Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ягоналикни яратиш омиллари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришлар давомида “Толибон” ва “ИШИД” террорчилик гуруҳларининг фаолиятлари асосида ўтган йилларда Ислом оламида узоқланиш ва низоларнинг юзага келиши борасида сизга маълумот бердик. Маданий ва иқтисодий қашшоқлик ҳамда исломий мамлакатларнинг мустабид ва лаёқатсиз раҳбарлари бир томондан, хорижий душманларнинг мусулмонларга қарши фитналари бошқа томондан, ушбу икки террорчи гуруҳнинг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлган. Бугунги суҳбатимиз ва кейинги эшиттиришларда Ислом оламида юзага келган ушбу чигалликлар ва муаммоларни бартараф этиш ва мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ваҳдатни яратиш учун қайси қадриятларга эътибор қаратиш ва қанақа воситалардан фойдаланиш лозимлиги борасида фикр юритамиз.
Олдин ҳам ишора қилиб ўтганимиздек, ягона пайғамбар, ягона қибла, Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканлиги ва уни ўзгартириб бўлмаслигига оид ақидалар каби исломий бўлган муштарак қадриятлар исломий мамлакатларнинг ваҳдатга эришишлари учун муҳим асос бўла олади. Шак-шубҳасиз, исломий мамлакатлар ўртасида ҳар қанақа иттифоқ ва бирлашишларнинг шаклланиши мазкур муштарак қадриятлар ва ягоналик асосида амалга ошади. Ҳатто сиёсий ва иқтисодий манфаатлар исломий мамлакатлар ўртасида ваҳдатни юзага келтиролмайди.
Зеро иқтисодиёт ва сиёсатда доимий дўстлик ва душманлик мавжуд эмас ҳамда шароит ўзгариши билан иттифоқчилар, душманлар ва рақиблар ҳам ўзгариши мумкин. Шу сабабдан муштарак қадриятларнинг принцип ва усулларига таяниш кўпроқ самара бериши мумкин. Бироқ бир нарсани қайд этиш лозимки, Ислом зуҳуридан 14 аср ўтмоқда ва ушбу асрлар давомида мусулмонларнинг мазкур муштарак қадриятлари мавжуд эди. Аммо тарих давомида ушбу усул ва принциплар мусулмонларнинг бирлашиш ва ваҳдатларига кўмаклашиш ўрнига, кўпроқ исломий мамлакатларнинг узоқлашишларига сабаб бўлган.
Исломий мамлакатлар ўртасида бўладиган ҳар қанақа иттифоқ ва мослашувчанлик таъкид этилган муштарак қадриятлар асосида устувор бўлиши лозим. Бироқ Ислом оламида бўлган низо ва ихтилофлар ундаги мамлакатларнинг қавмий, ирқий, иқтисодий ва сиёсий масалаларига ўхшаган зоҳирий муаммолардан келиб чиққан. Агар бугунги шароитда мусулмонлар ўртасида ваҳдатга эришишни хоҳласак, ушбу зоҳирий масалаларнинг илдиз ва сабаблари ҳамда низосолувчи омиллар ва ваҳдатга сабаб бўлувчи заминаларни таҳлил этиш ва улар билан яхши тарзда ошно бўлиш лозим.
Ислом оламидаги ўзгаришларни ўрганиш ва уларнинг таҳлил қилишлар кўрсатмоқдаки, ваҳдат бахш этувчи омилларнинг сиёсий ва иқтисодий икки омили Ислом оламида бирлашишни юзага келтириб, уни мустаҳкамлаши мумкин.
Бунга илова, Исроилнинг экспансионистик сиёсатлари қаршисида фаластинликларнинг ҳақларини ҳимоя этиш ҳам исломий мамлакатлар томонидан ҳал қилиниши муҳим бўлган муҳим масалалардан ҳисобланади.
Бинобарин мазкур муаммоларни ҳал этилиши исломий мамлакатлар бирлашишларининг заминасини ярата олади. Ҳозиргача фаластинликларнинг масалаларига доир исломий мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишганликлари ҳам Ислом умматининг ўзаро яқинлашганликлари бобидаги кўплаб намуналар мавжуд.
Қуддуси шарифнинг озодлигига эътибор берилмаганлиги ва Исроил билан мураса қилишлар эса айрим ҳолларда кўплаб ихтилофларни юзага келтирган ҳамда мусулмонларнинг заифланишларига ҳам сабаб бўлган.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Сиёсий таҳлилларда мамлакатларнинг ваҳдати ва ички мувофиқлаштириш омилларидан бири сифатида “душман”нинг мавжудлиги ҳам назарда тутилади. Бошқача айтганда, бирон мамлакатга бегона кучларнинг сиёсий ва маданий душманлик ҳамда таҳдидлари “муштарак душман” сифатида кўрилади ва ундан мамлакатда бирлашишни яратувчи омил воситасида фойдаланиш мумкин. Кўплаб давлат раҳбарлари мамлакат ичкарисида бирлик ва ягоналикни таъминлаш учун ташқи бир душман яратиш учун ҳаракат қилишади. Айрим давлатлар масъуллари ўз мамлакатларида юзага келган низолар ва ўз мухолифатчиларига зарба бериш учун ҳам ташқи душманларни яратиш ва қўшни мамлакактларни ҳам ушбу амалларининг манфаати учун қўзғашларга ҳам боришади. Шўролар Иттифоқи парчаланиши ва совуқ уруши даврининг якун топишидан кейин амалга оширилган муҳим таҳлиллар кўрсатдики, АҚШ ушбу даврларда “коммунизм”ни бегона ва хатарли қилиб кўрсатишлар билан капиталистик оламида бир нав ягоналикни вужудга келтиради ва унда раҳбарликни ҳам ўз қўлига олади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.