Маънавий соғломлик
Маънавий саломатлигида намознинг роли.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Маънавият саломатлик дастуримизнинг навбатдаги сонида маънавият саломатлигида намознинг роли ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ўтган дастурларимиз давомида ислом динининг энг муҳим маъноси саломатлик, яъни ҳар қандай руҳий ва жисмоний зарарлар ва офатларнинг олдини олиш ва узоқда бўлишдир,-деб эслатиб ўтган эдик. Шунингдек маънавий саломатлик, яъни шахс бор тафаккур, хатти-ҳаракат ва хулқ атворини иллоҳий яқинлашишга қарор беришидир. Шу тартиб билан шахс ҳаётнинг турли мушкулотлари, стресслари, ҳаяжонлари ва бошқалар билан ижобий тасирчан алоқани барқарор этиши мумкин. Бу алоқа ўрнатиш диний фаолиятлардан келиб чиқиб инсоннинг руҳий ва психологик касалликларини камайтириш ва назорат қилиш сабабига айланиши мумкин.
Тоат-ибодат қилиш ва ягона парвардигорга таяниш ва меҳр-муҳаббат зоҳир этиш инсонниннг бор вужуди билан уйғунлашган фитрий неъматдир. Инсон Аллоҳ таоло билан унс олиш ва унинг сояси остида осойишталикка эришишга эҳтиёж сезади. Инсоннинг яратилиши ва тарихини ўрганиш ва уни таҳлил этиш инсоннинг пайдо бўлиши ва яратилиши билан бир вақтнинг ўзида тоат-ибодат қилиш ва намоз ўқиш ҳам пайдо бўлишининг ҳақиқатини намойиш этади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, инсон ёмон ҳодисалар билан тўқнашганида намоз ва тоат-ибодат қилишни ўрганди ва бирон бир хатар юзага келганида эса фақат ўзининг парвардигори қудратига паноҳ топади. Ҳозирги замон руҳшунослари ҳам бу масалани таъкидлашади. Улар шундай хулосага келишганким, дуо ва тоат-ибодат қилиш имкони бўлган муҳитда касаллик кам учрайди. Бу руҳшунослар ноумид бўлган ва тушкунликка тушган беморларга уларда керакли ва талаб даражасидаги осойишталик ижод этилиши учун ибодатгоҳларда дуо ўқиш ва тоат-ибодат қилишни тавсия беришади.
Исломий айрим мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, стресс ва ҳаяжон касалликларига гирифтор бўлган беморлар мазкур касалликка қарши ривожланган даволашни тажриба қилишларига қўшимча, намоз ва Қуръон ўқиш ҳатто набавий ҳадисларни ўқишлари бошқаларга қиёслаганда яхшироқ даволашдан баҳра олишади. Бу натижалар сабаб бўлдиким, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва уни даволашда Худога мойиллик зоҳир этиш ва унга эътиқод қилиш учун дунё мутафаккирлари олдида янги мойилликлар вужудга келди.
Америкалик руҳшунос ва файласуф ҳамда шифокор унвонида фаолият олиб борадиган Вильям Жеймс бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Ғалаёнга келган океаннинг тўлқинлар унинг чуқур осойишталигини бартараф этолмагани ва унинг тинчлигини бузолмаганидек, ҳаётнинг вақтинчалик ва юзаки ўзгаришлари ҳам Худога чуқур иймон келтирадиган инсоннинг ички осойишталиги ва тинчлигини бузолмайди. Чунки ҳиқиқий тақводор инсон стресс ва ҳаяжонларга таслим бўлмайди ва ўзининг шахсий мувозанатини сақлайди. Шунингдек доим эҳтимолий турли мушкулотлар билан қарши кўраш олиб боришга тайёр бўлади. Шу тартиб билан стресснинг олдини олиш масаласида ҳамда руҳий ва жисмоний ҳамишалик осойишталикка эришиш учун намоз ўқиш фавқулодда рол уйнайди”.
Агар жамиятнинг руҳий ва ва психологик муаммолар ва касалликларнинг келиб чиқиш сабабларига диққат-эътибор қаратсак, шунга англаб етамизким, унинг далилларидан бири бу инсонларнинг Худо билан заиф алоқада бўлишлари, маънавий фарзларни бажармаслик ва намоз ўқимасликдир. Инсон намоз ўқиш билан ўзининг бор ҳуш, ақли ва бор вужуди билан Худога яқинлашади ва ҳаётдаги мушкулотлар ва ташвишларнинг барчасидан узоқда бўлади ва намоз ўртасида ҳаётнинг мушкулотларидан биткул юз ўгириш ва уни уйламаслик руҳий саломатлик ва осойишталикка эришишнинг сабабига айланади. Руҳий бундай осойишталик ҳолатида қарор олиш руҳий саломатлик ҳолатини ижод этишга юксак тасир етказади ва кунлик асаб босимларининг шиддат олишининг камайиши сабабига айланади. Аллоҳ таоло Бақара муборак сурасининг 45 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.)”
Имом Содиқ алайҳиссалом шундай буюрадилар: “Имом Али алайҳиссалом учун муҳим бир мушкулот юзага келганида намоз ўқирдилар ва Аллоҳ таолодан кўмак сўрардилар.”
Инсон ўзининг ҳаёт давомида лаҳзамалаҳаза турли руҳий босим ва стрессларни тажриба этиши мумкин ва уни устидан ғалаба қилиш аста-секинлик билан инсоннинг руҳий ва психологик қудратини камайтиради ва руҳий хатарли касалликларнинг вужудга келиши ҳамда унинг натижасида жисмоний беморликларнинг пайдо бўлиши заминасини ижод этади. Бинобарин инсон учун энг муносиб ва яхши йўл бу борлиқнинг манбаси ва сарчашмаси билан ўз алоқасини мустаҳкамлаш, ҳамишалик дуо ўқиш ва тоат-ибодат қилиш билан ўзининг руҳий ва психологик куч-қудратини юксалтириши лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда изтироб ва хавотирланишларнинг барчасини даволашда Худони зикр этиш ва эслатишда деб билади ва қалбларни ором ва осойишталикка эришишини Худога эътибор қаратиш ва уни зикр этиш деб таърифлайди ва намоз эса Худони зикр этишнинг мукаммал намуналаридан биридир. Ҳозирги замон руҳшунос табиблари тушкунлик тушиш ва изтиробларни даволашда тинчлантириш ёки осойишталикни вужудга келтириш орқали даволаш йўлидан фойдаланишади. Бундай даволаш усулида шифокор изтиробга қарши аксуламал кўрсатиш ва изтиробни вужудга келтирадиган сабаблар ўртасида, яъни уша руҳий осойишталик ҳолатини ижод этишга сайъ-ҳаракат қилади. Чунки табиий фавқулодда куч билан алоқада бўлиш фикри қурқув ва ҳаяжонни инсон жисмидан узоқлаштиради ва бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.
Қуръони карим Раъд сурасининг 28 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)”