Биз билан Эронга келинг
Зивия қалъаси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришларимзда сизни Курдистон вилоятининг табиий манзараларга бой ва кўркам Маривон ва Уромон минтақалари ҳақидаги маълумотлар билан таништирган эдик. Уромон минтақаси тоғли бўлгани учун унда яшовчи аҳоли уйларини баландликларда зиналар шаклида қуришган. Масалан, бир уйнинг томи бошқа уйнинг ҳовлиси бўлиши мумкин. Табиат қўйнида қурилган ушбу уйлар ўзига хос кўриниш касб этган.
Маривон минтақаси тоғли фазо, ўсимликлар бойлиги, ўрмонлар, яйлоқлар, сув манбаларига ўхшаган жуғрофик хусусиятлари билан ҳайвонлар ва қушлар оламининг кенгайишига ҳам қулай шароитлар яратган. Шу сабабдан Курдистон вилоятида Маривон тумани ов учун энг муносиб бўлган жойлардан бири ҳисобланади.
Ов қилишга муносиб бўлган мазкур минтақада турли ваҳши ҳайвонларни учратиш мумкин. Йўлбарс, бўри, тулки, тоғ эчкилари, жайронлар, қаҳва рангли айиқ, чўчқа шулар жумласидандир. Ёввоий қушларнинг кўплаб турларини ҳам мазкур минтақада учратиш ва ов қилиш мумкин. Мазкур минтақада кўп учрайдиган қушлардан каклик, тайҳу, бургут, ғоз ва бошқа қушларни мисол келтириш мумкин.
Бугунги суҳбатимиз давомида сиз билан Курдистон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири ва яшил маконлардан бўлган Саққиз минтақасига сафар қиламиз.
Саққиз тумани Курдистон вилоятининг шимоли-ғарбида жойлашган ва унинг иқтисодиёти қишлоқ хўжалик соҳаси асосидадир. Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотларини мазкур туманда буғдой, арпа, тамаки, ёғ олинадиган ўсимликлар ва дуккакли дон экинларининг ҳосили ташкил этишади.Саққиз моноий-мидиялар қавмлари юртида Эрон шимоли-ғарби ва ғарбидан Туркия ва Ироқ шимолига ўтувчи карвон йўлида жойлашган ва қадимда дуёнинг марказий йўлларидан бири бўлган.
Саққиз шаҳри ушбу ном билан аталувчи туманнинг марказидир ва денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган. Мазкур шаҳардан Курдистон вилоятининг маркази Санандажгача бўлган масофа 180 километрни ташкил этади. Саққиз дарёсининг туман марказидан ўтиши мазкур минтақанинг қишлоқ хўжалигини ривожланиши учун ёрдам бериши билан биргаликда ушбу туманда чиройли табиий манзараларни яратган.
Зивия қадимий қалъаси, карвонсаро мажмуалари, Саққизнинг қадимий бозори ва иккиминорали масжид ушбу туманнинг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади.
Тарихчиларнинг ақидаларига, Саққиз шаҳрининг тарихи мидиялар ҳукумати даврига бориб тақалади. Саққиз атамасининг илдизи сагиз сўзидан олинган ва саколар қавмини ифода этади. Айтишларича, Сагиз саколарнинг пойтахти бўлган ва душманлар томонидан кетма-кет ҳужумлар бўлгани боис унинг жойи бир неча бор алмашган. Бугунги кунда унинг масоҳати Саққиз-Бона-қадимий Саққиз йўлида жойлашган ҳудудларни ўз ичига олади. Саққиз ўзининг узоқ тарихи давомида доимий тарзда ошур ва рум қавмларининг ҳужумлари билан юзмаюз бўлган. Кейинги даврларда ушбу минтақага мўғуллар ва усмоний туркларнинг ҳам кўплаб ҳужумлари бўлган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Ўтган ўн йилликлар давомида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, Саққиз туманининг ҳудудлари қадимий ёдгорликлар билан тўлиб-тошган. Аммо ушбу туманга шўҳрат келтирган тарихий обидалардан Зивия қадимий тепаси ва қалъаси ҳамда Гарафту ғорини мисол келтириш мумкин.
Саққиз шаҳридан 50 километрлик узоқликда Зивия қишлоғининг четида ва бир тепалик устида Зивия номланган қадимий қалъанинг қолдиқлари жойлашган. Ушбу тепалик милоддан етти юз йил олдин мавжуд бўлган қадимий бир шаҳарнинг қолдиқларидир. Мазкур тепаликда топилган қадимий ва қимматбаҳо ашёлар ўттиз асрлик тарихга эгадир. Афсуски, Зивияда мавжуд бўлган кўплаб қимматбаҳо ашёлар Эрондан Исломий инқилоб ғалабасидан олдин олиб кетилган ва бугунги кунларда Европа ва Америка музейларининг зийнатларига айланишган. Зивияда топилган фақат кам миқдордаги экспонатлар Эрон музейларида сақланмоқда.
Зивия қалъаси милоддан олдинги тўққизинчи ва олтинчи асрларнинг инсоният меъморчилигида бўлган шоҳкорлардан ҳисобланади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.