август 22, 2017 11:03 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 31 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 29-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 22-чи кунидир.

Бундан 1217 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий  220 йил, зийлқаъда ойининг охирги кунида:

Ҳазрат Имом Муҳаммад Тақий(а) улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) –нинг бузургвор набиралари шаҳид бӯлдилар. Ул ҳазрат ортиқ саховатмандликлари билан шӯҳрат қозониб, "Жавод" тахаллусига эга эдилар. Имом Жавод (а) ҳижрий-қамарий 195 йил рамазон ойида туғилиб, оталари Имом Ризо (а)-нинг шаҳодатидан сӯнг имомат ва мусулмонлар раҳбарлигини зиммаларига олдилар. Имом Жавод (а)-нинг ҳаёт ва имоматлари исломий маданият ривожланган асрига айланиб, Ғарб фалсафа мактаблари, жумладан Юнон  ва Румнинг ислом жаҳонига сингиб кетган даври эди. Ул ҳазратнинг мақому манзалатлари баракотидан баҳраманд бўлиш учун ҳар томондан олимлар ва мутафаккирлар Мадина шаҳрига сафар қилишарди. Баҳс ва мунозара мажлислари ташкил этилиши, одамларнинг таълим-тарбият олишлари, ҳокимларнинг инсониятга зидд бўлган сиёсатларини фош этиш Имом Жавод (а)-нинг илмий, маданий ва сиёсий фаолиятлари жумласидан эди. Имом Жавод (а)-нинг бундай фаолият олиб боришлари халқни огоҳлантирарди ва Аббоссийлар сулоласининг золим ҳукуматини хатар остига қарор берарди. Шу боис уша вақтдаги  ҳоким Муътасам ҳали 25 ёшга кирмаган  Имом Жавод (а) -ни шаҳодатга етказди. Бу ҳазратнинг шаҳодатга етишлари маънавий-маърифий ҳамда исломий қадриятлар ва маданиятни сақлашда Имом Жавод алайҳиссаломнинг олиб борган фаолиятларидан мустабид ва золим ҳукуматларнинг хавотирда эканликларидан далолат беради. 

Бу кун ҳазрат Муҳаммад Тақий (а) нинг шаҳодатларига туғри келгани боис, бу қайғули санани барчаларингизга тасаллият изҳор этган ҳолда, ул ҳазратнинг панд насиҳатларидан мисол келтирамиз: "Огоҳлантирмасдан  амал қилган шахс ислоҳ қилиш ўрнига фасод ва ёвузликни келтиради. "

Бундан 319 йил муқаддам милодий 1698 йил  август ойининг 22-чисида:

Швецияга қарши Дания, Польша ва Россия каби учта мамлакатлар ўртасида учлик иттифоқи имзоланди. Мазкур учта мамлакатнинг подшолари Швециянинг ёш подшоси Карл-12-чини мағлубиятга юзмаюз этиш билан бу мамлакатни ишғол этишни мақсад қилишган эдилар. Бунга асосан икки йил ўтгач милодий 1700 йилнинг апрел ойида учлик иттифоқига аъзо мамлакатлар Швецияга ҳужум қилишди. Аммо Швециянинг 12-чи подшоси Карл тажовузкорлар баробарида муқовимат кўрсатди ва уларни мағлубиятга юзмаюз этди. У Дания билан тинчлик шартномасини имзолаганидан кейин милодий 1704 йилда Польшага ҳужум қилди ва ушбу мамлакатни ўз тасарруфига киритди. Аммо Карлнинг Россияга қарши қилган ҳужуми мувафаққиятсизликка учради.  

Бундан 153 йил олдин шу куни, милодий 1864 йил 22 августда Европа, Осиё ва Америка давлатларининг вакиллари ўртасида тарихий "Женева конвенсияси" имзоланди. Конвенсиянинг мақсади жангда жароҳатланган кишиларга ёрдам беришдан иборат эди. Бу келишув асосида докторлар ва тиббий ёрдам кўрсатувчи мутахассислар ҳамда уларга тегишли бўлган жиҳозлар барча уруш майдонида бетараф ҳисобланиши лозим ва ҳар қандай тажовуздан сақланиши керак. Бу конвенсия швейцариялик тадбиркор ва ижтимоий арбоб Генри Донан ташаббуси билан имзоланган эди.