Исломий яшаш тарзи
Иймон асосларнинг асосидир.
Меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Душанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Исломий яшаш тарзи " дастури манзурингизга ҳавола этилади. Мазкур дастурни мен Адиба Қодирий олиб бормоқдаман. Бугунги дастуримизнинг сўнгги сонида мазкур дастурларга оид мавзўларни хулоса этишни мақсад қилдик.
Исломий яшаш тарзи туғри ва оқилона муомила ва муносибат қилишимиз учун бизга кумак беради. Қуръони карим инсоннинг ҳаётдан рози бӯлиш ҳис -туйғусига эришиш учун ӯзининг таълимотларида керакли тажрибаларни тақдим этади ва инсоний хатти -ҳаракат ва аҳлоққа таяниб инсоннинг қӯлга киритган тажрибалари ва хатти -ҳаракатларига ӯзига хос қарашга эгадир.
Исломий яшаш тарзи дастурининг мажмўасида маҳорат ва тажрибаларни таҳлил этган эдик. Бугунги дунёда технологияларнинг тез суратда ривож -равнақ топиши ҳама нарсани саноат ва инсоннинг моддий фаровонлиги таъсири остида қарор берганким ҳаётнинг асосий миҳвари, яъни инсоннинг ӯзи ҳошияда қолиб, ундан ғафлатда қолишмоқда. Инсоннинг тинчлиги ва ҳаётнинг маҳоратларига тегишли бӯлган илмдан бир қисми диққат -эътибордан четга қолган. Инсон ӯзининг барча қудрат ва қобилиятларига қарамасдан хаста ва ёлғиз қолмоқда ва унинг вужудида яширинган азим бойликни ишлаб чиқариш учун керакли маҳорат ва тажрибаларга эга эмас.
Психологлар ӯтган йиллар давомида инсоннинг қудратларини текшириш ва тадқиқот олиб бориш билан қийматли натижаларга эришдиларким ҳаёт имкониятларининг ривожланиши ва зоҳирий куринишда фаровонликка эришиши қаторида ӯзининг зеҳний гирифторликларини ҳал этиб осойишталикда қарор олиши учун инсонга кумак беради.
Ҳатто ӯзининг хушбахтлиги, саодати ва ривож -равнақ топиши йӯлида юксак муваффақиятларни қӯлга киритишлари мумкин. Бу мавзулардан бири ҳаётнинг тажрибалари ҳисобланади. Ҳаёт тажрибалари турли шароит ва вазъиятларда тӯғри ва оқилона амал қилишимиз учун бизга ёрдам беради. Ҳаёт тажрибалари тинч ва ором ҳаётга эга бӯлишимиз, лаззатланишимиз ва айни ҳолда бошқалар билан фойидали ва яхши алоқани барқарор этишимиз, қуполлик ва ёвузликка қӯл урмасдан олдимизда бӯлган масалаларни ҳал этишимиз ҳамда ҳаётда муваффақиятларга эришиш зимнида хурсандчилик ҳис -туйғусига эга бӯлишимизга ёрдам беради.
“Исломий яшаш тарзи” дастуримиз мажмуасида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган унта маҳоратларга эътибор қаратиш зимнида ҳаёт тажрибаларини Қуръони карим нуқтаи назари ҳамда янги қараш билан урганишни назарга олдик. Ҳаётда энг муҳим бӯлган тажриба бу ӯзидан огоҳ бӯлиш ва урганиш саналади. Охирги ун йилликлар давомида психологлар ижтимоий чалғинишлар ва хатти -ҳаракатдаги тартибсизликларни таҳлил этишда шундай натижага эришдиларким кӯп зарар ва тартибсизликларнинг аксарияти одамларнинг ӯзидан огоҳ бӯлмасликлари ва муваффақиятларни таҳлил этишда қобилиятсизлигидан илдиз олади. Огоҳсиз бӯлган инсон ӯзлигидан ғафлатда қолади
ва ҳеч қачон ӯз ихтиёрига эга эмас.
