Исломий яшаш тарзи
Танқид қилиш бир маҳоратдир.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Танқид қилиш, яъни сураш ва баҳолаш маъносидадир. Танқид қилиш бир маҳоратдир, фақат билишингиз лозимки ҳар бир нарсанинг айбини излаш пайида бўлиш ва ҳар бир нарсанинг қадр-қийматига қараб баҳо беришингиз лозим.
Инсон ҳамиша хатолар билан юзмаюз бўлади. Баъзида шахсдан олдин бошқалар унинг хатоларини зудлик билан сезишади ва агар инсон ўз ҳаёти давомида ўзига бошқаларнинг қараши билан баҳо берса, ўз хатосига яхшироқ тушуниб етади. Камчиликлар ва нуқсонларнинг кучли ва зайиф томонларини бартараф этиш сояси остида шахсий ва ижтимоий тараққиётга эга бўлиш имконияти муҳайё бўлади. Танқид – бу дарк этишнинг омилларидан биридир.
Танқид қилиш – маҳорат, шунинг учун сиз хато қилманг ва ҳар бир нарсада айб излаш пайида бўлманг. Танқид қилиш конструктив таҳлил қилиш ва содир бўлган воқеаларни яхшироқ дарк этиш учун ишлатилади. Танқид қилиш, яъни далилсиз бир нарсани қабул қилиш ёки уни далилсиз рад этиш маъносида эмас. Ҳақиқат шундаки фикрлаш ва тафаккур қилиш урганаладиган малака ва маҳорат бўлиб унинг устидан ишлаш лозим бўлади.
Танқидий тафаккур ёки фикрлаш, тўғри фикрлаш маҳорати, ижодий фикрлаш, бошқалар билан яхши ва таъсирчан муносабатни барқарор этиш ва ниҳоят бизнинг қарор қабул қилишимиз маҳорати ва малакани мустаҳкамлайди.
Биз одамларнинг камчиликларимиздан бири кўп масалаларни далилсиз ва тушунмасдан танқид ва эътироз қилишимиз ҳисоблайди. Бирор нарсани рад этиш ва танқид остига олиш , биринчи навбатда дарк этишимизга боғлиқдир. Далиллар қачон мантиқий ва қачон мантиқсиз эканлигини аниқлаш лозим. Ва бу далиллар шахснинг манфаатини таъминлаши зарур. Бинобарин танқид қилишдан олдин жамиятда танқидни тўғри қабул қилиш қудрати пайдо бўлиши ва одамлар уни қабул қилиб фаровонлик йўлида қадам ташлашлари учун кўмак бериши лозим.
Қуръонда танқид сўзи тўғридан-тўғри ишора этилмаган. Бироқ айрим оятлар танқид мавзўсига ишора этади. Ҳақиқат ва таълимот китоби бўлган Қуръони карим инсонларни йўлдан адаштирадиган ва ва йўлни танлаган жойда танқид қилади.
Саф муборак сурасининг 2 –ояти каримасида шундай келтиради:” . Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсангизни гапирасиз.”
Бу ерда Худо ваъдасига вафо қилмаслик ва ёлғонни келтириб чиқарадиган фикрларни танқид қилади, токим инсонлар ўз ваъдаларига хилоф амал қилмасинлар. Бу ўз-ўзини яхшилаш ва узлуксиз таълимни талаб қилади. Биз ҳаётимиз давомида бу маҳоратдан фойда олишимиз ва ўз қобилиятимизни доимий равишда яхшилашга ҳаракат қилишимиз зарур.
Қуръони карим бошқа жойларда яхшиликни танлаш қобилиятига эътибор қаратади ва уларнинг энг яхшисини танлаш имконига эга бўлиш учун мавжуд сўзларни баҳолаш ва хатоларни, кучли ва зайиф томонларини ҳисобга олиш кераклигини ва ниҳоят энг яхшиларини танлашни таъкидлайди. Бу биз танқид қилган кучли ва зайифлик ёки яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги фарқдир.
Қуръони карим маданиятида танқидий фикрлашнинг муҳим таркибий қисмлари мавжуд. Уша вақти айтиш мумкинки шахс танқидий фикрлашда ҳаракат қилмоқдаки ў ўзининг қазоват қилиши учун далил ва асосга эга бўлса ва ана шу меъёрларга эътибор қаратиб ҳукм чиқариши лозим. Ана шу вақтда инсон танқидий фикрлаш қобилиятига эга эканлиги ҳақида иддао қилиши мумкин.
Юнус сурасининг 36 ояти каримасида шундай келтиради: “Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи зотдир. (Аллоҳнинг йўлида юрмаганларнинг кўплари, балки ҳаммалари гумон ва тахминга эргашадилар. Улардан, нима учун бу ишни қилмоқдасан, нима учун бу йўлга юрмоқдасан, деб сўралса, берадиган жавоблари фақат гумондан иборат бўлади. Қадимда бутпарастлар, ота-бобомиз шундай қилган, биз ҳам қилмоқдамиз, деб жавоб беришган. Ҳозирда ҳам фалончи айтгани учун, пистончи қилгани учун, дейишади.)”
Танқидий фикрлашнинг яна бир компоненти – савол беришидир. Дунёда мавжуд бўлган кўплаб муаммолар ва нотўғри тушунчалар огоҳсизлик туфайли юзага келади ва бу огоҳсизликнинг муҳим қисми ҳам сўроқ қилишнинг етишмаслиги билан боғлиқ , чунки сураш жуда кўп кўмак беради . Зумар муборак сурасининг 60-ояти каримасида шундай марҳамат этади:” Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг, юзлари қоп-қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!”