Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистонга оид муҳим янгиликлар шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Комилов БМТнинг минтақавий маркази раҳбари билан музокаралар ўтказди;
- Россия Ўзбекистон Миллий банкига 1 млрд $ кредит ажратади;
- Ўзбекистонда "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси тарафдори 6 йилга қамалди;
- Ўзбекистонда маҳбусларга видеоучрашувларга рухсат берилади.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
2017 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди.
Суҳбат чоғида форум мавзуси юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, мазкур учрашув жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференциянинг дебочаси ҳисобланади. Мазкур тадбирга нафақат минтақа мамлакатлари, балки дунёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган ва улар ўз иштирокларини тасдиқлашди.
Учрашувда минтақа кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Россиянинг Газпромбанк ва Внешэкономбанклари Ўзбекистон Миллий банкига 1 млрд $ кредит ажратади, бу ҳақида Podrobno.uz нашрига Ўзбекистон Миллий банки ходимига асосан хабар қилди.
Банк ходимининг сўзларига кўра, Газпромбанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистон Миллий банкига 500 млн $ дан ажратган. Лойиҳаларни амалга оширишда чеклов йўқ.
Янги очилган кредит линиясининг биринчи маблағи тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонда қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаларига йўллантирилади. Шунингдек, яқин орада Россияга тасдиқлаш учун бошқа соҳалардаги лойиҳалар ҳам юборилади.
"Биз ҳали база ставкасини қайта кўриб чиқмадик, айни дамда мутахассисларимиз ушбу иш устида ишламоқда. Ҳозирча база ставкаси йилига 18%ни ташкил қилмоқда. Айни дамда барча молиялаштирилаётган лойиҳалар учун ушбу фоиз ставкасидан паст бўлмаган кредитлар ажратилмоқда. Албатта, ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси (14%) бўйича кредитлар ажратилади", —деди банк ходими. Хабарда айтилишига кўра, ушбу кредит линияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган давлат ташрифи вақтида имзоланган эди.Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судида 27 ёшли Аброридин Низомовни "Жабхат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлганлиги учун судланди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар қилди.
Аброридин, Аҳкомиддин ва Иброҳим Низомовлар диний экстремистик уюшмаси ёлланувчиларнинг таъсирига тушиб қолганлиги аниқланди.
Ака-укалар нафақат ўзлари Сурияда террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлишди, балки бутун оила аъзоларини ҳам олиб кетмоқчи бўлдилар. Бу 2014 йилда Аҳкомиддин меҳнат қилиш учун Владивосток шаҳрига бориши билан бошланади. У бу ерда "жиҳодчилик" диний гуруҳи тарафдорлари таъсирига тушиб қолади. Уларнинг раҳбарлигида Аҳкомиддин диний-экстремистик йўналишда таълим олади. Сўнг "Ал-Азҳар" университетида таълим олиш учун Мисрга боради. 2015 йилда эса Сурияга кетади.
"Жабҳат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилгандан сўнг Аҳкомиддин укалари Иброхим, Аброридин ва бутун оила аъзоларини Сурияга бориш ва жангариларга қўшилишга чақиради.
Ўша вақтда Қозон шаҳрида ишлаб юрган Иброҳим зудлик билан акасининг таклифига жавоб беради. У Озарбайжон орқали Туркияга ўтиб кетади. У ердан Сурияга ўтиш ва "Жабҳат ан-Нусра"га қўшилишни кўзлайди.
Суд томонидан оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан суд ҳукмини чиқаришда инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Аброридиннинг онаси, рафиқаси ва акасининг рафиқаси шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистонда яқин орада маҳбуслар яқинлари билан видеоучрашувлар орқали мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўладилар, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Шавкат Мирзиёев озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш муассасалари соҳасидаги ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатдаги энг асосий йўналишлардан бири – замонавий технологияларни жорий этиш. Хусусан, жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг бўлинма ва муассасалари ўртасида ҳимояланган каналлар орқали видеоконференция тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Қарорда ушбу тизим ёрдамида маҳбусларнинг яқинлари ва қариндошлари билан масофавий видеоучрашувлар ўтказиш имкониятини таъминлаш белгиланган.
Қамоқхоналарда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолияти ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи давлат унитар корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, янги ташкил этилган давлат корхоналари ва тизимнинг бошқа муассасалари фаолиятидан олинадиган даромад ҳисобига молиялаштириладиган жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Марказлашган фонди ташкил қилинади.
Азизлар, “Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳояига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.