июл 27, 2017 16:56 Asia/Tashkent

Бошқалар билан инсон алоқасининг ривож -равнақ топиши ва яхшиланишида таъсирчан ва муҳим усуллардан бири бошқаларга нисбатан сабр -тоқатли бӯлиш ва мадоро қилиш ҳисобланади.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Бошқалар билан инсон алоқасининг ривож -равнақ топиши ва яхшиланишида таъсирчан ва муҳим усуллардан бири бошқаларга нисбатан сабр -тоқатли бӯлиш ва мадоро қилиш ҳисобланади. Мадоро қилиш бошқаларнинг мухолиф қарашлари билан тегишли бӯлган эзгӯ хатти -ҳаракат,  оқилона ва меҳрубонлик билан муносибат қилиш маъносидадир. 
Бугунги дастуримизда қуръоний ҳаёт усулида мадоро қилиш ва меҳр –муҳаббатнинг ӯрни ҳақида сӯҳбатлашамиз. Албатта сиз дарк этишингиз доирасидан ташқарида бӯлган ёки сизга ажойиб туюладиган хатти -ҳаракатга эга бӯлган шахслар  билан муносабат ва муомала қилгансиз.

Яъне бу хатти ҳаракатни нотуғри деб биласиз ёки жиддий қабул қилмайсиз. Ёки бу шахснинг кирду кори учун бирон -бир далил топишга сайъ -ҳаракат қилсангиз ҳам далил топа олмайсиз. Ҳақиқатан ҳам кӯп хатти -ҳаракатлар сиз учун ёмон деб туюлади ва бу амал баробарида аксуламал кӯрсатасиз. Айрим амалларга нисбатан бизнинг аксуламал кӯрсатишимизнинг асосий далиллардан бири бу  бизнинг майл-хоҳишларимизга туғри ва муносиб келмаслигидир. Яъне, агар бир шахс ӯз хатти -ҳаракатларини ӯзининг эътиқоди ва қараши билан муносиб тарзда амалга оширса биз учун қиматга тушади.  Бу масала одатда васвасага тушган ва ӯзига берилиб кетган шахсларда кӯпроқ мушоҳада этилади. Бундай шахслар бошқалар улардек муносабат қилишларини яхши куришади. Албатта бу масала осойишталик ҳис -туйғусини ижод этишга ёрдам беради.  Аммо ҳама ҳам биздек амал қиладими?  Ёки биздек амал қилишлари лозимми?

Эсимиздан чиқармаслигимиз лозимки, дунёда ҳаёт кечираётган ҳар бир шахс индивидуал ӯзига хос характер,  қараш ва одобу хатти -ҳаракатга эгадир. Демак,  бошқаларни ўзгартириш учун олий даражада ва куч -қудратга  эгамиз деб иддао қила олмаймиз.

Психологлар ҳамиша шундай тавсия этадилар: Эсимиздан чиқармаслигимиз лозимки бошқа инсонлар ҳам бор. Ҳамда дунёнинг фақат бир қисми бизга таалуқли бўлишини тан олайлик.  Шу нарсага диққат-эътибор беришимиз лозимки,  инсонлар турли фикр ва қарашларга эгалар. Ва шу нуқтаи назаридан бундай шахслар билан муносабат  қилганимизда  уларнинг хатти-ҳаракатлари  яққол намоён бўлади. Бас биз шундай тажрибани касб этишимиз лозимки,  бошқалар билан муносабат қилишимизда ўзимизнинг қарашларимизга эмас, балки уша одамларнинг фикр-тафаккурига қараб муносабат ва муомала қилишимиз даркор.

Бошқалар билан инсон алоқаларини ривож-равнақ берадиган ва яхшилантирадиган ҳамда катта таъсирга эга бўладиган усуллардан бири бу бошқалар билан мадоро ва сабр тоқатли бўлишдир.

Баъзи муттафаккирларнинг фикрига кўра, ижтимоий алоқалар ҳама вақт ўзгариш ҳолатида қарор олади ва ҳар бир ижтимоий мавқелар, махсус бир аксуламални талаб этади. Баъзи ёшлар жисмоний ва зеҳний ривож- равнақ топишлари вақтида урушқоқлик руҳиясига эга бўлишади ва ўзларидан мадоро қилиш, меҳрубонлик ва мулоимлик билан муносибат қилишни кам зоҳир этишади. Аммо бошқалардан улар билан мулоим ва меҳрубон бўлишни талаб қилишади. Ҳолбуки,  ҳаёт ҳама вақт текис жараён олмайди. Унда паст баландликлар ҳам мавжуддирки, фақат мадоро этиш билан ундан ўтиб кетиш мумкин.

Мадоро сўзи луғатда латофат, мулоимлик ва эҳтиёт қилиш маъносида келган.

Агарчи мадоро турли сиёсий-ахлоқий жомеашунослик ва руҳияшунослик ҳавзаларида баҳс мунозара этиш мавзўига айланган бўлсада, аммо биз баҳс мунозара этмоқчи бўлган мадоро рақибнинг ақидаларини сабр- тоқат билан қабул қилиш ва меҳрубонлик билан рафтор қилиш маъносидадир.

Айрим мутахассислар нуқтаи назарига кўра, ижтимоий алоқалар ҳамиша ўзгариш ҳолатида қарор олади ва ҳар бир ижтимоий вазъият махсус бир реакцияни талаб этади. Аммо мадоро қилишни умумий бир йўл-йуриқлардан бири деб талқин этиш мумкин. Чунки ҳар бир вазъиятда бу йўл инсоннинг мулоҳаза қилиш  билан алоқасини вужудга келтиришини енгиллаштиради. Айрим ёшлар зеҳний ва жисмоний жиҳатдан ўсаётган пайтда, агрессив руҳияга эга бўлишади ва бошқалар томонидан меҳрубонлик ва мулойимлик билан муомала қилишларини кўтишади. Ҳолбуки ҳаёт йўли монеалар, пастлик ва баландликлардан ташкил топган ҳамда фақат бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан чидаш ва улар билан мадоро этиш билан бу монеаларни бартараф ўтишимиз мумкин бўлади.

 

Ёрлиқ