август 03, 2017 08:26 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 12-чиси Ҳижрий-қамарий 1438 йил зил-қаъда ойининг 10-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 3-чи кунидир.

 

Бундан 1049 йил олдин ҳижрий-қамарий 389 йил зил-қаъда ойнинг 12-чисида:

Эроннинг Сомонийлар сулоласи Хуросон, Мовароуннаҳр ва Марказий Эроннинг бир қисмида 128 йил ҳукмронлик қилишидан кейин Элакхон томонидан инқирозга учради. Элакхон турк қулларидан бири эди ва туркларнинг Сомонийлар дарборида нуфуз топишлари сабабли Сомонийлар сулоласи инқирозга юзмаюз бўлди. Сомонийларнинг подшолари куч-қудратга эга бўлган вақтларида ўзларининг ҳукмронликларида бўлган шаҳарларнинг ободончилигига катта аҳамият қаратишди. Улар айниқса илм ва адабиётни ривожлантириш ҳамда олим, шоир ва ёзувчиларни ҳурмат-эҳтиром қилишга махсус аҳамият берардилар. Чунончи, Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Хуросон ва Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида кўпгина илмий марказларни таъсис этишди. Сомонийларнинг инқирозга юзмаюз бўлишлари натижасида Эронда Ғазнавийлар номи билан танилган турклар сулоласи ва Ол-Буя хонадони қудрат бошига келди. 

 

 Бундан 525 йил олдин шу куни, милодий 1492 йил август ойининг 3-чисида:

Италиялик денгизчи Христофор Колумбнинг энг буюк кашф этиш сафари бошланди. Испания маликаси ва подшоси билан Христофор Колумбнинг ўртасида келишилган шартномада Христофор Колумб Ҳиндустон томон янги йўл топиши баён этилан эди. Бу мақсад билан Христофор Колумб Испаниянинг Паулос портидан учта кема ва 120 нафар денгизчи билан ҳаракат қилди. Улар 33 кун денгизда сузганларидан кейин қуруқликка чиқишди. Христофор Колумб ва унинг ҳамроҳлари Ҳиндустонга етиб келдик деб уйлашди. Аммо улар Америкада жойлашган Сальвадор оролига етиб келишган эдилар. Шу тартиб билан Христофор Колумб ўзи билмасдан Америка қитъасини очишга мушарраф бўлган эди.

Бундан 9 йил олдин милодий 2008 йил август ойининг 3-чисида:

Россиянинг тарихчиси ва ёзувчиси Александр Солжиницин вафот этди. У милодий 1918 йилда Россиянинг жанубида жойлашган Кавказ минтақасида таваллуд топди. Ва ёшлигида физика ва математика йўналишида университетни битирди. Германия армияси Совет Иттифоқига қарши ҳужум уюштирганида у ўз мамлакатини ҳимоят этишни бошлади ва шужоат медалини олишга мушарраф бўлди. Аммо уруш охирга етганидан кейин коммунизмга эътиқод қилишига қарамасдан Сталиннинг бостирувчи сиёсатларини танқид қилиши сабабли Сибирга сўргун қилинди. У бир неча вақт қамоқ ва сургўнда бўлганидан сўнг милодий 1956 йилда озод бўлди ва ўзининг айрим асарларини нашр этди. Солжиницин “Гулаг” асарини ёзиб Совет Иттифоқи лагерларида содир бўлаётган ҳодисалар билан  дунё аҳлини таништирди. Солжиницин милодий 1970 йилда адабиёт соҳасида Нобель мукофотининг лауреати бўлган эди. Аммо 1974 йилда мамлакатдан сўргун қилинди. У бир неча йил Америкада ҳаёт кечирди. Аммо у ўз ватанига хиёнат қилмади ва бошқа давлатнинг фуқаролигини қабул қилмади. У ёзган асарлардан “Иван Денисеевич ҳаётидан бир кун”, “Гулаг Архипелаги”, “Саратон бўлими” ва “Совет Иттифоқи раҳбарларига нома” асарларига ишора этиш мумкин.