Маънавий соғломлик
Сабр-тоқат
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги дастурларимизда айтганимиздек маънавий саломатликнинг асосий меъёри иллоҳий яқинлашишдир ва барча инсоний тушунчалар, мойилликлар ва хатти-ҳаракатлар иллоҳий жиҳатга эга бўлса одамларнинг ривож-равнақ топишига ёрдам бериши мумкин. Аммо инсоннинг ҳақиқий камолотга етиши учун муҳим бўлган нарса бу сабр-тоқат қилиш ҳисобланади.
Сабр сўзи луғатда “тўсмоқ”, “боғламоқ” демакдир. Истилоҳда эса нафсга хуш келувчи нарсаларни тарк этиш, қазо ва қадардаги ишларга исён қилмай бўйин эгиш, бало ва машаққат келганида шикоят қилмаслик маъноларини ифодалайди.
Сабр-тоқат атамаси ўзини контрол қилиш ёки тийиш маъносидадир. Сабр оғриқликлар ва дардлар учун дори дармон воситасиди ҳисобланади. Баъзида бу оғриқлардан қутулиш учун инсон ҳар қандай ишга қўл уради. Ғам-қайғу ва мусибатлар инсон ҳаётини нотинч қилиб стресс ва изтироблар инсон устидан ҳоким бўлади ва руҳий,ҳамда руҳий ва жисмоний касалликларни келтиради.
Аммо Худо учун қилинган сабр-тоқат эса бу дард ва оғриқларни даволаш учун энг яхши ва ягона йўлдир. Чунки бундай қаттиқ касалликлар фақат Худонинг ёрдами ва сабр-тоқат қилиш орқали даволанади. Сабр-тоқат инсонга осойишталик ва тинчликни осонлик билан ҳадя этади ва маънавий саломатликни армуғон келтиради.
Психологларнинг фикрига кўра, агар стресслар назорат қилинмаса, депрессияга олиб келади. Сабр-тоқат депрессия билан курашишнинг энг яхши омилларидан биридир. Чунки сабр-тоқат ҳаётнинг мушкулот ва мусибатларини ҳал этишда шошилиш учун тўсиқлик яратади ва ҳаётнинг ҳодиса-воқеаларига нисбатн тўғри ва ижобий баҳолашга одамларга ёрдам беради. Стресс ва депрессияни камайтиришда ва бахтнинг ортиб боришида сабр-тоқатнинг таъсир етказиши ҳақида кўплаб тадқиқотчилар ва олимлар куп тадқиқот ва изланиш олиб боришган. Уларнинг нуқтаи назарига кўра сабр ва бахт ўртасида мазмунли ижобий муносабат мавжуд. Чунки сабр-тоқат қилиш инсониятнинг меҳр-муҳаббатини кучайтиради, ҳаётда ижобий ҳисс-туйғулар, бахт ва хурсандчиликни оширади.
Табиийким инсонлар мутаносиблик билан муносабатда бўлишади ва агар кимдир уларга яхшилик қилса, улар ҳам яхшилик билан жавоб беришга сайъ-ҳаракат қилишади. Яхшилика ёмонлик билан жавоб берадиган инсонлар кам учрашади. Ва албатта, бошқаларнинг ёмонлигига яхшилик билан жавоб қайтарадиган одамлар ҳам кам учрайди. Аммо сабр-тоқат қилиш фазилати бошқалар хатти-ҳаракатларига бирон-бир аксуламал кўрсатмаслигига сабаб бўлад, ҳамда инсоний ва ахлоқий таълим-тарбия асосида бошқаларнинг ёмонликлари баробарида яхшилик қилишга ундайди. Бундай хатти-ҳаракатлар маънавий соғломликнинг юксалишига таъсир етказади, шунингдек депрессия ва касалликларнинг пайдо бўлишига тусиқлик яратади.
Агар бирон киши ўз ҳаётида ички ва ташқи мушкулот ва босимнинг оғир юкидан омонда қолишни истаса, энг муҳим восита бўлган сабр-тоқатга юз қаратиши лозим. Албатта, сабр-тоқат қилиш бу ширин мева ва умид самарасидир. Умид эса инсоннинг маънавий ва руҳий соғломлиги ва унинг тўғри таълим-тарбияга эришиш учун муҳим рол ўйнайдиган иллоҳий умид ва неъмат ҳисобланади. Қийинчилик ва камчиликларнинг бошланишида умид қилиш инсоннинг умидсизлиги ва руҳий шикастланишининг олдини олади, ҳамда инсонни иш ва фаъолият олиб боришига етаклайди. Исломда иллоҳий раҳм-шафқат умиди ислом динининг асосини ташкил этади. Инсон ишониши лозимки ҳар қандай қийинчиликлардан сўнг Аллоҳ таоло енгилликни ҳам ато этган ва ҳар бир балолардан сўнг офият ва омонликни ҳам армуғон келтиради.
Аллоҳ таоло Иншироҳ муборак сурасининг 1 ва 6 ояти карималарида шундай буюради:” Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?
У сенинг елкангни босиб турган эди.
. Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик
Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир
“. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир
Сабр-тоқат сўзи ислом таълимотининг асосий сўзларидан биридир ва Аллоҳ таоло Пайғамбар (с) ва барча одамларга турли паёмлар билан сабр-тоқат қилишни таъкидлайди. Сабр-тоқат қилишни пассив ва фаъолсизлик маъносида билган одамлар ҳам бор. Ҳолбуки сабр бу ақлоний фаъолият ҳисобланиб сабр-тоқат қилувчи киши ўз мақсадларига етиш учун ундан фойдаланади. Аср сурасида иймон, амал, солеҳ, ҳақ ва сабр асосий сўзлари мавжудким, сабр сўзи бу сўзлар ёнида жой олгани унинг аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Сабр, уммат учун фарз бўлиб, имоннинг ярми ҳисобланади. Қолган ярми эса шукрдир. Сабрнинг имондаги ўрни бошнинг вужуддаги ўрни каби.
Демак, шундан ҳам иймонли киши, албатта сабр-қаноатли, иймонсиз киши эса бесабр ва шошма-шошар бўлишини билиб оламиз. Кимки ёшлигидан сабр-қаноат руҳида тарбияланган бўлса, у ўз ҳаётида кам адашади, кам хато қилади ва олдида учраган қийинчилик ва машаққатларни осон енгиб ўтади.
Сабр учга бўлинади. Аллоҳга ибодатларда сабр, гуноҳ қилмасликка сабр, Яратганнинг синови бўлган мусибатларга сабр. Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсуниш, ҳаром қилганларидан тийилишдаги сабр ҳар бандага фарз;
“Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.” (Бақара сураси 155 оят.)