Исломий яшаш тарзи
Амри маъруф деганда, яъни яхши ва солеҳ амалларга даъват этишдир.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг сўнги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Қуръон маданиятида мўминлар жамиятнинг барча одамларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари бор. Улар ҳар бир ташвиш ва нотинчликларни бартараф этиш учун бефарқ қарамасликка вазифадордирлар. Ҳамда имон алоқаларига асосланган ҳолда соғлом ва пок жамиятни яратиш учун бир-бирларини назорат қилишлари шарт ва зарур.
Одамларнинг ижтимоий муносибатларида таъсир кўрсатадиган омиллардан бири сўров, норозилик, йўл-йуриқ кўрсатиш, бирон-бир хатти ҳаракатларини олдини олиш саналади. Баъзан шахс жамият меъёрларига нисбатан беэҳтиромлик зоҳир этади ва бошқа шахс эса уни ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш орқали йўлдан қайтаришга сайъ-ҳаракат қилади. Зоҳиран бу иш жуда оддий назарга ташланади, аммо бирон бир ишни манъ этиш осон иш эмас.
Агар бу амр ва наҳий мункар, танқид қилиш фойдали ва таъсирчан бўлиши лозим бўлса, бирон –бир шахснинг хатоларини уни хафа қилмасдан унга айтишимиз учун ва махсус маҳоратни талаб қилади. Акс ҳолда, бизнинг ҳаракатимиз ноқулайлик ва самарасиз бўлиб қолади ва биз бошқа томоннинг хафа бўлишидан қўрқиб амри маъруф ва наҳйи мункар қилишдан қўл тортамиз. Ҳолбуки ҳар бир инсоннинг ривож-равнақ топиши танқид остига қарор олиш ёки танқид қилиш, ҳамда барқарорлиги ва боқий қолши учун ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш масаласи билан чамбарчасб боғлиқдир.
Амри маъруф деганда, яъни яхши ва солеҳ амалларга даъват этишдир.
Инсониятни тўғри йўлга бошлаб, нотўғри йўлдан қайтаришдек улкан машаққатли ишни амалга оширишга уни Аллоҳга бўлган иймони ундайди. Иймон асосларнинг асосидир. Жумладан, яхшиликка чақириб, амри маъруф ва наҳйи мункар қилишнинг ҳам асоси иймон бўлгандагина мақсадга етишилади. Ана шундагина икки дунёда бахт-саодатга эришилади. Акс ҳолда, нуқсонга дучор бўлинади.
«Мункар иш» деганда дин, шариат томонидан инкор қилинган ёмон иш тушунилади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди.
Яхшилик ва хайр-эҳсонга даъват этиш уша пайтда аҳамиятга молик бўладиким инсоннинг ҳаёти ижтимоий бўлиши туфайли бир гуруҳ тарзида шаклланади ва турли жамиятлар айни ҳолда бир-бирига ўхшаш жамиятни вужудга келтиради. Табиийким бу жамиятда инсонларнинг ривож-равнақ топишлари соғлом ва пок муҳитга эга бўлиши билан қўлга киритилади. Бошқа томондан дин Аллоҳ таоло томонидан китоб ва суннат шаклида бизга етказилган бир тизим бўлиб Аллоҳ ва жамиятга нисбатан инсониятнинг фикрлари, ҳис-туйғулари, ҳаракатлари ва амаллари ўзининг меъёрлари ва нормаларини белгилайди.
Шунинг учун диний бир жамиятда меъёрларни бузиш ёки уни унутиб қўйиш ижтимоий чалғиниш ёки ижтимоий тартибсизликка олиб келади ва жамиятнинг соғломлигини таҳдид остига солади. Шу сабабли диний кўрсатмаларга жавоб беришни талаб қилади ва мусулмонлар на фақат уларга риоя қилишлари шарт, балким бошқаларни ҳам бу кўрсатмаларни бажаришга даъват этишлари лозим.
Амри маъруф ва наҳйи мункар нормалар ва меъёрлар, ҳамда қадриятларни мустаҳкамлашга замина яратади. Агар жамият аъзолари ўзаро аҳволларидан бохавар бўлиб бир-бирларини яхшилик ва ҳақ йўлига даъват этсалар ва ёмонлик ва нопокликлардан ўзларини тийсалар бунинг ўзи босқичма босқич инсонларнинг руҳиясига таъсир етказиб яхшилик заминасини яратади.
Расули Акрам (с) жамиятни бир кема деб биладилар ва чиройли мисол билан ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш вазифасини мантиқий бир иш деб тажассум этиб шахснинг жамият устидан назорат қилишни табиий ҳақ-ҳуқуқ деб биладилар. Ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: “Халқ орасида гунаҳкор бир шахс жамият билан кемада ва денгиз орасида бўлганида болта билан эгаллаган ўз жойини тешиклашга ҳаракат қиладиган, ҳамда унга қарши эътироз қилганларида мен ўз саҳмимда бўлган жойимни эгаллайман деб жавоб берадиган шахсга ўхшайди. Агар бошқалар уни ушбу хатарли ишдан қайтармасалар, ўзоқ вақт ўтмасдан денгизнинг суви кемага кириб ҳамалари бирданидан денгизга чўкиб кетишади. Шунинг учун Қуръон маданиятида мўминлар жамиятдаги ҳар бир шахсга нисбатан ҳақ-ҳуқуқ ва бурчга эгалар. Улар тартибсизликлар баробарида лоқайдсизлик ва масъулиятсизлик зоҳир этмасликлари лозим. Шунингдек имон алоқаларига асосланиб пок ва соғлом жамиятни яратиш заминасини вужудга келтириш учун бир-бирларига эътибор қаратишлари лозим.
Қуръони карим Оли Имрон муборак сурасининг 104 ояти каримасида шундай келтиради: “ Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. (Яъни, умматингиз Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирган ва унинг йўлида ҳақиқий биродар бўлган жамоа яхшиликка чақирадиган, амри маъруф-наҳйи мункар қиладиган умматга айлансин. Яҳшиликка чақириб турувчи жамоа бўлмаса, дунёда эзгулик қолмайди. Маъруфга ,яъни, фазилат, ҳақиқат, яхшилик ва адолатга буюриб, мункардан, яъни разилат, ботиллик, зулм ва ёмонликдан қайтариб турадиган жамоа бўлмаса, ҳеч бир қавм, ҳеч бир уммат нажот топа олмайди.)”
Ушбу заминада зикр этиб ўтадиган муҳим нукта бу амри маъруф-наҳйи мункар ёки эзгў амалларга даъват этиш маҳоратидан иборатдир. Бу ерда танқид қилиш услубларидан огоҳ бўлиш ёки маълумотга эга бўлиш зарурий бир ишдир. Чунки ушбу усуллардан огоҳ бўлмаслик кўпинча тушунмовчилик ва охири беҳуда тортишувлар, норозилик, гина-кудурат, нафратланиш , амри маъруф-наҳйи мункарнинг таъсирсиз бўлиши сабабига айланади.
Аллоҳ таоло шундай кўрсатма берадиким, агар сенинг панд-насиҳатинг ва таъкидлашинг шахсга таъсир етказса бу ишни амалга ошир. Акс ҳолда, агар амри маъруф таъсирсиз бўлса, уни амалга оширишдан қайтаради.