Дастуримиз давомида бир неча психологлар ва тадқиқотчилар, жумладан франциялик тадқиқотчи Вил Дюрантнинг соғломлик ҳақидаги фикрларини келтирган эдик. У шундай фикр билдиради: Соғломлик ишлашдан келиб чиқади ва шунинг учун ёшликка гӯзаллик ва латофат бағишлайди. Гӯзаллик ва латофатнинг сир -асрори ишлашдадир. Ва ишлаш эса хушбахтлик рамзининг яримидир. Иш ислом маданиятида тоат -ибодатлар қаторида жой олган. Чунончи ӯзининг ризқ -рӯзини топиш учун сайъ -ҳаракат қиладиган шахснинг фазилати ишсиз тоат -ибодат қилувчи шахсдан афзалроқ деб қабул қилинган.
Қуръон маданиятида мўминлар жамиятнинг барча одамларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари бор. Улар ҳар бир ташвиш ва нотинчликларни бартараф этиш учун бефарқ қарамасликка вазифадордирлар. Ҳамда имон алоқаларига асосланган ҳолда соғлом ва пок жамиятни яратиш учун бир-бирларини назорат қилишлари шарт ва зарур.
Инсониятни тўғри йўлга бошлаб, нотўғри йўлдан қайтаришдек улкан машаққатли ишни амалга оширишга уни Аллоҳга бўлган иймони ундайди. Иймон асосларнинг асосидир. Жумладан, яхшиликка чақириб, амри маъруф ва наҳйи мункар қилишнинг ҳам асоси иймон бўлгандагина мақсадга етишилади. Ана шундагина икки дунёда бахт-саодатга эришилади. Акс ҳолда, нуқсонга дучор бўлади.
Агар бу амр ва наҳий мункар, танқид қилиш фойдали ва таъсирчан бўлиши лозим бўлса, бирон –бир шахснинг хатоларини уни хафа қилмасдан унга айтишимиз учун ва махсус маҳоратни талаб қилади. Акс ҳолда, бизнинг ҳаракатимиз ноқулайлик ва самарасиз бўлиб қолади ва биз бошқа томоннинг хафа бўлишидан қўрқиб амри маъруф ва наҳйи мункар қилишдан қўл тортамиз.
Амри маъруф ва наҳйи мункар нормалар ва меъёрлар, ҳамда қадриятларни мустаҳкамлашга замина яратади. Агар жамият аъзолари ўзаро аҳволларидан бохавар бўлиб бир-бирларини яхшилик ва ҳақ йўлига даъват этсалар ва ёмонлик ва нопокликлардан ўзларини тийсалар бунинг ўзи босқичма босқич инсонларнинг руҳиясига таъсир етказиб яхшилик заминасини яратади.
Аллоҳ таоло шундай кўрсатма берадиким, агар сенинг панд-насиҳатинг ва таъкидлашинг шахсга таъсир етказса бу ишни амалга ошир. Акс ҳолда, агар амри маъруф таъсирсиз бўлса, уни амалга оширишдан қайтаради.
Умумий қилиб айтганда ӯзидан огоҳ бӯлиш маҳоратини касб этиш ӯзини ҳурмат -эҳтиром қилиш, фойдали ва масъулият ила амал қилишнинг пойдивори саналади.
Иллоҳий пайғамбарлар, муқаддас китоблар ва фазилатли шахслар инсонларни худогоҳликка даъват этишган ва уни ҳар қандай илмдан афзалроқ ҳамда ӯзидан огоҳ бӯлишнинг муқаддимаси деб билишган. Чунончи Ҳазрат Али (а) шундай марҳамат этади: "Кимки ӯзини танийса Худони ҳам танийди ".
Мўҳтарам тингловчилар, радиомизнинг интернет сайти Порстудей дот ком дроб уз орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили узбек кучукча порстудеу дотком. “ Исломий яшаш тарзи” дастури сиз азизларнинг диққат-эътиборингизни ўзига жалб этди деган умиддамиз!