феврал 01, 2018 17:01 Asia/Tashkent

Маънавий саломатлик инсонда хурсандчилик, умид, қониқиш,  сидқидилдан ишониш, тинчлик ва соғлом юракка эга бўлиш, ҳамда бу дунё ва охиратда нажот топиш каби фазилатларни армуғон келтиради  ва ахлоқий фазилатлар асосида динамик муносабатлар, ўзи, бошқалар ва қолаверса бутун дунё учун  меҳр-муҳаббатни ижод этади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг  сўнгги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар, “Маънавий соғломлик” дастуримиз давомида маънавий саломатликка эришиш учун  ислом дини назарга тутган  зарурий кўрсатма ва таълимотлар ҳақида сўҳбатлашдик.

Мақсад ва маънога эга бўлган маънавий саломатлик инсон ҳаётининг  шундай вазъиятларидан ҳисобланадиким   Худога бўлган имон, эътиқоди, иллоҳий чексиз қудрати ва камолоти, ҳамда ўлимидан сўнг  абадий ҳаётнинг маҳсулидир. Маънавий саломатлик инсонда хурсандчилик, умид, қониқиш,  сидқидилдан ишониш, тинчлик ва соғлом юракка эга бўлиш, ҳамда бу дунё ва охиратда нажот топиш каби фазилатларни армуғон келтиради  ва ахлоқий фазилатлар асосида динамик муносабатлар, ўзи, бошқалар ва қолаверса бутун дунё учун  меҳр-муҳаббатни ижод этади.

Охирги йилларда жисмоний ва руҳий саломатлик билан маънавиятнинг алоқаси барча одамларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Тадқиқотлар қўлга киритилган натижаларга кўра диний ва эътиқодий омиллар инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигида катта таъсир етказади.

Маънавий саломатлик ягона бир таъриф берилмаган мафҳумлар жумласидандир. Ҳарким ӯз дунёқарашига қараб маънавий саломатликни таърифлайди.  Охират дунёсига эътиқод қилмайдиган инсонлар бу масалага моддий нуқтаи назардан қарашади ва ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб маънавий саломатлик ҳақида ӯз фикрларини изҳор этишади. Уларнинг нуқтаи назарларига кӯра маънавият зоҳирий бир иш бӯлиб умид,  осоишталик ва хурсандчилик каби ҳисс -туйғуларини ӯзига қамраб олади. Шу сабабдан маънавий саломатлик ва маънавиятга эришиш учун мусиқий чолғу асбобларни чалиш ёки мусиқани эшитиш,  санъат ва ҳунар фаъолиятларини бажариш,  жисмоний тарбия билан шуғулланиш диққат -эътибор ва асабларни мустаҳкамлаш техникалари каби фаъолиятларни тавсия беришади.

Аммо диний нуқтаи назаридан маънавият кенгроқ мавқени эгаллайди. Маънавият парвардигор ва инсон ӯртасидаги доимий алоқадан вужудга келади ва мумин -мусулмон инсонга тавҳид қарашини армуғон этади. Бундай инсонлар барча ишларда Худонинг ҳикмати ва қудратига эътиқод қилишади. У сабаблар системасини пардасининг орқа томонида барча ишларнинг ҳақиқий сабаби унвонида Парвардигор туради деб билади. Бу қараш уни оворачиликдан қутқаради ва унинг шахсияти шакланишининг сабабига айланади.

Ислом динининг энг муҳим маъноси саломатлик, яъни ҳар қандай руҳий ва жисмоний зарарлар ва офатларнинг олдини олиш ва узоқда бўлишдир,-деб эслатиб ўтган эдик. Шунингдек маънавий саломатлик, яъни шахс бор тафаккур, хатти-ҳаракат ва хулқ атворини иллоҳий яқинлашишга қарор беришидир. Шу тартиб билан шахс ҳаётнинг турли мушкулотлари, стресслари, ҳаяжонлари ва бошқалар билан ижобий тасирчан алоқани барқарор этиши мумкин. Бу алоқа ўрнатиш диний фаолиятлардан келиб чиқиб инсоннинг руҳий ва психологик касалликларини камайтириш ва назорат қилиш сабабига айланиши мумкин.

Тоат-ибодат қилиш ва ягона парвардигорга таяниш ва меҳр-муҳаббат зоҳир этиш инсонниннг бор вужуди билан уйғунлашган фитрий неъматдир. Инсон Аллоҳ таоло билан унс олиш ва унинг сояси остида осойишталикка эришишга эҳтиёж сезади. Инсоннинг яратилиши ва тарихини ўрганиш ва уни таҳлил этиш инсоннинг пайдо бўлиши ва яратилиши билан бир вақтнинг ўзида тоат-ибодат қилиш ва намоз ўқиш ҳам пайдо бўлишининг ҳақиқатини намойиш этади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, инсон ёмон ҳодисалар билан тўқнашганида намоз ва тоат-ибодат қилишни ўрганди ва бирон бир хатар юзага келганида эса фақат ўзининг парвардигори қудратига паноҳ топади. Ҳозирги замон руҳшунослари ҳам бу масалани таъкидлашади. Улар шундай хулосага келишганким, дуо ва тоат-ибодат қилиш имкони бўлган муҳитда касаллик кам учрайди. Бу руҳшунослар ноумид бўлган ва тушкунликка тушган беморларга уларда керакли ва талаб даражасидаги осойишталик ижод этилиши учун ибодатгоҳларда дуо ўқиш ва тоат-ибодат қилишни тавсия беришади.

Исломий айрим мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, стресс ва ҳаяжон касалликларига гирифтор бўлган беморлар мазкур касалликка қарши ривожланган даволашни тажриба қилишларига қўшимча, намоз ва Қуръон ўқиш ҳатто набавий ҳадисларни ўқишлари бошқаларга қиёслаганда яхшироқ даволашдан баҳра олишади. Бу натижалар сабаб бўлдиким, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва уни даволашда Худога мойиллик зоҳир этиш ва унга эътиқод қилиш учун дунё мутафаккирлари олдида янги мойилликлар вужудга келди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда изтироб ва хавотирланишларнинг барчасини даволашда Худони зикр этиш ва эслатишда деб билади ва қалбларни ором ва осойишталикка эришишини Худога эътибор қаратиш ва уни зикр этиш деб таърифлайди ва намоз эса Худони зикр этишнинг мукаммал намуналаридан биридир. Ҳозирги замон руҳшунос табиблари тушкунлик тушиш ва изтиробларни даволашда тинчлантириш ёки осойишталикни вужудга келтириш орқали даволаш йўлидан фойдаланишади. Бундай даволаш усулида шифокор изтиробга қарши аксуламал кўрсатиш ва изтиробни вужудга келтирадиган сабаблар ўртасида, яъни уша руҳий осойишталик ҳолатини ижод этишга сайъ-ҳаракат қилади. Чунки табиий фавқулодда куч билан алоқада бўлиш фикри қурқув ва ҳаяжонни инсон жисмидан узоқлаштиради ва бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

 Қуръони карим Раъд сурасининг 28 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?