август 05, 2017 13:00 Asia/Tashkent

Тараққиёт жараёнида маданий омилаларга аҳамият қаратиш катта аҳамиятни касб этади. Айниқса ҳозирги асрда шунга шоҳид бўлмоқдамизким, катта қудратга эга бўлган мамлакатлар асосан маданий усуллардан фойдаланиб бошқа миллатларга ўз ҳукмронликларини юклатишади.

Тараққиёт жараёнида маданий омилаларга аҳамият қаратиш катта аҳамиятни касб этади. Айниқса ҳозирги асрда шунга шоҳид бўлмоқдамизким, катта қудратга эга бўлган мамлакатлар асосан маданий усуллардан фойдаланиб бошқа миллатларга ўз ҳукмронликларини юклатишади.

Мамлакатларнинг ривожланишларида маданиятнинг роли 60-чи  йилларнинг ораларида тараққиёт мутафаккирларининг тасдиқлашларига қарор берди.  Ҳар бир жамият ўзининг маданий қадриятлари билан муносиб тараққиёт намунасини танлаши зарурий ишдир. 

Мутахассислар ривожланиш жараёнини бир дарахтнинг ўсиб катта бўлишига ўхшатишади.  Жамиятнинг маданияти ушбу дарахтнинг энг муҳим жойи ва обрў-эътибори, яъни унинг томири ҳисобланади. Тараққиётнинг дарахти муносиб таълим олиш ва сармоя киритиш билан озуқаланади ва иқтисодий тизим ва туғри мудрият этиш  бу дарахтнинг танаси саналади. Бинобарин иқтисодий ривожланиш бирбирига жипсланган жасадга ўхшайди ва уни амалда татбиқ этиш эса мажмўа аъзоларининг саломатлиги учун зарурийдир. Агар тараққиёт қисмларидан бири ишга ярамайдиган бўлса, айниқса агар жамиятнинг маданияти бирон бир зиён ва зарар кўрган бўлса, унинг барча қисмлари қийинчиликларга гирифтор бўлади. Шу тартиб билан ҳар бир жамиятнинг маданий заминаси унинг тараққиёти  учун муносиб бир замина ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Бугунги мутафаккирлар ҳарби жамиятнинг маданиятини таҳлил этиш билан маданият қадриятларининг қайси бири ривожланишга тўсиқлик ярати ва қайси бири ривожланиш дастурларини амалда татбиқ этиш учун кўмак беришини аниқлашади. Мазкур дастурда ривожланиш жараёнини  тезлаштирадиган омилардан айримларини ислом дини нуқтаи назаридан таҳлил этишни мақсад қилдик. Муҳим омиллардан бири бу илм ва билим ҳисобланади. Тараққиёт илм ва фойдали мутахассисликка эҳтиёж сезади. Иқтисодий мутахассисларнинг аксарияти ривожланиш ва таълим олиш ўртасида ижобий алоқа борлиги учун ягона нуқтаи назарга эгалар. Илмий таҳлиллар шуни кўрсатадиким, таълим ва тарбия барча жамиятлар, жумладан ишлаб чиқариш арсаси учун ижобюий оқибатларга эгадир. Мисол тариқаида келтириш мумкинким, таълим олган деҳқонлар одатда илими бўлмаган деҳқонларга қислаганда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришади.                   

Қуръон оятлари ва ислом динининг таълимотлари таълим олиш ва таълим беришни инсонга армуғон этилган бир каромат деб билади. Қуръоннинг тамсилида илмий қашшоқлик ва нодонлик қаронғуликда ҳаракат қилган унвонида тавсиф этилади ва бунга қарши илмий қарашларга эга бўлиш ва билимга эришиш зарурий иш ва ёруғлик ва кўришнинг синоними саналади.

 

Ёрлиқ