август 11, 2016 17:10 Asia/Tashkent

Таърихий саналар

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод  ойининг 22-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилқаъда ойининг 9-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 12-чи кунидир.

Бундан 1043 йил олдин ҳижрий-қамарий 394 йил зилқаъда ойининг 9:

Эронлик машҳур шоир ва ёзувчи Носир Хусрав Қубодиёний қадимги Эроннинг шимоли-шарқи ва бугунги кундаги Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх шаҳрида  дунёга келди. Носир Хусрав Қубодиёний болалигидан бошлаб ўз замонидаги  устодларнинг илмларини ўрганиш ва Қуръони мажидни ёдлаш билан шуғулланди. У форс ва араб тилларига қўшимча, ўз замонининг кўп илмлари, жумладан математика, геометрия, нужум, тиббиёт, доришунослик ва иллоҳиёт билан ошно бўлди. Носир Хусрав жуда паст баландликдан тўла бир ҳаётни кечирди. У бир неча муддат давомида Маҳмуд ва Масъуд Ғазнавийлар дарборларида котиблик қилиш билан шуғулланган эди. Аммо бир неча муддатдан сўнг унинг фикр ва афкорида пайдо бўлган ўзгаришлар сабабли сиёсатдан қул тортди ва турли мазҳабларнинг  ақидалари ва усулларини тадқиқот қилиш учун сафар қилишни мақсад қилдиким "Сафарнома" номли унинг китоби унинг 7 йил сафар қилиш маҳсули саналади. У ушбу сафарлар жараёнида Ҳижоз, Миср, Байнаннаҳрайн  ва Рум каби мамлакатларга борди.  Шунингдек ушбу китоб таърихий ва географик нуқтаи назардан ҳам муҳим асарлар жумласидандир. Чунки ёзувчи ушбу асарда сафар қилган географик минтақаларнинг жузъиётларини ва ҳамда ушбу ўлкалар халқининг одоби, дини, ахлоқи ва ҳаётларини  ажойиб бир тарзда баён этган.  Ҳаким Носир Хусрав 87 йил яшаганидан сўнг 481 йилда вафот этди.  

    Бундан 47  йил муқаддам милодий 1969-чи йил август ойининг 12-чисида:

Америка томонидан "Эко-1" номли дунёнинг биринчи телекоммуникация бўйича сунъий йўлдоши ойга жўнатилди ва Американинг уша вақтдаги президентининг паёмини юборди. Бу эса башар аҳли томонидан сунъий йўлдошдан фойдаланиб юборилган биринчи паём эди. Эко-1 ва кейинчалик Эко-2 сунъий йўлдошдан фойдаланиб расм, товуш ва мусиқани узоқ масофаларга жўнатиш ҳақидаги назариясини исботлади. Эко сунъий юлдошлари темирдан ёпилган балонлардан иборат эди ва аввалида мутахассислар атмосфера ҳақида тадқиқот олиб боришни назарга олган эдилар. Аммо ахборот ва телекоммуникация соҳасининг инжинерлари ушбу сунъий йўлдошлардан телекоммуникация йўлдошлари сифатида фойдаланишни таклиф этишди. Сунъий йўлдошнинг танасидан хабарлар акс этирар эди ва амалда бу сунъий йўлдошлар махсус тажҳизотлар билан жиҳозлангани йўқ эди. Эко сунъий йўлдошлардан кейин Наса ташкилоти Телстар ва Синком каби сунъий телекоммуникация йўлдошларини ишлаб чиқариб ва уни фазога жўнатиш билан шуғулланди. Ва Эко сунъий йўлдошдан қулга киритилган тажрибалардан фойдаланиб телекоммуникация системаларини ривожлантиришда баҳраманд бўлди.

Бундан 17 йил олдин милодий 1999 йил август ойининг 12-чисида:

БМТ ташкилоти бугунги кунда ёшларнинг кенг аҳамиятга эга бўлишларини эслатиш учун 12-чи август ойини " "Халқаро ёшлар куни" деб ном қуйди.

Жамиятнинг ушбу ҳаракатчан ва фаол кучи ҳар бир жамиятнинг ривожланиши ва тараққиёти ҳисобланади. Шунинг учун давлатлар ёшларга махсус аҳамият қаратишлари лозим. Улар бугунги кунда тақдирни белгиловчи ва муҳим рол уйнашлари билан иш билан таъмин бўлиш, уй-жой ва турмуш қуриш заминасида давлатларнинг ҳимоятига эҳтиёж сезишади. Бошқа томондан ёшларнинг ҳаётида хатарлар кенгайиб, уларнинг жисмоний ва руҳий саломатликларига жиддий таҳдид солмоқда. Бугунги кунда ёшлар гиёҳванд моддаларига чалиниш, интернет, электрон-дижитал уйинлари ва ҳамда ахлоқий фасодликка гирифтор бўлиш учун кенг таблиғот олиб боришлар каби хатарларга юзмаюз бўлишган. Бу кенг таҳдидлар ёшларнинг таълим олиш, турмуш қуриш ва иш билан шуғулланишлари ва натижада жамият томонидан уларнинг келажакни яратувчи ва фаол кучларидан фойдаланишини хатарга юзмаюз этган.   

 

Ёрлиқ