Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойнинг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зилқаъда ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 199 йил олдин ҳижрий-қамарий 1239 йил зилқаъда ойининг 20-чисида:
Мирзо Абулҳасан Шерозий раҳбарлиги билан Эрон ташқи ишлар вазирлиги ўз ишини бошлади. Бундан олдин “Хорижий ишлар ташкилоти” унвони остидаги ташкилот Эроннинг хорижий алоқаларини бошқаришни ўз зиммасига олган эди. Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг биринчи вазирлиги эди ва аста-секинлик билан бошқа вазирликлар ҳам ташкил этилиб бош вазирнинг назорати остида қарор олди. Ҳижрий-қамарий 1299 йилда ташқи ишлар вазирлиги учун изчил бир низомнома ишлаб чиқарилди ва бу вазирликнинг вазифалари аниқлаб берилди. Эндиликда Эрон Ислом Жумҳуриятида ташқи ишлар вазирлиги энг муҳим вазирликлардан бири ҳисобланади ва бошқа олий идоралар назорати остида хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатиш ва тартибга келтиришни ўз зиммасига олган. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳозирги кунда кўпгина мамлакатлар билан дўстона муносибатлар ўрнатган ва Эроннинг турли мамлакатлардаги унлаб элчихоналари бу муносибатларни мустаҳкамлашда ташқи ишлар вазирлигига кўмак бермоқда.
Бундан 118 йил олдин милодий 1899-чи йил август ойининг 13-чисида:
Машҳур инглиз режиссёри Алфред Хичкок дунёга келди. У ўзининг илк ишини милодий 1920 йилда дизайн заминасида тайёрлади, аммо кейинчалик режиссёрликка ўтди. Унинг филмларининг аксарияти тамошабинда ноаниқ хатар ҳиссини уйғотганлиги ва фильмнинг ҳар бир лаҳзасини хавотирланиш билан кутишга ундаганлиги учун кино танқидчилари Хичкокни триллер жанрининг устаси деб аташди. "Шимолий-ғарб томондан шимолга", "Йиртилган парда", "Руҳ", "Ҳаддан ортиқ билган киши" ва "Бош айланиши" каби филмлар Ҳичкокнинг энг машҳур филмлари жумласидандир. У милодий 1980 йилда вафот этди.
Бундан 107 йил муқаддам милодий 1910 йил август ойининг 13-чисида:
Замонавий ҳамшираликка асос солган машҳур ҳамшира Флоренс Нойтингел 90 ёшида вафот этди.
Флоренс Нойтингел милодий 1820 йил май ойининг 12-чисида Италиянинг Флоренция шаҳрида таваллуд топди. Аммо ўзининг ёшлик чоғини Англияда ўтказди. Флоренс ёшлигидан бошлаб ҳар қайси ишга кўра бошқаларга кўмак беришни афзалроқ деб биларди. Охири шундай ҳам бўлди у ўзининг бор вужудини беморларга ҳамширалик қилишга бағишлади. У бир неча муддат Англияда ва Европанинг бошқа нуқталарида илм ўрганиш ҳамда касаллар ва ҳамшираларнинг вазъиятлари ҳақида тадқиқот олиб борди. Аммо милодий 1850 йилда Қрим урушининг бошланиши сабабли унинг иши охирга етказмай қолди. Уруш ярадорларига ҳамширалик қилиш оғир иш бўлишига қарамай хонум Нойтингел қисқа бир муддат ичида бошқа 38 нафар ҳамширалар билан бирга 10 минг касал аскарларга ҳамширалик қилишни ўз зиммасига олди. Бир суткада йигирма соат ишлаши билан ўлимнинг 42 фоизли мизонини 2 фоизга камайтиришга эришди. Бу аёлга қулида чароғ олиб юрган аёл деб ном қуйишларининг сабаби бу кечалари ухламасдан касаллардан парасторлик қилиши сабабидан эди ва уларни дору дармон қилиши билан бирга уларга тасаллий ҳам берарди. Бу урушдан кейин Флоренс Нойтингел катта шўҳрат қозонди ва англия ҳукумати томонидан ҳам тақдирланди. Бунга қарамай у бу мукофотларнинг пули билан Лондоннинг парасторлик мактабини очди. Шунингдек унинг ҳиммати билан бошқа жойларда ҳам бундай мактабларнинг намуналари таъсис этилди. Бунга қўшимча парасторлик маданияти ва илмида Нойтингелнинг берган тавсиялари кейинчалик Америка, Ҳиндустон ва Хитой урушларида катта фойда келтирди. Хонум Флоренс Нойтингел халқаро қизил ҳож ташкилоти ташкилотчиларининг пешволаридан эди . Охири у милодий 1910 йил август ойининг 13-чисида 90 ёшида Лондонда оламдан ўтди.