Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 21-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилқаъда ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 12 - август
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 21-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилқаъда ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 12 - август.
Бундан 720 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 718 йилнинг 19 зилқаъда ойида эронлик етук математик ва физик Камолиддин Форсий оламдан ўтган. Камолиддин Форсий ёшлик чоғидан бошлаб илм ўрганишни бошлайди ва замонасининг етук устозларидан билим ўрганади. У қисқа умр кўрган бўлсада, математика ва нуршунослик фанлари заминасида ўзидан яхши асарлар қолдирган. Сонлар назарияси бобида ёзилган “Тазкиратулаҳбоб” унинг муҳим асарларидан бири ҳисобланади. Ушбу асар Камолиддин Форсийнинг математика илмида бўлган маҳорати ва янги қарашларини кўрсатади. “Танқиҳулманозир” китоби ҳам Камолиддин Форсийнинг муҳим асарларидан бўлиб, тадқиқотчилар ундан кенг кўламда фойдаланишади.
Бугунги кундан 145 йил олдин, милодий 1872 йилнинг 12 август ойида олмониялик шарқшунос Фритз Кренков таваллуд топган. Ўникки ёшда бўлганида у Англияга боради ва Шарқ юртларининг маданияти ва айниқса, Ислом маорифи билан танишишни бошлайди ва ушбу заминада олий илмий даражаларга етади. Кренков нобуд бўлаётган кўплаб дастхатларни қайтадан ислоҳ этиб , китоблар шаклида чоп эттиради. У Қуръони карим ва бошқа диний китоблар билан яқиндан ошно бўлганидан кейин, Ислом динининг ҳақиқатини дарк этади ва мусулмон бўлади ва исмини Муҳаммад Солим Кренковга ўзгартиради. Мусулмон бўлган ушбу шарқшунос қадимий исломий матнлар асосида 30га яқин китобёзган. У 1953 йилда вафот этган.
Бундан 18 йил олдин, милодий 1999 йилда БМТ ёшларнинг роли бугунги кунда муҳим эканлигини кўрсатиш мақсадида 12- августни “Халқаро ёшлар куни” эълон қилади. Аҳолининг ёшларидан иборат қатлами ҳар бир юртда тараққиёт ва ривожланиш омили ҳисобланади. Шу сабабдан ҳар бир давлат уларга катта эътибор қаратишлари лозим. Зеро ёшлар ўзларининг самарали фаолиятларини амалга оширишда, хусусан, ёшларни иш ва яшаш жоий билан таъминлашда ҳамда оила қуришда ҳукуматларнинг ҳимояларига эҳтиёж сезишади. Бошқа томондан, уларнинг сони ошиб бормоқда ва уларнинг руҳий ва жисмий саломатликларига катта эътибор қаратишлар лозим. Аксҳолда уларга мақбул бўлмаган ҳолатлар таҳдид этиши мумкин. Гиёҳвандлик, компютер ўйинлари, ахлоқсизлик ва бошқа хатарли омиллар ёшларга катта салбий таъсир етказа олади. Шу боисдан ҳар бир жамият ёшларни иш билан таъминлашда, уларнинг шароити яхшилашда ва тарбиясида фаол бўлиши лозим.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.