда урандан кӯра миллионлаб маротаба қудратли радиоактив кучига эга эди.

Мари Кюри радий инсон бадани тӯқималарига таъсир ӯтказиб, уларни емириши мумкинлигини ҳам аниқлади. Эндиликда ундан саратон ва турли тери хасталикларини даволашда фойдаланилади.

Мари Кюри ва Пиер Кюрилар бу кашфиётлари учун халқаро Нобел мукофотини олишга муваффақ бӯлишди.  Радий дунёдаги жуда  қимматбаҳо  ва нодир металлардан бири ҳисобланади.