Маънавий соғломлик
Маънавий соғлиқдан баҳраманд бўлган инсоннинг ички хурсандчилиги ва шодлиги кўпроқ бўлади ва бундай шахсларнинг ҳаётда умид билан яшаш ҳис-туйғулари бу турдаги саломатликдан баҳра олмайдиган шахсларга қараганда юксак даражада қарор олади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда эслатиб ўтган эдикки маънавий саломатлик ишонч, хавфсизлик, руҳий ва қалбий осойишталик ҳолатлардан иборатким энг яхши манба ва қудрат ҳисобланиб эътиқод ва ишончнинг моддий омиллардан келиб чиқади. Маънавий соғлиқдан баҳраманд бўлган инсоннинг ички хурсандчилиги ва шодлиги кўпроқ бўлади ва бундай шахсларнинг ҳаётда умид билан яшаш ҳис-туйғулари бу турдаги саломатликдан баҳра олмайдиган шахсларга қараганда юксак даражада қарор олади. Бугунги дастуримизда маънавий саломатлик ҳақида кўпроқ сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Инсон соғлиги ва жисмоний саломатлиги соҳасида амалга оширилган барча сайъ-ҳаракатларга қарамай, саломатликнинг маънавий мавзўсига тегишли масала ҳақида камроқ диққат-эътибор қаратилган. Чунончи саломатликка тегишли бўлган айрим баҳс-мунозараларда маънавий саломатликнинг “унутилган омил” унвонида ундан эслатишади.
Саломатлик соҳасидаги маънавий фаъолиятларларга ишонмайдиган инсонлар ҳам бор. Одатда улар шундай ақидага эгаким соғлик ва касаллик инсон жисмидан келиб чиқади. Ва бу фаъолиятларни эса руҳий саломатлик ёки касаллик номи билан тилга олишади ва бу нарса ижтимойи бир келишув ҳисобланадиким инсоннинг умумий маслаҳатлашув асосида қулланилади. Яъни агар ҳақиқатни нафс саломатлигининг белгиси ва ёлғон унинг касаллигининг белгиси деб аталса, уша вақтда ижтимоий маслаҳатлашув учун фақат бир келишув ҳисобланади. Акс ҳолда ҳақиқат ва ёлғон ўртасида бошқа ҳеч қандай фарқ қолмайди. Очкўзлик ва қаноат, иффат ва беҳаёлик, мағфират ва қасос ўртасида ҳеч қандай ҳақиқий алоқа йўқ ва жисм ва руҳ саломатлиги ёки касаллиги билан боғлиқ эмас. Ва фақат уша вақтда улардан соғлиқ ва беморлик унвонида эслатиш мумкинким инсоннинг жисми ва асаблари билан боғлиқ бўлса. Масалан қурқув инсоннинг асаб системасига тегишли бўлган касалликнинг бир тури ҳисобланади ва уни фақат дори дармонлар билан даво қилиш ва контрол қилиш мумкин.
Комилан мустақил ва алоҳида гуруҳ унвонида маънавий масалаларни қабул қилган инсонлар ҳам бор. Аммо бундай инсонларнинг фикрига кўра, инсоннинг руҳи жисмдан ташқари мустақил бир механизм ҳисобланади ва агар бу механизм табиий тарзда амал қилса инсоннинг саломатлиги маъносидадир.
Аммо агар табиий тарзда амал қилмаса , руҳий ва психологик мувозанатнинг бузилишидан келиб чиққан беморликнинг нишонасидир. Яъни руҳий масалалар жисмоний масалалардек ўзига хос формуласига эгадирким, агар бирон-бир омиллар орқали ўртадан йўқ бўлса инсоннинг руҳияси бузилади ва шахснинг касал бўлишига олиб келади. Аммо инсонларнинг учинчи гурўҳи ҳам учраб турадиким уларнинг фикрига кўра соғлом бўлиш ёки саломатлик сўзи , агар ўзининг тўғри урнида қарор олган бўлса ва ўзининг махсус ишини тўғри амалга оширган бўлса ҳар қандай нарса учун ишлатилиши мумкин. Бинобарин шундай жисм соғлом ҳисобланадиким тана аъзоларининг барчаси яхши амал қилса.
Уша ақл соғлом ақл саналадиким тафаккур ва андиша қилишда бирон-бир мушкулотга учрашган бўлса . Инсоний юксак мақсадларга инсонни яхши ҳидоят этган руҳия соғлом руҳ ҳисобланади. Умуман олганда шундай инсон соғлом инсондирким унинг зеҳний, руҳий ва жисмоний барча жиҳатлари унинг фаровонлиги, хурсандчилиги ва инсоннинг юксак йўлида қарор олган бўлса.
Ислом динида маънавий саломатлик соғлом қалб билан муяссар бўлади. Бу нарса шуни кўрсатадиким Қуръони карим маънавий саломатликни ижттимоий, руҳий ва жисмоний саломатликдан афзал деб билади. Юрак Қуръонда ҳам инсоний ва олий хусусиятлар ва сифатларнинг манбаи, ҳамда инсоннинг инқирозга учраши ва разиликнинг манбаси ҳисобланади.
Соғлом қалб руҳнинг уша даражаси ҳисобланадиким инсоний камолот ва эзгў хислат ва сифатларнинг манбасидир. Ва бунга қарши нотўғри хатти-ҳаракат ва хислатларнинг барчаси соғлом бўлмаган қалбдан илдиз олади. Шунинг учун айтиш мумкинким маънавий саломатлик инсон ҳаётининг барча жиҳатларини ўзига қамраб олади.