Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396 йил мурдод ойининг 10-чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 42 йил олдин милодий 1975 йил август ойининг биринчисида:
Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик конфренцияси ” номи билан машҳур бўлган конфренция" (Германиядан ташқари) Европа мамлакатлари, Канада, Америка ва Совет Иттифоқи раҳбарларининг конфренцияси Америка раҳбарлиги билан Ғарб блоки ва Совет Иттифоқи раҳбарлиги билан Шарқ блоки ўртасидаги кескинликларни бартараф этиш мақсади билан Финландия пойтахти Хельсинкида ўтказилди.
Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик конфренцияси амалда Ғарб ва Шарқ блокини бирбирига яқинлаштириш учун бирон бир мавафаққият келтирмади, айниқса милодий 1979 йилда Совет Иттифоқининг Афғонистонга қилган тажовузи билан ўзининг ишга ярайдиган фаолиятини ҳам қулдан бой берди. Совет Иттифоқининг пачаланиши ва милодий 1980 йилнинг охирида Шарқий Европа мамлакатларида сиёсий ўзгаришларнинг вужудга келиши натижасида европалик мамлакатларда тинчликни ўрнатиш ва уни давом этттиришдаги Европа ҳамкорлиги ва хавфсизлик конфренциясининг мақсади ўзгарди ва милодий 1994 йил декабрь ойида ҳам “Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти” деб номланди.
Бу ташкилотнинг қароргоҳи Чехия республикасининг пойтахти Прага шаҳрида жойлашган ва 53 мамлакат, жумладан Америка, Канада, европалик мамлакатлар ва Совет Иттифоқидан мустақилликка эришган мамлакатлар Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг аъзолари ҳисобланишади.
Август ойининг биринчиси она сути халқаро куни билан туғри келади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллар давомида болаларнинг озиқ-овқати ва қуруқ сутдан кенг фойдаланиш, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кўзга ташланадиган даражада ривожланди ва ушбу мавзў халқаро ҳамжамиятликнинг хавотирланишига сабаб бўлди. Она сути билан озуқалантиришни ривож-равнақ бериш, болаларнинг саломатлигига ушбу сутнинг ўзига хос тасири ва хусусиятга эга бўлишини халқнинг тушуниб етиши ҳамда оналарнинг сути билан озуқалантиришни давом эттириш ва уни муҳофазат этиш катта ва асосий сайъ-ҳаракатларга эҳтиёж сезади. Бунга асосан милодий 1990 йил Юнисеф билан ҳамкорликда халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Италиянинг Флоренция шаҳрида бир йиғилиш ўтказиб, она сути билан озуқалантиришни ҳимоят этиш, уни ривож-равнақ бериш ва уни давом эттириш йўлида бир баённомани имзолади. Бу баённомада бола ҳаётининг дастлабки олти ойида онанинг сути билан озуқалантиришга аҳамият қаратиш ҳамда она ва боланинг саломатлигига унинг тасири таъкидланди.