Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 11-чиси Бугун чоршанба Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 2-чи кунидир.
Бундан 1044 йил илгари ҳижрий-қамарий 394 йил зилқаъда ойининг 9 -чисида:
Эронлик машҳур шоир ва ёзувчи Носир Хусрав Қубодиёний қадимги Эроннинг шимоли-шарқи ва бугунги кундаги Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх шаҳрида дунёга келди. Носир Хусрав Қубодиёний болалигидан бошлаб ўз замонидаги устодларнинг илмларини ўрганиш ва Қуръони мажидни ёдлаш билан шуғулланди. У форс ва араб тилларига қўшимча, ўз замонининг кўп илмлари, жумладан математика, геометрия, нужум, тиббиёт, доришунослик ва иллоҳиёт билан ошно бўлди. Носир Хусрав жуда паст баландликдан тўла бир ҳаётни кечирди. У бир неча муддат давомида Маҳмуд ва Масъуд Ғазнавийлар дарборларида котиблик қилиш билан шуғулланган эди. Аммо бир неча муддатдан сўнг унинг фикр ва афкорида пайдо бўлган ўзгаришлар сабабли сиёсатдан қул тортди ва турли мазҳабларнинг ақидалари ва усулларини тадқиқот қилиш учун сафар қилишни мақсад қилдиким "Сафарнома" номли унинг китоби унинг 7 йил сафар қилиш маҳсули саналади. У ушбу сафарлар жараёнида Ҳижоз, Миср, Байнаннаҳрайн ва Рум каби мамлакатларга борди. Шунингдек ушбу китоб таърихий ва географик нуқтаи назардан ҳам муҳим асарлар жумласидандир. Чунки ёзувчи ушбу асарда сафар қилган географик минтақаларнинг жузъиётларини ва ҳамда ушбу ўлкалар халқининг одоби, дини, ахлоқи ва ҳаётларини ажойиб бир тарзда баён этган. “Зоду-Мусофирин”, “Хонул-Ихвон”, “Важҳи дин” ва “Рушноинома ” ва бошқа асалар ушбу шоирнинг қиматли асарлари жумласидандир. Ҳаким Носири Хусрав 87 ёшида 481 йилда вафот этди
Бундан 95 йил муқаддам милодий 1922 йил август ойининг 2-чисида:
Америкалик ва шотландиялик кашфиётчи Александр Грохам Белл вафот этди. У милодий 1847 йилда Шотландияда таваллуд топди. Ва сил касаллигига гирифтор бўлишидан кейин ўз оиласи билан Канада ва кейинчалик Америкага сафар қилди. Белл ушбу мамлакатда товушни етказиб бериш масаласи бўйича тадқиқот олиб борди. Томас Ватсон билан ошно бўлишидан сўнг, ўз тадқиқотларини жиддий тарзда давом этди. Ва натижада милодий 1876 йилда телефонни ихтироъ этишга мушарраф бўлди. Грохам ихтироъ этган телефон албатта кўп ўзгаришларга юзмаюз бўлди ва бугунги кунда инсоният симсиз телефонлар билан товушларни етказиб бериш имкониятларига эга бўлган.
Бундан 27 йил олдин милодий 1990 йил август ойининг 2-чисида:
Ироқнинг баъс тажовузкор армияси ўзининг жанубий қисмида жойлашган қўшни мамлакат Қувайтга ҳужум қилиб ушбу мамлакатни ишғол этди. Милодий 1980 йилда Эронга қарши ҳужум қилишидан кейин бу ҳужум Ироқ армиясининг иккинчи тажовузи эди. Саддом режими Қувайтга қарши ер-ҳудуд масаласи бўйича доим иддао қиларди ва ушбу мамлакатни Ироқнинг 19-чи вилояти деб биларди. Саддом режими нефт манбаларига бой бўлган Қувайтни ишғол этиш билан Форс кўрфази минтақасида катта қудратни ўз қулига киритиш зимнида Араб дунёсини бошқаришни мақсад қилган эди. Аммо Ироқнинг Қувайтга қарши қилган тажовузи жаҳонда Бағдоднинг собиқ режимига қарши катта аксуламаллар вужудга келишининг сабабига айланди. Дунё мамлакатлари ва хавфсизлик кенгаши Ироқнинг ушбу сайъ-ҳаракатини маҳкум этди ва Қувайт мамлакатидан чиқишни талаб қилди. Шунингдек Америка раҳбарлигидаги айрим мамлакатлар Қувайтдан Ироқ армиясини чиқариш учун ўз ҳарбий кучларини Форс кўрфазига юборишди. Етти ой давомида сиёсий маслаҳатлашувлар олиб борилишидан кейин Саддом режими ўз армиясини Қувайтдан чиқаришга рози бўлмади. Натижада иттифоқчи кучлар Ироққа қарши ҳужум қилишди ва ушбу мамлакатнинг армияси ва халқига катта зарар етказишдан сўнг милодий 1991 йил 28 февраль ойида Қувайтни ишғол этиш жараёнига якун беришди.